Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


-расм. Жаҳонда энергия манбаларига бўлган талабнинг ўзгариш истиқболлари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

5.1.1-расм. Жаҳонда энергия манбаларига бўлган талабнинг ўзгариш истиқболлари, 
млн. теражоул
128
 
а) мўътадил сценарий 
б) жадал сценарий 
127
BP Statistical Review of World Energy June 2017. 
128
McKinsey Global Institute. Beyond the supercycle: How technology is reshaping resources. FEBRUARY 2017 
маълумотлари асосида тузилган. 
462
500
516
524
529
27
28
30
33
35
14
16
17
19
21
58
68
77
85
95
561
612
640
661
680
2013
2020
2025
2030
2035
Қайта тикланадиган*
Сув
Атом
Қазиб чиқариладиган ёқилғи
Жами
462
488
493
473
427
27
28
29
30
30
14
16
17
18
18
58
69
76
85
101
561
600
615
606
577
2013
2020
2025
2030
2035
Қайта тикланадиган*
Сув
Атом
Қазиб чиқариладиган ёқилғи
Жами


100 
Энергиядан самарали фойдаланиш ҳисобига жаҳон иқтисодиёти 
миқёсида 100 млн. теражоулга тенг энергия ёки 0,2-1,2 трлн. доллар тежалиши 
мумкин. XIX асрдан бошлаб энергия ишлаб чиқаришнинг етакчи манбаи 
ҳисобланган қазиб чиқариладиган ёқилғи-энергетика манбалари тикланадиган 
энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига ўзгариб боради. 2030 йилга 
қадар жаҳонда электрэнергия ишлаб чиқаришнинг 36%и шамол ва қуёш 
электр станциялари ёрдамида амалга оширилади. “Яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантиришга қаратилган дастурлар самараси туфайли жаҳон 
иқтисодиётининг энергия сиғимкорлиги 2050 йилга қадар 50%га қисқариши, 
яқин 20 йилда табиий ресурсларни истеъмол қилиш ҳажмининг камайиши 
ҳисобига 0,9-1,6 трлн. доллар маблағ тежалиши мумкин
129

Дунё энергия истеъмолининг ортиб бориши, инсониятнинг табиатга 
салбий таъсири натижасида вужудга келаётган экологик муаммоларнинг 
кескинлашуви жаҳон энергетика балансида тикланадиган энергия манбалари 
улушининг жадал суръатларда ошишини таъминлайди. Жаҳонда тикланадиган 
энергия манбаларига кўпроқ эътибор қаратишга қуйидаги омиллар таъсир 
кўрсатади: 

тикланадиган 
энергия 
манбаларини 
ўзлаштиришда 
илғор 
технологияларни қўллаш ҳисобига нарх рақобатининг ўсиши; 
- ушбу соҳанинг ривожланиши учун ижобий таъсир этувчи сиёсий 
ташаббусларнинг оммалашуви; 
- соҳани молиялаштириш учун қулай инвестиция муҳитининг 
яратилиши; 
энергетик ва экологик муаммоларни ҳал қилиш масаласи
- ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида энергияга бўлган 
талабнинг ортиб бориши; 
- барчага энергиядан фойдаланиш имкониятини яратиш ва энергетик 
етишмовчиликдан қутилиш. 
Шунингдек, БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) 
томонидан ишлаб чиқилган энергия стратегияси “яшил энергетика”ни 
ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Ушбу стратегияни амалга оширишда 
қуйидаги устувор вазифалар муҳим аҳамият касб этади
130

- аҳолининг кам даромадли қатламини тикланадиган энергия 
манбаларига асосланган замонавий энергия хизматлари билан таъминлаш 
даражасини ошириш; 
- саноатда энергия сиғимкорлигини пасайтириш эвазига соҳанинг 
рақобатбардошлик даражасини кучайтириш; 
- саноатда иссиқхона газларини атмосферага чиқариш ҳажмини 
қисқартириш ҳисобига иқлим ўзгаришларига салбий таъсирни камайтириш ва 
муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш; 
129
McKinsey Global Institute. Beyond the supercycle: How technology is reshaping resources. FEBRUARY 2017. 
19-34. 
130
UNIDO and Renewable Energy. Greening the Industrial Agenda. United Nations Industrial Development 
Organization. Vienna, 2009. P. 4. 


101 
- корхоналарнинг қишлоқ жойларда муқобил энергия манбаларидан 
фойдаланиш ҳисобига узоқ муддатли фаолият кўрстишини таъминлаш ва 
самарадорлигини ошириш. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling