Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Учинчидан, энергия самарадорлигини тартибга солиш ва назорат 
қилиш механизмларини ривожлантириш. Бу борада мамлакатимизда амалий 
ишлар бошланди. Жумладан, 2020 йил 1 августдан электр энергиясини янги 
ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, микро ва кичик 
гидроэлектрстанциялардан, шу жумладан, ўз эҳтиёжлари учун ишлаб 
чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш 
бўйича тариф белгиланади. Саноат кўламидаги (1 МВт ёки ундан ортиқ) 
тикланадиган энергия манбалари (гидроэлектрстанциялардан ташқари) 
соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни 
аниқлаш шаффоф аукцион (танлов) савдолари орқали амалга оширилади
311

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг тузилмасига 
кирадиган, аввал ташкил этилган бюджетдан ташқари Тармоқлараро 
энергияни тежаш жамғармасининг таркиби тасдиқланди ва молиялаш 
манбалари белгиланди. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади: 
311
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия 
самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-
энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-
4779-сон Қарори 


247 
бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва қайта 
тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг 
энергия самарадорлигини ошириш; ушбу йўналишдаги ўқув марказлари 
ташкил этиш; тегишли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, қайта 
тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иссиқлик насослари
конденсаторли батариялар ҳамда энергия самарадорлигини оширишга 
йўналтирилган ишлаб чиқариш корхоналарининг устав жамғармаларида 
иштирок этиш. 
Тўртинчидан, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини таълим ва фанга 
интеграция қилиш. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling