Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Углеродли минерал бирикмаларнинг тупроқ ҳосил бўлиши ва унинг унумдорлигига таъсири


Download 1.71 Mb.
bet41/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Углеродли минерал бирикмаларнинг тупроқ ҳосил бўлиши ва унинг унумдорлигига таъсири

Углеродли минерал бирикмаларга углерод оксидлари, карбонат кислота ва унинг тузлари (карбонатлар) киради. Карбонат ангидриди ёки углерод диоксиди атмосфера ва тупроқ ҳавосининг доимий компоненти ҳисобланади.


СО2 барча тупроқларда бутун вегетация даври давомида ҳосил бўлиб туради. Доимий бир хил миқдордаги гумусга эга бўлган тупроқларда ҳосил бўладиган ва атмосферага чиқарадиган йиллик ўсимлик қолдиғи миқдорига мос келади. Агар тупроқ таркибидаги углерод миқдори атмосферага чиқаётган СО2 дан ортиқ бўлса, бу тупроқда органик модда ва гумус миқдори ошаётган, яъни гумификация жараёни кучлироқ бўлади. Агар атмосферага чиқаётган миқдори тупроқдаги С миқдоридан ортиқ бўлса, у ҳолда тупроқ таркибидаги органик модда ва гумус миқдори камаяди.
Тупроқда гумификация жараёнидан минерализация жараёни кучли, яъни устун бўлади.
Атмосферадан тупроққа ўтадиган ва тупроқдан чиқиб кетадиган С миқдори унинг модда алмашинишдаги миқдорнинг 1-2 % ни ташкил қилади. Бу миқдор С нинг табиатдаги мувозанатига деярли таъсир қилмайди.
Ўсимлик қоплами ва органик дунё минерализацияси С мувозанатини белгилайди.
Табиий ланшафтларда С нинг мувозанати ижобий бўлиб, етук тупроқларда С мувозанат ҳолатида бўлади, яъни унинг кирим элементлари билан чиқим элементлари тенгдир.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ландшафтларда агарда тупроқдаги гумус заҳирасини ошириш назарда тутиладиган агротехника жорий этилмаса, С баланси салбий бўлади. Қишлоқ хўжалиги экинлари жойлашган фойдаланиладиган ландшафтларда тупроқдан ажралиб чиқадиган СО2 атмосфера ҳавосини бойитади. Бу айни вақтда яшил ўсимликларнинг фотосинтезини кучайтиради.
Бир қисм СО2 тупроқ эритмасида эриб ишқорий ва ишқорий ер металлари билан карбонатларни ҳосил қилади. Тупроқ ҳавосининг таркибидаги СО2 миқдори ўзгариб туради. Атмосфера ҳавосидаги миқдоридан ортиқ бўлади.
СО2 нинг атмосферадаги миқдори 0,03 % бўлса, тупроқда 1-3 %, ҳатто 10% га етади. Бунга сабаб энг аввало СО2 нинг моль оғирлиги ҳавонинг ўртача молекуляр оғирлигидан кўплиги, яъни СО2 моль оғирлиги 44 г, ҳавоники эса 29 г. Қолаверса, тупроқдаги ўсимлик илдизлари СО2 ни ҳосил қилади ва бу СО2 бир қисми ўз оғирлигига кўра тупроқ ғовакликларида қолади. СО2 нинг тупроқ таркибидаги, тупроқ эритмаси таркибидаги миқдорлари энг аввало босим, намлик, ҳароратга боғлиқ.
Масалан: 20 градусда бир ҳажм сувда 0,9 ҳажм 100 г сувда 0,17 СО2 эрийди ва ҳоказо.
Одатда нисбатан паст ҳарорат ва юқори босимда СО2 сувда яхши эрийди, яъни . Бунда ҳосил бўлган кўмир кислотаси 2 асосли бўлиб, унинг ионизация константаси:


га тенг бўлиб, сирка кислотасининг ионизациясидан юқори бўлади.
Тупроқда СО2 миқдори 10 % атрофида бўлиб, бўлса, бундай вазиятда тупроқда ишқорларнинг тўпланиши, бўлса, яъни камайса кислота ҳосил бўлиш шароитларини кузатиш мумкин. Тупроқ эритмаларида рН га боғлиқ равишда зарядсиз ва ионлари мавжуд бўла олади. да СО3 миқдори ортади. оралиғида иони кўпликни ташкил қилади.
Кўмир кислотасининг тузлари ҳисобланган карбонатлар ва бикарбонатлар кўпчилик тупроқларда мавжуд бўлиб, ҳар хил шаклда бўлади. Масалан, Тайганинг ювувчи сув режимига эга бўлган тупроқларда карбонатлар қолдиқларини оз бўлсада кўриш мумкин, яъни карбонатли жинслар устида ҳосил бўлган тупроқлардагина кўриш мумкин.
Қолдиқ карбонатлар рендзинларга хос. Қайир тупроқлари карбонатларга бой бўлади. Қаттиқ сизот сувлари, чиқиб турадиган жойларда ҳосил бўладиган тупроқлар ҳам карбонатларга бой бўлади.
Тупроқларнинг минтақавийлик қаторида Шимолдан Жанубга томон юрганда карбонатларнинг псевдомицелласи қувватли типик тупроқларда биринчи маротаба кўринади.
Кейинроқ, яъни жануброқда типик қора тупроқларда оқ доначалар шаклида мавжуд бўлади. Яна ҳам жануброқда карбонатлар тупроқнинг энг устки қаватларидан чуқур қатламларигача мавжуд бўла олади. Тупроқдаги карбонатлар ичида энг кўп миқдорни кальций (СаСО3)ташкил қилади. Худди шу каби таркибга эга бўлган бошқа карбонатлар арагонит ва любкинит тарқалган.
Ўзбекистон шароитида Кугучков томонидан магний карбонатли шўрланиш типи Самарқанд вилояти тупроқларида аниқланган.
Кейинчалик П.Беседин, К.Шодмонов, Г.Юлдашев ва В.Исаковлар томонидан Фарғона водийсининг ўтлоқи, Каримбоев томонидан бўз қўнғир тупроқларда ҳам магний карбонат миқдорининг нисбатан кўплиги аниқланган.
Кугучков (1953) маълумотларига кўра, тупроқларда кальций карбонат 15-42 %, магний карбонат 6-16 % ни ташкил қилиб, магний карбонатнинг юқори кўрсаткичи 0-40 см. га, кальций карбонатники эса 70-80 см га тўғри келади.
Марказий Фарғонанинг арзик-шукли тупроқларида В.Исаков маълумотларига кўра магний карбонат 0,7-3 % оралиқларида тарқалган.
Содали шўрланган тупроқларда кўмир кислотасининг натрий тузларидан сода, трона ва бошқаларда кўпроқ бўлади. Бу каби тузлар ҳар хил қатламларда ҳосил бўлади ва тўпланади.
Карбонатларнинг эрувчанлигига қатор сабаблар таъсир қилади. Улар ҳар хил эрувчанликка эга.


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling