Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Аналогичний — ўхшовчи; тенглик, мувофиқлик.  Априори


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Аналогичний — ўхшовчи; тенглик, мувофиқлик. 
Априори — тажрибага боғлиқ бўлмаган, тажрибагача. 
Апробация текшириш, синашга асосланган қўллаб – қувватлаш, 
тасдиқлаш. 
Аргумекг — 1) исботлашнинг асоси бўлиб хизмат қилувчи мантиқий 
далил; 2) мустақил ўзгарувчан қиймат, функция деб аталувчи бошқа 
қийматнинг ўзгариши унинг ўзгаришига боғлиқ. 
Артефакт — 1) ҳаракат белгилари билан биргаликдаги сунъий – моддий 
мужассама (масалан: техникавий восита); 2) тадқиқот шароитларининг 
таъсири остида биологик объектни тадқиқот этишлик вақгида юзага 
келадиган биологик ҳосил бўлиш ёки жараён. 
Бакалавр — олий таълимдаги биринчи илмий даража. 
Библиография — 1) вазифаси нашр ва қўлёзма маҳсулотларини 
ҳисобга олиш ва у ҳақдаги маълумотлардан иборат илмий ва амалий фаолият 
тармоғи; 2) мавзу бўйича адабиётларнинг тўлиқ ёки сараланган рўйхат. 
Биосфера — бу муҳит; ердаги ҳаёт мавжуд бўлган ҳудуд. Унинг 
таркиби, тузилиши ва энергетикаси тирик организмларнинг ўтмишдаги ёки 
замонавий фаолияти асосида белгиланади. 
Верификация 
— 
назарий 
қоидалар 
чинлигини 
текшириш, 
ишончлилигини тажриба йўли билан аниқлаш. 
Гипотеза — фараз; бирор ҳодисани тушунтириш учун илгари 
сурилаётган ва ишончли илмий назария бўлиши учун тажрибада текширишни 
ҳамда назарий жиҳатдан асослашни талаб этувчи илмий фикр. 
Гносеология — назарий билиш, илмий билиш манбалари, шакллари ва 
усулларини, унинг ҳақиқат эканлик шартларини, инсоннинг ҳаётни ўрганиш 
иқтидорини ўрганувчи фалсафа бўлими. 
Дедукция — умумий мулоҳазалардан хусусийга ёки бошқа умумий 
фикрларга олиб келувчи мантиқий хулоса. 
Дисертация — Илмий даража олиш учун тақдим этиладиган ва илмий 
тадқиқотчи томонидан ошкора ҳимоя этиладиган илмий иш, тадқиқот. 


158
Идея — гоя: 1) нарса ёки ҳодиса ҳақидаги умумий тушунча; моддий 
дунёни инъикоси бўлган инсон тафаккурининг маҳсулоти; 2) назарий 
система, мантиқий қурилмалар асосида турадиган белгиловчи тушунча; 3) 
фикр, тафаккур. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling