76
“Яшил молиялаштириш” иқтисодий ўсиш, атроф-муҳит муҳофазаси ва
молия институтларини ўзаро боғловчи элемент сифатида “яшил қтисодиёт”
концепциясининг марказида туради. Бу борада “яшил молиялаштириш” “яшил
иқтисодиёт”га ўтиш имконини берувчи реал молиявий дастакдир (4.2.1-расм).
“Яшил молиялаштириш” манбаларини қуйидаги гуруҳларга
ажратиш
мумкин:
- давлат бюджети маблағлари;
- халқаро молия ташкилотлари маблағлари;
- хусусий сектор маблағлари (ички ва ташқи).
Молиянинг турли йўналишлари “яшил молиялаштириш”
таркибига
киради ва уларни қуйидаги йирик уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:
Инфратузилмани яхшилашга қаратилган молиялаштириш. “Яшил
лойиҳалар” учун ажратилган давлат инвестицияларининг аксарият қисми
инфратузилма
ҳолатини
яхшилаш
билан
боғлиқ.
Инфратузилма
лойиҳаларининг аксарият қисми энергия тежаш ва
тикланадиган энергия
манбаларини ривожлантиришга қаратилмоқда. Хусусан, жаҳонда 2018 йилда
энергия тежаш ва тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга
йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 55%га ортди
94
.
Тармоқлар ва корхоналарга молиявий кўмак бериш. Ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатишда “яшил” ёндашувга эга бўлган айрим корхона
ва тармоқлар анъанавий технологияга эга бўлган рақиблари
олдида
рақобатбардош бўлиши учун давлат кўмаги лозим бўлади. Ушбу мақсадда
ҳукумат “яшил инвестициялар” билан шуғулланувчи корхоналар ёки
инвесторларга солиқ имтиёзлари ва маъмурий преференциялар кўринишида
билвосита молиявий кўмак бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: