2. Маъруза мавзулари мазмуни (20 соат)
1-мавзу: «Маърифат назарияси ва тарихи» фанининг предмети, вазифаси, келиб чиқиш табиати, объекти. (2соат)
Маърифат тизимида ислоҳотни амалга оширишни зарурлиги. қадимги аждодларимиздан тортиб, то ХХ аср бошларигача таълим-тарбия жараёнини «маърифат» атамаси билан ифодалаб келингани. Ўзбек илмий адабиётларида «маърифат» ва «педагогика» атамалари синоним сифатида ишлатилиб келингани, кейинчалик бу сўз педагогика билан тўла алмаштирилиб келингани.
Ҳар бир соҳа, ўз навбатида уч хил фаолият турларида ташкил топиши.Булар: амалиёт, илм ва фан эканлиги.
Жамият эҳтиёжларидан бири-унинг таълим-тарбияга бўлган эҳтиёди эканлиги.
Маърифат бу жамиятни таълим-тарбияга бўлган эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган инсон фазилати соҳасидир.
Маърифат фанининг вазифалари.
2-мавзу: Маърифий мерос, унинг қадимийлиги ва ўзаро муносабати. Дунёвий ва диний маърифат. (2 соат).
Тарбиянинг инсоният ҳаёт тарзига кириб бориши, ўрни ва роли. Кишиларнинг онг-билими, маданиятини ўстиришга қаратилган ҳаракатларни дастлабки кўринишлари.
Инсонларнинг иқтисодий, сиёсий фалсафий ғоялар ва таълимотлар асосида тарбиялашга қаратилган ҳаракатлар тарихидан.
Дунёвий таълимотларни кишилар онгига сингдириш йўллари усуллари, тарихи. Диний ғоялар мажмуаси. Маърифий ислоҳотлар. Диний ғоялар асосида одамларни маърифатга етаклаш эзгу ниятлари.
Сўфийлик, реформатик, илк ўйғониш даври маърифати. Ренесанс маърифий фанининг қисқача тарихи.
3-мавзу: Маърифат ва маданият. (2 соат)
Маданият-тамаддум тушунчаси. Маърифат ва унинг жамият тараққиётидаги тутган ўрни. Маърифат фанининг бахс мавзуси ва унинг маданий мерос билан боғлиқлиги. Ўқитиувчи –устоз-шогирд занжири ва унинг жамиятда тутган ўрни.
Маърифий тараққиётларнинг яхлитлиги. Фаннинг услубий асослари, методологияси. Шахсга эътибор, унинг тарбиясига муносабат. Маърифат фанида шажарий жиҳатлари тарихи. қадимий, ўрта аср, янги давр ва энг янги давр назария таълимотлари.
Мустақил Ўзбекистонда «таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури».
Do'stlaringiz bilan baham: |