Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети


Download 416.52 Kb.
bet12/23
Sana10.11.2023
Hajmi416.52 Kb.
#1764869
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАЪИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИНИНГ МАЪНАВИЙ -МАЪРИФИЙ ИШЛАР ХИСОБОТИ 2020

2020 йил 30 май куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси мудири А.Тешабоев, кафедра ўқитувчиси Д.Комилова ва Мактабгача таълим йўналиши 1-босқич 102-гурух талабалари ҳамда 65-сон мактабгача таълим ташкилотининг тайёрлов гуруҳ болалари иштирокида “Китоб маънавият кузгуси” мавзусида ижодий кечалар, маърифий учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
III. ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
2020 йил 9 январъ куни Факультетдаги барча гуруҳ раҳбарлари ахборот соатини “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” мавзусида ўз гуруҳларида юқори савияда ўтказдилар.
2020 йил 13 январъ Андижон давлат университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Д.Абдуллажонова белгиланган жадвал асосида 5- талабалар турар жойига бориб, факультет талабалари ҳамда тарбиячи педагог билан биргаликда “Мардлар қўриқлайди Ватанни ” мавзусида талаба қизлар ўртасида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат кўтаринки руҳда ўтказилди. Суҳбат давомида талаба қизлар ватан ҳимоячилари учун турли ҳил совғалар ясашди.
2020 йил 20 январъ Мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари Андижон шаҳарида ўтказилган ҳарбий парадда муносиб иштирок этишди. Ҳарбий парад қатнашчилар 30-умумтаълим мактаби ёнида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан муносиб кутиб олинди.
2020 йил 24 январъ куни Факультетдаги барча гуруҳ раҳбарлари ахборот соатини “Диний бағрикенглик, толерантлик – халқлар дўстлигининг муҳим пойдевори” мавзусида ўз гуруҳларида юқори савияда ўтказдилар.
2020 йил 27 январъ куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси доценти Ф.Кийикбоев “Гиёҳвандлик – тараққиёт кушандаси”, каби мавзусида мактабгача таълим йўналиши талабалари билан давра суҳбати ўтказди. Унда “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида сўз борди. Факультет декани З.Азимова сўзга чиқиб: “Бугунги кунда ёшлар орасида энг кўп тарқалган иллатлардан бири-гиёҳвандлик эканлиги. Бу захри қотил сабаб минглаб ота-оналар фарзанд доғида қолаётгани, кўплаб навқирон ёшлар эса унинг чангалига илиниб халок бўлаётгани жуда ачинарли ҳолатлиги” ҳақида айтиб ўтди.
Кафедра ўқитувчиси Ш.Қўчкарова сўзга чиқиб, талабаларда мафкуравий иммунитетни ва шахсий фикрлашни ривожлантириш пираворди натижасида мамлакатда ҳар томонлама етук кадрлар етиштиришга эришиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Download 416.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling