186
шамол энергиясини ўзлаштириш қувватларини 15 ГВт дан 20
ГВт гача
ошириш, қуёш энергиясини 98 ГВт, биомасса қувватларини 8,4 ГВт ва бошқа
манбаларни ўзлаштириш қувватларини 6 ГВт га етказиш режалаштирилган
248
.
Германия ҳукумати 2019 йил 20
сентябрда Париж келишуви
кўрсаткичларига эришиш мақсадида иқлим ўзгаришлари бўйича
янги чора-
тадбирлар мажмуини ишлаб чиқди. Мазкур чора-тадбирларни иқлим
ўзгаришларини тартибга солувчи ҳуқуқий ва мақсадли дастурларга ажратиш
мумкин (8.4.4-расм):
8.4.4-расм. Германиянинг иқлим ўзгаришлари дастури - 2030
Германия иқлим дастурига мувофиқ 2030 йилда иссиқхона
газлари
эмиссияси миқдорини 1990 йилга нисбатан 55,0%, 2050 йилда эса 80-95%га
қадар қисқартириш режалаштирилган. Мамлакатда 2019 йилда иссиқхона
газлари эмиссияси миқдори 1990 йил даражасига нисбатан 35,7%ни ташкил
этди. Европа 2020 дастурига мувофиқ ушбу кўрсаткич 40%ни ташкил этиши
режалаштирилган эди (9.4.3-жадвал).
Германияда иссиқхона газлари эмиссияси жадал суръатларда қисқариб
бормоқда. Германиянинг Фраунгофер номидаги Қуёш
энергетикаси
тизимлари институти (ISE) маълумотларига кўра, 2019 йилда қўнғир кўмир
ёқиш ҳисобидан олинадиган электрэнергия миқдори 2018
йилга нисбатан
22,3%га, тош кўмир ёрдамида ишлаб чиқариладиган электрэнергия миқдори
эса 32,8%га қисқарган. Мутахассислар кескин қисқариш сабабларини шамол
энергияси ҳисобидан олинадиган электрэнергия миқдорининг
сезиларли
даражада ўсиши ҳамда атмосферага чиқарилаётган ҳар
бир тонна CО
2
учун
248
https://www.cleanenergywire.org/factsheets/germanys-climate-action-programme-2030
Do'stlaringiz bilan baham: