Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети


Download 416.52 Kb.
bet6/23
Sana10.11.2023
Hajmi416.52 Kb.
#1764869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАЪИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИНИНГ МАЪНАВИЙ -МАЪРИФИЙ ИШЛАР ХИСОБОТИ 2020

2020 йил 19 январь куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси З.Мадумарова ўзига бириктирилган 206-гуруҳ талабалари билан “Наврўз шукуҳи” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат аввалида талабалардан Наврўз айёми ҳақида маълумотлар айтишлари сўралди. Сўнгра байрам борасидаги фикрлар келтирилди. Суҳбат сўнггида талабалар ўтказаётган педагогик амалиётлари ҳақида, ҳамда улар амалиёт ўтаётган жойларда байрам тадбирлари ташкил этилиши юзасидан фикр-мулоҳазалари сўралди. Суҳбат талабаларнинг келажакда мутахассис бўлганларида тадбирни қандай ташкил этиши ва унга ўзгача руҳ бағишлаш ҳақидаги фикрлари билан ўз якунини топди.
2020 йил 22 январь куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Мамадалиева Нилуфар 5 ТТЖ да талабалар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирлигига ташрифига доир суҳбат ташкил қилди. Суҳбат доирасида Н.Мамадалиева талабаларга БААда бизнинг давлатимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром ҳақида сўзлаб берди. Бунга мисол тариқасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи муносабати билан Дубайда жойлашган дунёдаги энг баланд Бурж халифа осмонўпар биносининг Ўзбекистон байроғи рангларида акс эттирилишини мисол қилиб келтирди. Ташриф давомида Президзентимиз Бирлашган Араб Амирлиги Бош вазири, Дубай амири билан учрашди. Учрашув давомида мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшишга доир турли соҳалар бўйича шартномалар имзоланганлигини айтиб ўтди.
Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Ш.Қўчкарова ўзига бириктирилган гурух мактабгача таълим йўналишининг 104-гуруҳида “Кексаларни эъзозлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида талабаларга кексаларга ҳурматда бўлиш, уларни ардоқлаш ва асраб-авайлаш ҳақида тушунчалар берилди. Суҳбатда кексаларга бўлган муносабат, уларни эъзозлаш, уларга бўлган ҳурмат ҳиссини уйғотиш каби бир қанча ҳислатларни улар онгида муҳрлашга ҳаракат қилинди.
2020 йил 29 январь куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси М.Таирова мактабгача таълим йўналишининг 201-202-гуруҳларида “Қари билганни пари билмас” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида талабаларга кексаларга ҳурматда бўлиш, уларни ардоқлаш ва асраб-авайлаш ҳақида тушунчалар берилди. Суҳбатда кексаларга бўлган муносабат, уларни эъзозлаш, уларга бўлган ҳурмат ҳиссини уйғотиш каби бир қанча ҳислатларни улар онгида муҳрлашга ҳаракат қилинди.

Download 416.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling