2020 йил 3 февраль куни Андижон давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим йўналиши 101, 102, 103, 104, 105, 106-гуруҳ талабалари Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташббуснинг 4-бандида таъкидланган Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоятидаги 16, 20, 24, 32, 34, 35, 38, 56, 63, 68, 69 – мактабгача таълим ташкилотларида “Ёш китобхон” мавзусида давра суҳбатлари уюштиришди. Суҳбатлар натижасида мактабгача таълим муасасаларида тарбия олаётган болажонлар ўзлари ёд олган шеърлар, эртаклар, мақоллар, тез айтиш ва топишмоқларни айтиб беришди. Натижада тарбияланувчи болажонларда китобга бўлган меҳр-муҳаббат янада шаклланди.
2020 йил 10 февраль куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Т.Казиева ва унга бириктирилган Мактабгача таълим йўналишининг 106-гуруҳ талаблари Андижон шаҳар Эски шаҳар худудида жойлашган Регистон майдонига саёҳат уюштирдилар. У ерда мавжуд қадимий меъросимиз ҳисобланган асори-атиқалар билан танишиб, уларни диққат билан ўргандилар. Қадим тарихимизни англатувчи жуда кўп манбаларни ўз кўзлари билан кўриб ўрганиш уларга янада завқ бағишлади.
2020 йил 14 февраль куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси барча гуруҳ раҳбарлари ахборот соатини “Бешикдан то қабргача илм изла!” мавзусида ўз гуруҳларида юқори савияда ўтказдилар. Унда ҳар бир гуруҳ раҳбарлари ўз гуруҳи талабаларига мамлакатимизда юз бераётган янгиланиш ва ривожланишлар ҳақида суҳбат олиб бордилар.
2020 йил 19 февраль куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Н.Мамадалиева томонидан Мактабгача таълим йўналиши 203 гуруҳ талабалари билан “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказди. Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўкитувчиси Н.Мамадалиева ўз сўзида: Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” ҳақида маъруза қилди. Ёш авлодни тарбиясида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш ҳақида сўзлади. Ёшларимизни ёт ғояларга кириб қолмаслигини олдини олиш учун интернетдан самарали фойдаланиш муҳим масалалардан бири эканлигини тушунтирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |