Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Жаҳон амалиётида қўлланилаётган “яшил облигациялар”нинг


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Жаҳон амалиётида қўлланилаётган “яшил облигациялар”нинг 
турлари
105
 
Тури 
Тавсифи 
Ижобий 
жиҳатлари 
Салбий жиҳатлари 
Мисол 
Стандарт 
“яшил 
облигация” 
Ўз “яшил 
лойиҳалари”ни 
молиялаштириш 
учун чиқарилади 
Эмитентга кредит 
рейтинги берилади 
Стандарт 
(тўлиқ) регресс 
ҳуқуқининг 
эмитентга 
тегишлилиги 
Тўловларни 
компания активлари 
орқали тўлаш 
кафолати. Эмитент 
активларини рискка 
қўяди. Инвесторнинг 
асосий риски – 
эмитентнинг дефолт 
бўлиши
“Climate 
Awareness 
Bond” Европа 
инвестиция 
банки 
Даромад 
билан 
таъминланган 
“яшил 
облигация” 
Мақсадли ёки қайта 
молиялаштирилади
ган “яшил” 
лойиҳалар 
Кредит рейтинги 
бошқа турдаги 
облигациялар 
эмитентидан фарқ 
қилиши мумкин 
Регресс ҳуқуқи 
фақат “яшил” 
активларга 
тегишли 
Тўловларни 
лойиҳани бажариш 
натижасида олинган 
даромадлар 
ҳисобидан амалга 
ошириш. 
Инвесторнинг асосий 
риски – эмитентнинг 
дефолт бўлиши
Гавайи штати 
(шаҳар электр 
таъминотини 
қўллаб-
қувватлаш) 
“Яшил” 
лойиҳавий 
облигация 
Облигация бир ёки 
бир нечта “яшил” 
лойиҳага боғланган 
бўлади 
Пул 
маблағларидан 
мақсадли 
фойдаланиш 
Инвестор бевосита 
“яшил” лойиҳа 
рискига дуч келади 
Invenergy 
Campo Palomas 
(шамол 
фермасини 
қўллаб-
қувватлаш) 
Секрьютизац
иялашган 
“яшил 
облигация” 
“Яшил лойиҳалар” 
портфелини қайта 
молиялаштириш
Активлардан 
келадиган 
тушумлар ушбу 
турдаги 
облигацияларни 
сўндиришнинг 
асосий манбаи 
ҳисобланади
Кредит рейтинги 
таъминотга боғлиқ 
ҳолда белгиланади 
Лойиҳаларни 
гуруҳлаш, 
кичик 
лойиҳаларга 
йирик 
инвесторларни 
жалб этиш, 
кичик 
лойиҳалар 
билан боғлиқ 
рискларни 
камайтириш 
имконияти 
Регресс ҳуқуқи 
кафолатланган
Tesla Energy 
(яшаш 
бинолари 
ижарасини 
қўллаб-
қувватлаш)
Бошқа қарз 
дастаклари 
“Яшил 
лойиҳалар”ни 
молиялаштириш 
учун 
йўналтирилган 
облигацияларга 
ўхшаш бошқа 
дастаклар 
Лойиҳаларни 
мақсадли 
молиялаштири
ш имконияти 
Молиявий дастак 
турига боғлиқ 
рискларнинг 
мавжудлиги 
Green Sukuk 
105
Селивёрстова М.А. Развитие инструментов «зеленого» финансирования в условиях формирования 
устойчивой энергетической системы. //Вестник ВГУ, №4, 2018. С.244.


84 
Climate Bond Initiative маълумотларига кўра “Яшил облигациялар”нинг 
йиллик эмиссияси 2007-2019 йилларда 0,8 млрд. доллардан 257,7 млрд. 
долларгача, яъни 300 баравардан кўпроққа ошган. 2019 йилда жами “яшил 
облигациялар”нинг 26,3%и янги эмитентлар томонидан чиқарилган (4.4.1-
расм). 
 
4.4.1-расм. Жаҳонда “яшил облигациялар” эмиссиясининг ўзгариши, 
млрд. долл
106

“Яшил облигациялар” бошқа молиявий дастакларга нисбатан қатор 
афзалликларга эга: 
- инвестицион рейтингининг юқорилиги (А ва ундан юқори);
- эмитентларнинг юқори мақомга эгалиги (эмитентлар таркибида 
халқаро молиявий институтларнинг кўплиги);
- давлат томонидан мунтазам қўллаб-қувватланиши. 
Халқаро “яшил облигациялар” бозорига хос хусусиятлар: 
- инвесторлар талабининг юқорилиги - “яшил облигациялар”га халқаро 
молия бозорининг янги дастаги сифатидаги қизиқиш ортиб бормоқда; 
- жойлаштириш тезлигининг юқорилиги - талаб юқорилиги туфайли 
“яшил облигациялар” бирламчи бозорга жойлаштирилгандан кейин 1 соат 
ичида сотилиб кетади;
- истиқболли келажак – етакчи институционал инвесторлар “яшил 
облигациялар”га бўлган талабнинг ортиб бораётганлигини намойиш 
қилишмоқда; 
- ихтисослашув - “яшил облигациялар” билан ихтисослашган, “Яшил 
фондлар”, деб аталувчи инвестиция компаниялари шуғуллана бошлашди. 
106
Climate Bond Initiative маълумотлари асосида тузилган. 
0,8
0,4
0,9
4,0
1,2
3,1
11,0
36,6
41,8
87,2
155,5
167,0
257,7
2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019


85 
4.4.2-расм. Халқаро “яшил 
молиялаштириш” бозорининг 
сегментлари, %
107
4.4.3-расм. “Яшил облигациялар” 
бозорининг етакчи эмитентлари, %
108
Халқаро яшил молиялаштириш бозорининг етакчи сегментлари 
сифатида банкларнинг яшил кредитлари, “иқлим” ва “яшил облигациялар”ини 
келтириш мумкин (4.4.2-расм). “Яшил облигациялар” эмиссиясининг 
географик таркибида етакчилик АҚШ, Хитой ва Францияга тегишли бўлиб, 
улар ҳиссасига жами эмиссиянинг 44,0% тўғри келди. Жумладан, 2019 йилда 
АҚШда 51,3 млрд. долл., Хитойда 31,3 млрд. долл. ва Францияда 30,1 млрд. 
доллар миқдорида “яшил облигациялар” бозорга чиқарилган. Европа 
Иттифоқи, АҚШ ва Хитой ҳиссасига глобал яшил облигациялар чиқариш 
ҳажмининг 73,5%и тўғри келган (4.4.3-расм). Германия иқтисодиёти ҳажми 
жиҳатдан Европадаги энг йирик иқтисодиёт ҳисобланишига қарамасдан 
“яшил облигациялар” бозорида тўртинчи ўринни эгаллайди. Германияда 
чиқарилган жами “яшил облигациялар” қиймати 33,6 млрд. долларга тенг ва 
2018 йилда қиймати 7,7 млрд. долларлик облигациялар муомалага чиқарилган. 
“Яшил облигациялар” савдосидан тушган тушумларнинг 70%и энергетика 
соҳасига йўналтирилган
109

“Яшил облигациялар”ни эмитентлар бўйича таҳлил этадиган бўлсак, 
2019 йилда муамолага чиқарилган жами облигацияларнинг 23,0%и (59,3 млрд 
долл., 2018 йилда 29,5 млрд долл. ёки 23%) номолиявий корпорациялар, 
21,3%и (55 млрд. долл., 2018 йилда 49,7 млрд. долл.) молиявий корпорациялар, 
15,0%и давлат ташкилотлари, 12,3%и эса таъминланган облигациялар 
ҳиссасига тўғри келди (4.4.4-расм). “Яшил облигациялар”дан тушган 
маблағларнинг аксарият қисми энергетика (31,5%), қурилиш (29,3%), 
транспорт (20,2%) тармоқларида “яшил лойиҳалар”ни молиялаштириш учун 
йўналтирилган (4.4.5-расм). 
107
Хмыз О.В. Международный опыт выпуска «зеленых» облигаций //Экономика. Налоги. Право, №5, 2019. 
С. 139. 
108
https://www.climatebonds.net/files/reports/2019_annual_highlights-final.pdf 
109
https://www.cleanenergywire.org/factsheets/green-and-sustainable-finance-germany 
15,0
27,0
58,0
"Яшил облигациялар"/Green bonds
"Иқлим" облигациялари/Climate bonds
Green credits of banks
41,5
19,9
12,1
26,5
Европа Иттифоқи
АҚШ
Хитой
Бошқалар


86 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling