Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети


Download 416.52 Kb.
bet3/23
Sana10.11.2023
Hajmi416.52 Kb.
#1764869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАЪИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИНИНГ МАЪНАВИЙ -МАЪРИФИЙ ИШЛАР ХИСОБОТИ 2020

2020 йил 29 январъ куни Мактабгача таълим факультети талабалари иштирокида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 87-04-85-сонли модемномаси ижросини таъминлаш мақсадида “Ягонадир Ватаним маним!” шиори остида иншолар танлови ўтказилди. Танловда 1 босқич 102-гуруҳ талабаси Юсуфжонова Саида ғолиб деб топилиб. Университет босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.
2020 йил 31 январъ куни Факультетдаги барча гуруҳ раҳбарлари ахборот соатини “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси” мавзусида ўз гуруҳларида юқори савияда ўтказдилар.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти, мустақиллигимиз йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуднинг 82 йиллиги муносабати билан 1-курс талабалари билан гуруҳ му
2020 йил 3 февраль куни Мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Т.Казиева 1-босқич талабалари билан бобомиз ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида талабалар шоир ижодига мансуб ўзлари ёд олган ғазал ва рубоийлардан намуналар айтишди. Давра суҳбати қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси М.Таирова 14-февраль “ Халқаро китоб совға қилиш куни” муносабати билан андижон шаҳридаги 20-умумтаьлим мактабида ўтказилган “Бугун битта китоб ўқиган бола, эртага бутун дунёни бошқаради” шиори остида ўтказилган китоб аксиясида фаол иштирок этди ва мактаб ўқувчиларига турли кўринишдаги бир қанча китобларни совға қилди.
2020 йил 7 февраль куни мактабгача таълим методикаси кафедраси доценти Ф.Кийикбоев Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан академик Б.С.Юлдашев раислигида ўтказилган “Академик ўқишлар” илмий семинарда иштирок этди. Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида” ги қонуни,илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда тадқиқодчилар томонидан олтб борилаётган илмий-тадқиқот натижалари муҳокама қилинди.
Мактабгача таълим мктодикаси кафедраси доценти Ф.Кийикбоев 1-босқич 103-гуруҳ талабалари билан ўзбек халқининг шоираси Саида Зуннунова таваллудининг муносабати билан давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида шоиранинг “Гуллар водийси”, “Қизингиз ёзди”, “Янги шеърлар”, “Қизларжон”, “Бир йил ўйлари” шеърий тўпламлари, “Гулбаҳор”, “Гулахон”, “Олов”, “Бўйлариндан ўргилай”, “Директор” сингари ҳикоя ва қиссалари ҳақида гапирилди.
Мактабгача таълим факультети профессор – ўқитувчилари университет ректори томонидан “Коррупция ва уни олдини олиш” мавзусида ўтказилган йиғилишда иштирок этди. Йиғилиш давомида ўқув, қабул, перевот жараёнларида коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш масалалари кўрилди.

Download 416.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling