Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Концепция — қараш: 1) қарашлар тизими, ҳодисалар, жараёнларни  бирор тарзда тушунилиши.  Конъюнктура


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Концепция қараш: 1) қарашлар тизими, ҳодисалар, жараёнларни 
бирор тарзда тушунилиши. 
Конъюнктура — 1) шароитлар мажмўи ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги, 
юзага келган вазият, бирор соҳадаги нарсаларнинг мақоми; 2) муайян 
даврдаги иқтисоднинг жорий аҳволини тавсифловчи белгилар мажмўи. 
Критерий — мезон: 1) бирор нарсани баҳолаш, аниқлаш ёки таснифлаш 
учун асос бўладиган белги. 
Магистр — олий таълим иккинчи академик даражаси, университет ёки 
унга тенглаштирилган олий ўқув юртини тугатган ва бакалавр даражасига эга 
шахсларга берилади. 
Магистрант — магистрлик даражаси олиш учун имтиҳонларни 
топширилган, лекин ҳали диссертация ёқламаган шахс. 
Машина — энергияни ўзгартириш, шаклни, хоссани, ҳолатни ёки 
меҳнат қуролининг вазиятини, бошқача қилиш, ахборотни тўплаш, узатиш, 
саклаш, ишлаб чиқиш ва фойдаланиш учун муайян мақсадга мувофиқ 
ҳаракатни амалга оширувчи механизм ёки механизмлар мутаносиблиги. 
Метод — усул: 1) табиат ҳодисалари ва ижтимоий ҳаётни тадқиқ этиш 
ва билиш усули; 2) йўл, усул ёки ҳаракат тарзи. 
Методика — бирор ишни мақсадга мувофиқ бажариш усуллари
йўлларининг мажмўи. 
Методология — 1) билишнинг илмий усули ҳақидаги таълимот; 2) 
бирор фанда қўлланиладиган усуллар мажмўи. 
Механика — моддий жисмларнинг куч таъсири остида фазода 
жойлашишининг ўзгаришини ва мувозанатини ўрганувчи фан. 


160
Модель — намуна: 1) ялпи ишлаб чиқариш учун бирор бир буюмнинг 
намунаси; 2) нарсани кичрайтирилган кўринишдаги тарзи; 3) табиатда ва 
жамиятдаги бирор ҳодиса ёки жараённинг тасвири ёки тавсифи, тархи. 
Моделирование — моделлаштириш: билиш объектини уни моделларида 
тадқиқ этиш; аниқ мавжуд нарсалар ва ҳодисалар моделини тузиш. 
Наблюдение — кузатиш: билиш усули бўлиб, бунда объект унга ҳеч бир 
аралашилмаган ҳолда тадқиқ этилади. 
Наука — фан: инсон фаолият соҳаси, унинг функцияси турмуш 
ҳақидаги объектив билимларни ишлаб чиқариш ва назарий жиҳатдан 
системалашдан иборат. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling