Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Бешинчидан, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун салоҳиятни ошириш ва 
қулай муҳит яратиш. Париж битими бўйича миқдорий мажбуриятлари 
бажарилишини узлуксиз кузатиш учун иссиқхона газлари ажратмаларини 
миллий шароитларни эътиборга олган ҳолда мониторинг қилиш, ҳисобини 
юритиш ва верификациялаш тизимини (MRV) яратиш ҳамда иссиқхона 
газлари ажратмалари бўйича ҳисобот беришни таъминлаш; “яшил 
технологиялар”ни илгари суриш учун давлат-хусусий шериклик салоҳиятини 
ривожлантириш; “яшил инновациялар”ни жорий этишда хусусий 
инвесторларга, жумладан кичик бизнесга кўмак кўрсатиш; товарлар энергия-
ресурс самарадорлигини сертификатлаштириш тизимини жорий этиш орқали 
давлат “яшил харидлар”ини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш; 
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат таълим дастурларини ишлаб 
чиқишда “яшил иқтисодиёт” асосларини ҳисобга олиш; иқлим ўзгариши 
оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари билан боғлиқ 
соҳаларда тадқиқотларни ривожлантириш; миллий ва хорижий илмий 
ташкилотларнинг “яшил технологиялар”ни илгари суриш соҳасидаги 
ҳамкорлигини мустаҳкамлаш шулар жумласидандир. 
Олтинчидан, “яшил инвестициялар”ни қўллаб-қувватлаш: “яшил 
кредитлаш”, венчур молиялаштириш тизимини жорий этиш; “яшил» 
фондлар”, энергия тежамкорлиги махсус фондлари ва бошқа худди шундай 
механизмлар яратиш; “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича лойиҳаларни 
молиялаштиришда 
хусусий 
секторни 
фаоллаштириш, 
“яшил 
инвестициялар”га нисбатан банк тизимини рағбатлантириш; фискал сиёсат 
орқали давлат томонидан “яшил иқтисодиёт”нинг барқарор ўсишини қўллаб-
қувватлаш. 
Таклиф этилаётган тадбирлар миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини 
ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш билан бир вақтда “яшил” 
иқтисодиёт асосида барқарор ривожланиш йўлига ўтиш имконини яратади. 
Миллий иқтисодиётни “яшиллаштириш” табиий ресурсларни чуқур қайта 
ишлаш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспорти 
миқдорини 
ошириш, 
таркибини 
диверсификациялаш 
ва 
миллий 
компанияларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат 
қилади. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling