249
томонидан ташкилотни унинг йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан
бирга тақдим этадиган маълумотнома-ҳисоб-китоб асосида аниқлаш.
Чиқиндилар – ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш жараёнида хом
ашё, материаллар, хомаки маҳсулотлар, бошқа буюмлар ёки маҳсулотларнинг
ҳосил бўлган қолдиқлари, ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган
товарлар (маҳсулотлар).
Чиқиндиларни утилизация қилиш – чиқиндилар
таркибидан
қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё,
ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш.
Чиқиндиларни қайта ишлаш – чиқиндиларни экологик жиҳатдан
бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик,
кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик
операцияларни амалга ошириш.
Давлат-хусусий шериклик – давлат шериги ва хусусий шерикнинг
муайян муддатга юридик жиҳатдан
расмийлаштирилган, давлат-хусусий
шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига
асосланган ҳамкорлиги;
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси – иқтисодий,
ижтимоий ва
инфратузилмавий
вазифаларни
ҳал
этишга
қаратилган,
хусусий
инвестицияларни жалб этиш ва илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш
асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси бўлиб, давлат бошқаруви
органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа
органлар (ташкилотлар) ёки уларнинг бирлашмалари унинг номидан иш
юритади;
Хусусий шерик – Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг
қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган,
давлат шериги билан
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган тадбиркорлик фаолияти
субъекти ва шундай субъектларнинг бирлашмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: