Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номли андижон давлат университети
Download 221 Kb.
|
маърифат назарияси ва тарихи
________________________________________________________________
ишчи ўқув дастур_____________________факультет кенгашида (факультет номи) Муҳокама этилди ва маъқулланди (2009 йил «___» ___ даги «____» -сонли баённома). Кенгаш раиси: ________ _________________ (имзо) (Ф.И.О.) Мустақиллик давлатимиз жаҳондаги ривожланган ва маърифатли мамлакатлар қаторидан ўрин олиши учун иқтисодий қудратимизни янада ошириш, уни янги аср илмий-техника тараккиёти талабларига жавоб берадиган тарзда кайта куриш талаб этилади. Бундай долзарб масалаларни амалга ошириш учун авваломбор, кўп минг йиллик тарихга эга бўлган миллат равнакини кўз олдимизга келтириб, бозор муносабатлари шароитига монанд халк маънавиятини шакллантириш мухим аҳамиятга эгадир. «Таълим тўғрисида» қонунда: Узбекистон Республикаси таълим сохасидаги сиёсатини умуминсоний кадриятларни, халкнинг тарихий тажрибасини, маданият ва фан бобидаги кўп асрлик анъаналарини, жамиятнинг истикболдаги ривожланишини хисобга олган холда юргизади»- дейилган. Бинобарин, Ўзбекистонда шаклланаётган миллий маърифат фанининг тамойилларини ифода этади. Маърифий илм-фанни шакллантиришда Марказий Осиё мутафаккирларининг таълим-тарбияга оид маънавий меросларидан кенг фойдаланишлик илмий жиҳатдан тўғри, тарихан адолатли ва халқимизнинг орзу ва истакларига мос келади. «Маърифат назарияси ва тарихи» фанининг асосий вазифаси –буюк маданиятимиз, қадимий меросимизни асоси бўлган маърифат яъни таълим-тарбия тизими, миллий мактаб ва таълим-тарбия беришнинг илғор ва замонавий усулларини ўрганишдир. Тарихий тараққиётнинг тақдири, энг аввало, инсонга, унинг ақл идроки, билими, харакатига боғлиқ эканлигига талаба тушуниб етишига эришиш бу фаннинг яна бир муҳим вазифаси хисобланади. ««Маърифат назарияси ва тарихи»» курсиини ўқитиш жараёнида миллий маънавиятнинг ривожланиш қонунлари, жараёнлари, жамият тараққиётида тутган ўрни тарихий, назарий илмий, амалий заминлари, маърифатни тарихий босқичлари, тараққиётнинг асосий мезонлари каби масалаларни ўз ичига қамраб олиши зарур. Мазкур курс замон талабига жавоб бера оладиган янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланишни назарда тутади. Курсни ўқитиш жараёнида талабаларнинг мустақил ўқиб-ўрганишлари учун мавзуларни танлаш ўқитувчи билан талабалар ўртасида ўзаро савол-жавоблар, ўзаро бахслашувлар талабалар фикрини билиш каби усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Дарсларда кўргазмалиликка аҳамият бериш-турли плакатлар, альбомлар, жадвал ва схемалардан фойдаланиш, алломаларимизнинг асарларидан намуналар ўқиш ҳам яхши натижа беради. Маърифат масканларига, буюк алломалар хотирасига барпо этилган мажмуаларга экскурсиялар уюштириш талабаларнинг маънавий-рухий дунёсини бойитишга хизмат қилади. Download 221 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling