Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номли


Download 0.92 Mb.
bet16/19
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1231771
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Ўсимликлар уруғидаги ёғ моддасини аниқлаш

IV.ЎСИМЛИК МОЙЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Ёғлар халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга, чунки улар углеводлар ва оқсиллар билан бир қаторда озиқ-овқатнинг асосий компонентидир. Ёғнинг тўйимлилик қуввати углеводлар ва оқсилларга қараганда 2-2,5 марта катта. Ёғларнинг таркибида линол, линолен ва арахидон кислоталари (витамин Ф), витамин Э,Д,А, каротин (провитамин А), фосфатидлар, стеринлар мавжуд.


Ёғлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида, шунингдек техник мақсадларда (совун, глицерин, олиф ишлаб чиқаришда) кенг ишлатилади.
Хом -ашё базасининг ўсиши билан ёғни қайта ишлаш саноати ҳам ўсиб боради. Ёғларни қайта ишлаш технологияси бир неча ишлаб чиқариш усулларни ўз ичига олади, буни қуйидаги схемадан кўриш мумкин.
Ёғларни қайта ишлаш саноатининг бошланғич хом-ашёси ўсимлик ёғлари ва мол ёғлари ҳисобланади. Уларнинг асосийлари кунгабоқар ва пахта ёғлари, қўй ва мол ёғларидир.
Бизнинг мамлакатимизда қаттиқ ва ярим қаттиқ ёғларнинг табиий ресурслари чекланган ва халқ хўжалигини эхтиёжини қониқтирмайди, шунинг учун суюқ ўсимлик ёғларини гидрогенлаш йўли қаттиқлиги ва эриш ҳарорати турлича бўлган қаттиқ ёғларга айлантирилади. Гидрогенлаш жараёнида ҳосил бўлган маҳсулот саломас деб аталади. Шунингдек нейтрализация жараёнида ҳосил бўлган соапстокдан ажратиб олинган ёғ кислоталари ёки ёғларнинг гидролиз вақтида олинган ёғ кислоталари ҳам ишлатилади.
Ёғларни қайта ишлаш саноатида ишлатиладиган ёғларнинг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари стандартлар билан (ГОСТ,ОСТ, ТУ) аниқланади. Ёғларни қайта ишлаш саноатида ўсимлик мойлари ва мол ёғлари билан бир қаторда турли ёғ ўрнини босувчи моддалар кенг ишлатилади (канифол, нефтен кислоталари ва ҳ.к.)
Хозирги вақтда хар йили ўртаcҳа 225-235 минг тонна ўсимлик мойлари ишлаб чиқарилмоқда. Ёғ-мой саноатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан ўсимлик мойи, глицерин, хўжалик совун ва шрот экпорт қилинмокда.
Республикада ёғ-мой саноати, озиқ-овқат саноати умумий маҳсулоти хажмининг 40 фоизга яқинини беради.
Қукон ёғ-мой комбинати таркибида мева данаклари ва сабзавот уруғларидан мой ишлаб чиқарадиган махсус завод Тошкент ёғ-мой комбинатида маргарин маҳсулотлари (йиллик қуввати 52,4 минг тонна) ва маёнез (йиллик қуввати 2 минг тонна), тармоқдаги 10 та корхонада хўжалик совуни, Фарғона ёғ-мой комбинатида атир совун ва глицерин ишлаб чиқарилмоқда.
Хозирги вақтда тармоқ корхоналари Германия (Крупп, Скет), Швеция (Алфа-Лавал), АКСҲ (Жон Браун, Краун, Кравер), Италия (Маццона, Боллстра), полша, Украина ва Россия мамлакатларининг фирмаларида ишлаб чиқарилган замонавий асбоб-ускуналар билан жихозланган. Хозир ёғ-мой саноатида мойли хом-ашёдан комплекс фойдаланиш вазифалари қуйилган бўлиб, бу айниқса чигитни қайта ишлашда катта аҳамиятга эга. Агар хозиргача чигитдан олинадиган маҳсулотлар тозаланган мой, салат мойи, глицерин, ёғ кислоталари, маргарин, маёнез, совун, кунжара, сҳрот, сҳелуха, олиф буёқлардан иборат бўлган бўлса, келгусида чигитни комплекс равишда қайта ишлаш ҳисобига олинадиган маҳсулотларнинг тури 3-4 марта ортади.
ХУЛОСА
Ўзбекистонда ўстириладиган катта амалий ва хўжалик ҳамда саноат аҳамиятига эга бўлган қишлоқ хўжалик экинлари ғўза ва соядир.
Ўсимлик мойлари соф триглицеридлардан иборат бўлмай, балки таркибида оз бўлса-да, бошқа бирикмалар ҳам учрайди. Мойларнинг 95-98% ни глицеридлар, 1-2% ни эркин ёғ кис­лоталар, қисман каротиноидлар ва витаминлар ташкил этади.
Ёғларни характерловчи бир қатор кўрсаткичлар бўлиб, уларнинг амалий аҳамиятга эга бўлган баъзи физик-химиявий хоссаларини ифодалайди. Буларга кислота, йод, совунланиш сонлари ва ёғларнинг эриш температураси киради.
. Ёғ кислоталари бошқа моддалар каби эффектик аралашмалар, яъни доимий эриш температура эга ва ҳатто, қайта кристалланганда ҳам парчаланмайди. Бу каби аралашмалар индивидуаллашган моддаларга ўхшашлиги сабабли кўп олимларнинг ишини қийинлаштиради. Тоқ сонли углеводлар деб тан олинган айрим тўйинган ёғ кислоталарини аслида кислоталар деб ҳисоблаш мумкин.
Соя мойи таркибида линол кислоталари кўплиги учун инсонлар соғлигига ижобий таъсир кўрсатади, истеъмол қилинганда юрак қон томирларида қон айланишни яхшилайди, инфаркт ва атеросклероз касалликларини каматиради. Тўйинмаган мойли кислоталар қондаги ёғ миқдорини камайтиради.
Инсон организмида нейтрал фаоллик кўрсатади, тўйинган мой кислоталари ва қон томирларида чўкмалар қолдиради.
Истеъмол учун энг кўп ишлатиладиган мойлардан, кўриниши сариқ рангда кунгабоқар ўсимлигининг афзаллиги шундаки, унинг уруғларидан бошқа ўсимликлар уруғларига қараганда кўпроқ ёғ чиқади. Кунгабоқар мойидан озиқ-овқат саноатида маргарин ишлаб чиқаришда айниқса, кўп фойдаланилади.
Ёғлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида, шунингдек техник мақсадларда (совун, глицерин, олиф ишлаб чиқаришда) кенг ишлатилади.
Ёғларни қайта ишлаш саноатининг бошланғич хом-ашёси ўсимлик ёғлари ва мол ёғлари ҳисобланади. Уларнинг асосийлари кунгабоқар ва пахта ёғлари, қўй ва мол ёғларидир.
Бизнинг мамлакатимизда қаттиқ ва ярим қаттиқ ёғларнинг табиий ресурслари чекланган ва халқ хўжалигини эхтиёжини қониқтирмайди, шунинг учун суюқ ўсимлик ёғларини гидрогенлаш йўли қаттиқлиги ва эриш ҳарорати турлича бўлган қаттиқ ёғларга айлантирилади. Гидрогенлаш жараёнида ҳосил бўлган маҳсулот саломас деб аталади.
Ёғларни қайта ишлаш саноатида ишлатиладиган ёғларнинг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари стандартлар билан (ГОСТ,ОСТ, ТУ) аниқланади. Ёғларни қайта ишлаш саноатида ўсимлик мойлари ва мол ёғлари билан бир қаторда турли ёғ ўрнини босувчи моддалар кенг ишлатилади (канифол, нефтен кислоталари ва ҳ.к.)

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling