Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Бирлaшгaн миллaтлaр тaшкилoти (БМТ) – ер юзидa тинчликни 
мустaҳкaмлaш вa xaвфсизликни тaъминлaш, дaвлaтлaрнинг ўзaрo 
ҳaмкoрлигини ривoжлaнтириш мaқсaдидa тaшкил этилгaн xaлқaрo тaшкилoт.
БМТ Атроф-муҳит дастури (United Nations Environment Programme - 
UNEP) – БМТ тизими доирасида тузилган, халқаро даражада табиатни 
муҳофаза қилишни мувофиқлаштиришга кўмаклашувчи дастур. Дастур 1972 
йил 15 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг №2997-сон резолюцияси билан 
таъсис этилган. 
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Organisation for 
Economic Co-operation and Development - OECD) – вакиллик демократияси ва 
эркин бозор иқтисодиёти тамойилларини тан оладиган ривожланган 
мамлакатларнинг халқаро иқтисодий ташкилоти. 
Жаҳон Банки (The World Bank)ривожланаётган мамлакатларга 
молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган халқаро молия 
ташкилоти. 
Глобал яшил ўсиш институти (Global Green growth Institute - GGGI) - 
иқтисодий ўсиш ва экологик барқарорлик ўртасидаги мувозанатни 
ифодаловчи яшил ўсишга кўмаклашишга ихтисослашган халқаро ташкилот. 
Яшил ўсиш индекси (Green Growth Index - GGI) – “яшил иқтисодиёт”га 
ўтиш имкониятларини баҳолаш ва барқарор “яшил ўсиш”ни таъминлаш 
даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими. 


71 
Дуал ситизен (Dual Citizen) халқаро агентлиги – мижозларга яшил 
ўсиш ва барқарор ривожланиш учун зарур маълумотларни таҳлил этиш, 
стратегик мақсадларга қандай эришиш тўғрисида маслаҳатлар берувчи 
халқаро агентлик. 
Глобал яшил иқтисодиёт индекси (Global Green Economy Index - 
GGEI) – Dual Citizen халқаро агентлиги томонидан қўлланиладиган ва юздан 
ортиқ мамлакатларда “яшил иқтисодиёт”нинг амал қилиш даражасини 
ифодалайдиган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичи. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling