Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


“Яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш мақсадида хусусий


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

“Яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш мақсадида хусусий 
инвесторларни қўллаб-қувватлаш дастаклари ва усуллари
97
 
Қўллаб-қувватлаш 
чоралари 
“Яшил” лойиҳаларни молиялаштириш дастаклари ва 
усуллари 
Давлат томонидан тартибга 
солиш 
Дастаклари 
Солиқ имтиёзлари 
Стандартларни жорий этиш 
Атроф-муҳитга зарар келтирувчи 
компанияларни қўллаб-қувватлашдан воз 
кечиш 
Усуллари 
Имтиёзли тарифлар 
Тикланадиган энергия учун квоталар 
Давлат томонидан 
молиялаштириш 
Дастаклари 
Грантлар
Субсидиялар
Экологик дастурлар 
Кредитлаш 
Дастаклари 
Лойиҳавий молиялаштириш 
Қарз фондлари 
“Яшил” облигациялар 
Усуллари 
Имтиёзли кредит ставкалари 
Рискларни пасайтириш 
Дастаклари 
Кредит кафиллиги ва кафолатлар 
Суғурталаш
Айирбошлаш курси ва фоиз ставкасининг 
волатиллигидан ҳимоялаш 
“Яшил лойиҳалар”ни инвестициялашда солиқ имтиёзларини жорий этиш 
эмитентлар ва инвесторлар учун иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан 
жозибадор ҳисобланади. Амалиётда эмитентлар ва инвесторлар учун 
қўлланиладиган солиқ имтиёзларининг қуйидаги турлари мавжуд: 
- солиққа тортиладиган кредитли облигациялар. Облигацияларнинг ушбу 
тури инвесторлар фоиз тўловлари ўрнига солиққа тортиладиган кредит 
олишларини, шу сабабдан эмитентлар облигациялар бўйича фоиз 
тўламасликларини билдиради.
- бевосита субсидияланадиган облигациялар. Эмитентлар ўз соф фоиз 
тўловларини субсидиялаш учун ҳукуматдан пулли чегирмалар олишади. 
96
Establishing China’s Green Financial System: Report of The Green Finance Task Force. People’s Bank of China (PBC). 
United Nations Environment Programme (UNEP). 2015. URL: https://www.unepfi.org/news/establishing-chinas-greenfinancial-
system-report-of-the-green-finance-task-force
97
Седаш Т.Н., Тютюкина Е.Б., Лобанов И.Н. Направления и инструменты финансирования «зеленых» 
проектов в концепции устойчивого развития экономики. //Экономика. Налоги. Право, №5, 2019. С. 56. 


80 

солиққа тортилмайдиган облигациялар. Инвесторлар “яшил 
облигациялар”дан олинадиган фоизлардан даромад солиғи тўлашмайди. 
Мисол учун, Бразилияда шамол энергияси бўйича лойиҳаларни 
молиялаштириш солиқлардан озод қилинган.

давлат томонидан талабни рағбатлантириш орқали “яшил 
облигациялар” бозорини ривожлантириш; 
- давлат ижтимоий жамғармаларида “яшил лойиҳалар”га инвестиция 
сарфлашга квота ажратиш. Давлат пенсия ва ижтимоий таъминот 
жамғармалари маблағларининг муайян қисмини қайд этиб қўйилган 
даромадга эга “яшил облигациялар”га йўналтиришга рухсат беради.
- банклар томонидан “яшил лойиҳалар”ни инвестициялашга маблағлар 
ажратишни квоталаш. 
Суверен жамғармалар
98
“яшил 
лойҳалар”ни инвестициялашни 
молиялаштиришнинг истиқболли манбаларидан бирига айланиши мумкин. 
UNEP мутахассислари фикрича, “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш ва 
инвестициялашни рағбатлантириш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига 
эришишда суверен жамғармаларнинг потенциал имкониятлари юқори бўлса-
да, улар ҳали кам ўрганилган”
99
. Жумладан, 2015-2017 йилларда суверен 
жамғармалар томонидан амалга оширилган “яшил молиялаштириш” миқдори 
11 млрд. долларни ташкил этган. Ушу “яшил инвестициялар”га йўналтирилган 
маблағлар жаҳон эҳтиёжига нисбатан жуда кам бўлиб, суверен жамғармалар 
жами активларининг бор-йўғи 0,2 фоизини ташкил этади (4.3.1-расм). 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling