Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Тематика — мавзулар мажмўи, доираси.  Тенденция


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Тематика — мавзулар мажмўи, доираси. 
Тенденция — 1) қарашлар ёки амалиётдаги йўналиш; 2) бирор ҳодиса 
ривожи такомиллашадиган йўналиш. 
Теория — назария: 1) табиат ва жамият ривожининг объектив 
қонуниятларини ифодаловчи ижтимоий амалиёт, тажрибани умумлаштириш
2) бирор фан ёки унинг қисми умумлаштирилган қоидаларининг мажмўи. 
Термин — атама: фан, техника, санъатда қўлланадиган муайян тушунчани 
аниқ ифодалайдиган сўз ёки сўзлар бирикмаси. 
Терминология — атамашунослик: фан, техника, санъат ва ҳ.к.ларнинг 
бирор соҳасида қўлланадиган атамалар мажмўи. 
Тест — 1) ақлий ривожланиш, қобилият, ирода ва инсоннинг бошқа
руҳий физиологик табиатини белгилаш синов ўтказиладиган 
топшириқларнинг стандарт шакли; 2) муайян ижтимоий тадқиқотлар учун 
фойдаланиладиган сўровнома. 
Технология — 1) ишлаб чиқариш жараёнида хом ашё, материал ёки ярим 
фабрикатлар ҳолати, хоссаси шаклини ўзгартириш, уларга ишлов бериш
тайёрлаш усулларининг мажмўи; 2) хом ашёлар, материаллар ёки 
яримфабрикатларга тегишли ишлаб чиқариш қуроллари ёрдамида таъсир 


163
этиш усуллари ҳақидаги фан. 
Тип — тур: нарсалар гуруҳи учун намуна, модел, ниманидир шакли. 
Типизация — турлаш: қатор буюмлар ёки техник тавсифдаги жараёнлар 
учун умумийлик асосида намунавий конструкциялар ёки ишлаб чиқариш 
жараёнларини танлаш ёки ишлаб чиқиш. 
Трактат — нарсага ёндошишликни белгилашни ўз олдига мақсад қилиб 
қўйган мулоҳаза шаклидаги илмий иш. 
Унификация — уйғунлаштириш: бирор нарсани ягона система, шакл, 
бир тоифалиликка келтириш. 
Факт — 1) ҳақиқатда мавжуд, ўйлаб топилмаган воқеа, ҳодиса; бирор 
тахминни текширишдан иборат қандайдир ху-лоса, мулоҳаза учун хизмат 
қилувчи қатъи белгиланган билим, тажрибадаги маълумот; 2) объектив мавжуд 
бўлган ҳақиқат, аниқлик. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling