Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Гумус кислоталарининг оксидланишидан меллит кислота ҳам ҳосил бўлиши аниқланганлиги эътиборга сазовордир
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 27-жадвал Баъзи тупроқларда алюминий бирикмаларининг миқдори %
Гумус кислоталарининг оксидланишидан меллит кислота ҳам ҳосил бўлиши аниқланганлиги эътиборга сазовордир.
COOH OOC HOOC COOH OOC COOҚ Al2O3 Al AlҚ3H2O HOOC COOH OOC COO COOH COO Тупроқда турли силикатлар: силиманит, дистен, ўрта полисиликатлар, мусковит, эпидот, микрлин, ортоклаз, анортит ва уларнинг оралиқ формалари мавжуд. Тупроқнинг нозик фракцияларида AI оксиди в гидрооксидидан ташқари гилли минераллар ҳам учрайди. Уларга каолинит- AI4(OH)8[Si4O10], монтмориллионнит-AI4(OH)8[Si4O10], хлорит ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Хуллас тупроқ таркибидаги AI-ли бирикмаларнинг ҳаммасини, улар таркибидаги алюминийларни аниқлаш, катта илмий ва амалий иш бўлиб, тупроқшуносликда катта аҳамиятга эга. Аммо ҳозирги кунда уларни гуруҳларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда С.В. Зон тавсиясидан фойдаланиш маъқул. 1. Алюмосиликатлар панжарасига кирувчи силикатли алюминий. 2. Алюмосиликатлар кристалл панжарасига кирмайдиган, эркин алюминий. Ўз навбатида эркин алюминий гуруҳи кристалланган ва аморф гуруҳларига бўлинади. Алюминийнинг бу гуруҳларини аниқлашнинг турли йўллари мавжуд. Масалан, Дюшофурнинг бир усули 1н. NaOH ёрдамида ёки яна бир усули эса 1 н. KCI эритмасида ажратиш. Алюминий гуруҳлари ҳар хил тупроқларда ва уларнинг профилларида хилма-хил миқдорда (27-жадвал) тарқалган. Буни С.В. Зон (1982) маълумотларида кўришимиз мумкин. 27-жадвал Баъзи тупроқларда алюминий бирикмаларининг миқдори % (С.В.Зон 1982).
Бўз тупроқларда ялпи алюминий Исматов Ж.Р. маълумотларига асосланган ҳолда ҳисобланган. Ўзбекистон тупроқларида ялпи алюминий миқдори 7.1-7.8 % атрофида бўлиб, профил бўйлаб деярли бир хил тарқалган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, тупроқ унумдорлигида ва ундаги физик-кимёвий жараёнларнинг боришида алюминий тупроқ эритмасидаги миқдори муҳим роль ўйнайди. Унинг концентрацияси ва бирикма шакли рН миқдори билан узвий боғлиқ бўлади. Алюминий гидроксиди амфотер хусусиятга эга. Етарли нордон шароитда тузларни ҳосил қилади ва алюминий катион эритмада мавжуд бўлади AI (OH)3 Қ 3HCL AIҚ3 Қ 3CL- Қ 3H2O. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, ишқори ер ва ишқори элементларнинг тупроқ эритмасидаги концентрацияси рН деярли боғлиқ эмас, ёки жуда оз миқдорда боғлиқ. Ишқорий муҳитда алюминатлар ҳосил бўлади, агар ишқор миқдори кўп бўлса, гидроксиалюминатлар эритмада пайдо бўлади. AI (OH)3 Қ NaOH Қ Na[AI (OH)4] Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling