2020 йил 13 январъ куни Мактабгача таълим факультетининг янги биносини очилиш маросими бўлиб ўтди. Даст аввал Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси остида давлат байроғи кўтарилди. Шундан сўнг факультет декани З.Э.Азимова талабаларни топширилаётган янги бино билан табриклаб, уларга ўқиш ва ишларида омадлар тилади. Мактабгача таълим методикаси кафедраси мудири А.Тешабоев сўз олиб факультетимизда бу ўзига хос тарихий кун эканлигини бу кунларни қадрига етишимиз кераклигини айтди. Талабалар ҳам сўзга чиқиб бино қурилишида ҳисса қўшган жамики раҳбарлар ва қурувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
5-ТТЖда мактабгача таълим факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Қўчқарова бошчилигида “Қизлар даврасида” кўрик танлови ўтказилди. Танловда қизлар 4 та шарт бўйича беллашишди. Кўрик танловда 101-гуруҳ талабаси Асқаралиева Севара, 105-гуруҳ талабаси Одашалиева Жумагул, 203-гуруҳ талабаси Абдувоҳидова Умида, 301-гуруҳ талабаси Тўхтасинова Фаридалар ўзаро беллашдилар. Танлов натижаларига кўра 301 гуруҳ талабаси Тўхтасинова фарида фахрли 1-ўринни эгаллади. Танлов иштирокчилари факультет раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.
2020 йил 17 январъ куни мактабгача таълим методикаси кафедраси мудири А.Тешабоев 202-гуруҳ талбалари билан “менинг томорқам” мавзусида онлайн суҳбат уюштирди. Талбаларга суҳбат давомида ўзларининг уй томорқаларидан унумли фойдаланиш кераклигини айтди. Айрим талаблар ўз томорқаларининг расмларини ўртоқлашдилар.
2020 йил 22 январь куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Д.Абдуллажонова, мактабгача таълим йўналишида “Экология” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Талабалар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Давра суҳбатида 201-202 гуруҳ барча талабалари иштирок этдилар.
2020 йил 5 февраль куни Мактабгача таълим методика кафедраси катта ўқитувчиси М.Таирова МТ 107 гуруҳ талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселекторидаги масалалардан бири томорқадан самарали фойдаланиш ва баҳорги экин ишлари ҳақидаги берган топшириқлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |