Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги андижон давлат университети


Download 416.52 Kb.
bet4/23
Sana10.11.2023
Hajmi416.52 Kb.
#1764869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАЪИМ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИНИНГ МАЪНАВИЙ -МАЪРИФИЙ ИШЛАР ХИСОБОТИ 2020

2020 йил 11 февраль куни мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Н.Мамадалиева 201-гуруҳ талабалари билан 17-февраль халқаро меҳр улашиш куни муносабати билан Андижон туманидаги 8-МТТга ташриф буюриб, “Меҳр- қалбда мангудир” номли тадбир ташкил этдилар. Тадбирда талабалар томонидан тайёрланган дастурлар болаларни қувонтирди.
2020 йил 14 февраль куни факультет хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Қўчқарова 5 талабалар турар жойида “Аёл оила таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида 44 нафар талаба иштирок этди.
2020 йил 19 февраль куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси барча гуруҳ раҳбарлари ахборот соатини “Беш муҳим ташаббус” мавзусида ўз гуруҳларида юқори савияда ўтказдилар.
2020 йил 22 февраль куни Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедра мудири ва тасвирий санъат факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ҳамда фаол талабалар билан “Артпедагогика” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.Суҳбатда Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши 2- босқич талабаси Гулнигор Тохировнанинг ижодий ишлар коллекциясидан “Маънавий бегоналашувнинг ҳаётий чизгиларда ифодаси “Артпедагогика” номли ишланмасида фойдаланилганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.
2020 йил 24 февраль кунлари Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси М.Рахимова 5- талабалар турар жойида “Соғлом турмуш тарзига амал қилиш” мавзусида ётоқхона талабалари билан давра суҳбати ўтказди.Суҳбатда талабаларнинг саранжом- саришта бўлишлари, ётоқхона тартиб қоидаларига риоя қилишларини айтиб ўтдилар.
2020 йил 26 февраль куни Андижон шаҳар ёшлар марказида ўзбек миллий кинолар намойиши юзасидан бўлиб ўтган тадбирда мактабгача таълим факультети 161 нафар талбалари иштирок этишди. Тадбир давомида ватанни, она юртни ҳамда тинчликни мадҳ этувчи филмлар намойиш этилди.
2020 йил 27 февраль куни заковат муобақасида мактабагача таълим факультети талабалари орасидан саралаб олинган “Илк қадам”, “Тўмарис”, “Эдукейш” ва “Ёш педагоглар” жамоалари баҳслашишди. Натижада фахрли 3-ўринни ёш педагоглар, 2-ўринни илк қадам, 1-ўринни тўмарис жамоалари эгаллашди. Ғолиблар факультет декани томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.
мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси У.Ахуновлар мактабгача таълим факультети гуруҳларидан саралаб олинган талабалар ўртасида шашка мусобақаси ўтказди. Мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди. Натижада 205-гуруҳ талабаси Абдуғаниева Ҳуснида мутлоқ боғлиб талаба бўлди.
Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Казиева Турғуной Турсунбоевна Наманган давлат университетида 13.00.02-таълим тарбия назарияси методикаси ихтисослиги бўйича “Фонетик услубиётни ўрганишда ўқувчиларнинг креатив компетенцияларини ривожлантиришнинг илмий методик асослари” мавзуси бўйича фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди.

Download 416.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling