Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Тупроқларнинг кислоталиги (нордонлиги)
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Тупроқларнинг кислоталиги (нордонлиги)
Қайси шароитда кўринишига, ўлчанишига қараб тупроқларда фаол ва потенциал кислоталиклар фарқ қилади. Тупроқ эритмасидаги водород иони (протон) фаол кислоталикни вужудга келтиради. Бу кислоталик эритма хусусиятига боғлиқ бўлиб, тупроқ билан дистилланган сувнинг ўзаро таъсири вақтида ўлчанади. Бу нисбатан 1:2,5 бўлиши керак. Тупроқни ҳам (паста) ҳолатига келтириб ёки табиий намлигида фаол нордонликни ўлчов электродлар ёки колориметр билан ҳам ўлчаш мумкин. Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида сувли сўримда ўлчанган рН асосан 6,9-7,2 атрофида бўлади. Потенциал кислоталик деб, тупроқларнинг тузлар эритмаси билан ўзаро таъсири вақтида ўзининг кучсиз кислота тариқасида намоён қилиш қобилиятига айтилади. Потенциал кислоталик тупроқ қаттиқ фазасининг хусусияти билан белгиланди. Бунда маълум миқдордаги протонлар эритмага ўтиб ҳар хил тузлар ва ўғитлар билан ўзаро таъсирланади. Тузли суримларнинг нордонлик хусусияти одатда эритма билан қаттиқ жисм ёки коллоид заррача орасидаги алмашиниш натижасида эритмага НҚ иони чиқиши ҳисобига содир бўлади ва бу жараённи қуйидагича тасвирлаш мумкин. Шуни унитмаслик керакки, бу жараён тўйинмаган тупроқлар учун хосдир. Тупроқ билан эритма ўртасидаги ўзаро таъсирнинг характерига қараб потенциал кислоталикни икки шаклга ажратиш мумкин. 1. Алмашинувчи кислоталилик тупроқ билан нейтрал тузларнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади. Бунда нейтрал тузлар катиони билан ТСК даги водород ёки алюминий эквивалент миқдорда алмашиши содир бўлади, яъни ҳосил бўлган НСI алмашинувчи кислота ҳисобланади. Бу кислоталикнинг табиати тупроқ ва коллоидларнинг хоссаларига боғлиқ бўлади. Бунда кислоталик даражаси энг аввало ТСК таркибидаги НҚ ва АIҚ3 миқдорига боғлиқдир. Бу элементлар эса тўйинмаган тупроқлар учун характерлидир. Органик коллоид заррачаларнинг кислоталиги ундаги алмашинувчи водород миқдорига боғлиқ. Бунда алмашинувчи водород манбаи ролини бевосита гумус кислоталари ва кўмир кислоталари ўтайди. ТСК билан бу кислоталарнинг ўзаро таъсири қуйидагича ифодаланади: Биринчи ҳолатда ҳосил бўлган туз каогуляцияга учраб чўкиб қолади, иккинчи ҳолатда эса оҳак чўкиб қолади. Бу жараёнлар муҳит шароитига қараб орқага қайтиши ҳам мумкин. 2. Гидролитик кислоталик- тупроққа, яъни ТСК га кучли гидролитик ишқорий металл ва кучсиз кислота қолдиғидан тузилган туз таъсири натижасида ҳосил бўлади. Бунда ТСК даги НҚ иони тўлароқ сиқиб чиқарилади. Гидролитик кислоталикни аниқлаш учун одатда СН3СООNa ни рН-6,2 лигидан фойдаланилади. Сирка кислотасини натрийли тузи билан ТСК ни ўзаро таъсири содда бўлиб, ТСК таркибида НҚ ёки AIҚ3 бўлишига боғлиқ бўлади. Бу реакция қуйидагича тасвирланади. Ҳосил бўлган сирка кислотасини титрлаш усули билан аниқлаш мумкин бўлиб, унинг миқдори тупроқдаги гидролитик кислоталикни белгилайди. Агар ТСК таркибида АI бўлса, у ҳолда ҳосил бўлган (СН3 СОО)3AI тузи тезда AI(ОН)3 ва СН 3СООН га парчаланади, яъни гидролизланади. Бизнинг фикримизга кўра, ана шу ҳолат гидролитик кислоталик бўлади. СН3СООNа Қ ТСК]-Н реакцияси натижасидаги кислоталик эса алмашинувчи кислоталик ҳисобланиши мумкин. ҳосил бўлади. СН3СООН-гидралитик кислоталикни кўрсатади. Бундай дейилишига сабаб, ҳосил бўлган (СН3СООН)3АI сув таъсирида гидролизга учрайди. Демак ҳосил бўлган кислота гидролиз натижасидир. Алмашинувчи кислоталикда кўрсатилган АIСL3 Қ 3HOH AL(ОН)3 Қ3НL даги кислоталик ҳам алмашинувчи кислоталик деб тўғри тушунтирилмаган бўлса керак, сабаб гидролиз натижасида НCL ҳосил бўлади. Шундай экан, гидролитик кислоталик деган фикр ҳақиқатга яқинроқ. Бизнинг фикримизча, алмашинувчи кислоталикни иккига ажратиш маъқул. 1. Нормал тузлар билан ТСК]-Н ўртасидаги реакция натижасида ҳосил бўлади, яъни нормал кислоталик. 2. Органик кислота қолдиғи ва ишқорий металлнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлган кислоталикни эса шартли равишда органик алмашинувчи кислоталик деб ҳам қараш мумкин. Бевосита сув таъсирида ноорганик тузларнинг ёки органоминерал, яъни металлоорганик тузларнинг гидролизланиши натижасида ҳосил бўлган кислоталикни гидролитик кислоталик дейиш мақсадга мувофиқ. Баъзан гидролитик нордонлик, алмашинувчи нордонликдан кам бўлади, бунда ТСК сирка ва бошқа кислотани сингдирган бўлиб, эритмага ОН ни чиқариш қобилиятига эга бўлади. Потенциал кислоталик ТСК си ишқорий ер металларига тўйинмаган, камбағал тупроқлар учун хосдир. ТСК да Са, Мg қанча кам бўлса, потенциал кислоталик шунча кўп бўлади. Потенциал кислоталик подзол, ўрмон-қўнғир, қизил, сариқ тупроқлар учун хосдир. Бу ўринда иқлимнинг роли катта бўлиб, ювувчи сув тартиботида Са, Мg лар ювилиб кетиб ТСК на НҚ кўпаяди, натижада тупроқда потенциал кислоталик пайдо бўлади. Ўсимликлар ҳам тупроқ муҳитига таъсир қилади. Масалан, игна барглилар қолдиғи нордонлиги туфайли тупроқда нордон муҳитнинг пайдо бўлиши шароит бўлади, дашт зонасидаги ўтлоқ ва кенг баргли ўрмонзорлар тупроқни асослар билан бойитади. Демак, кислоталикни камайтиради. Қишлоқ хўжалиги экинлари билан ҳам асослар олиб кетилади ёки подзол минтақасида кўп вақтда тупроқни ишлаш ундаги Са, Мg ни камайтиради. Аксинча, физиологик нордон ўғитлар, яъни (NH4)2SO4, NH4NO3 лар тупроқ реакциясини янада нордонлаштиради. Нордон тупроқлар айни вақтда бир неча гуруҳ микроорганизмлар учун яхши муҳит ҳисобланмайди. Нордон тупроқларнинг физик-механик хусусиятлари нисбатан ёмон бўлади. Асослар, яъни Са , Мg лар етишмаганлиги учун нордон тупроқлардан гумус ҳам ювилиб кетиши мумкин. Ўсимликларга салбий таъсир этишда, нордонликни келтириб чиқаришда НҚ ва АIҚ3 ларнинг роли катта. AI ўсимликларга Н га нисбатан кучлироқ токсик таъсир кўрсатади. Агар алмашинувчи AI 10-12 мг/100г бўлса, клевер кўчатлари ўлади. Авдонин маълумотларига кўра тупроқдаги кузги донли экинларни ёмон қишлашига, яъни қишда ўлишига сингдирилган алюминий олиб келади. ТСК да Н борлигининг ўзиёқ ТСК ни Са, Mg асослари билан тўйинмаганлигидан далолат беради. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling