2020 йил 23 февраль куни Андижон давлат университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари доц.Ф.Тешабоев,доц.Ф.Кийикбоев,С.Таджибоевлар Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари”тўғрисидаги ижросини таминлаш мақсадида Пахтаобод туманидаги 7-8-9-умумтаълим мактабларида давра суҳбатлари ўтказдилар.
2020 йил 26 февраль куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси барча гуруҳ раҳбарлари ахборот соатини “Ёшларимиз – кучимиз, қудратимиз” мавзусида ўз гуруҳларида давра суҳбатини юқори савияда ўтказдилар. Унда ҳар бир гуруҳ раҳбарлари ўз гуруҳи талабалари билан мамлакатимизда юз бераётган янгиланиш ва ривожланишлар ҳақида суҳбат олиб бордилар.
2020 йил 2 март куни Мактабгача методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Т.Казиева Андижон шаҳар 15-ўрта мактабда ёшлар ўртасида “Ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш” мавзусида давра сухбати ўтказди. Давра сухбати давомида ўқувчилар фаол катнашиб, бугунги кунда давлатимизнинг бой адабий меъросимизни ўрганишга бўлган эътибор ва кенг имкониятлар хақида фикр-мулохазалар юритдилар. Ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Шундан сўнг катта ўқитувчи Т.Казиева ўқувчи ёшларга бир қанча бадиий адабиётлар совға қилди.
2020 йил 10 март куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси М.Таирова ва унга бириктирилган 107-гурух талабалари 5 та ташаббуснинг 1-йўналиши “Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилиш”га оид саҳналаштирилган қўғирчоқ театрини Мактабгача таълим факультетити талабарига намойиш қилдилар.
2020 йил 18 март куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси У.Охунов томонидан Мактабгача таълим йўналиши 301- гуруҳида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказдилар. Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўкитувчиси У.Охунов ўз сўзида: Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ҳақида маъруза қилди. 3- ташаббус “ Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ташаббус” ҳақида талабаларга тушунча берди. Ўз сўзида маърузачи замонамиз шиддат билан ривожланиб бораётган кунларда ёшларимизни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, минталитетимизга зид бўлган ёт ғояларга кириб қолмаслигини олдини олиш энг муҳим масала эканлигини айтиб ўтди. 5 та муҳим ташаббусдан асосий мақсад келажагимиз ворислари бўлган ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашдан иборат эканлигини онлайин тарзида тушунтирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |