143
VII БОБ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
7.1. Илмий тадқиқот ишлари тўғрисидаги ҳисоботларни
расмийлаштириш
Илмий тадқиқот ишлари (ИТИ) туғрисидаги ҳисоботларни
расмийлаштириш умумий талаблари, шакли ва қоидалари умумқабул
қилинган мезонларда белгиланган.
ИТИ ҳисоботларига қўйидаги талаблар қўйилади:
—
тузилишнинг аниқлиги;
—
материалларни баён қилишнинг мантиқий кетма – кетлиги;
—
далиллашнинг ишончлилиги;
—
ифодалашнинг қисқа ва аниқлиги;
—
иш натижалари баёнининг аниқлиги;
—
хулосаларнинг исботланиши ва тавсияларнинг асослилиги.
Ҳисоботларни расмийлаштириш умумий талаблари ва қоидалари "илмий
тадқиқот ишлари тўғрисидаги ҳисобот" бўйича Давлат стандарти 7.32-91 да
берилган.
ИТИ ҳақидаги ҳисобот қўйидагиларни ўз ичига олади:
— бош варақ;
— бажарилган ишларнинг қисқача мазмунли бажарувчилар рўйхати;
— реферат;
— мундарижа (сарлавҳа);
— қисқартмалар, белгилар ва махсус терминлар рўйхати, зарур ҳолда
уларга тушунтириш берилади;
— асосий қисм;
— адабиётлар рўйхати;
— илова.
Реферат ўтказилган ИТИ асосий
мазмунини ифодалаш керак, унда
ҳисоботнинг ҳажми, тасвирлар миқдори ва
тавсифи, жадваллар миқдори,
ҳисобот ёзилган тил, асосий сўзлар рўхати ва реферат матни ҳақидаги
144
маълумот бўлиши лозим.
Реферат матни қўйидагиларни ўз ичига олади:
— бажарилган иш моҳиятни ва тадқиқот усулини ифодаловчи
асосий қисм;
—реферат асосий қисми мазмунини очиб берувчи аниқ маълумотлар;
— олинган натижаларнинг ўзига хослиги, самарадорлиги, қўлланилиши
мумкин бўлган соҳаларга тааллуқли қисқача хулосалар.
Рефератнинг энг мақбул ҳажми 1100-1200 босма белги.
Ҳисоботнинг асосий қисми қўйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
— кириш;
— аналитик шарх (масаланинг қўйилиши);
— ишнинг танланган йўналишини асослаш;
— бажарилган иш
методикаси, мазмуни ва
натижаларини ифодаловчи
ҳисобот бўлимлари;
— хулоса (хулоса ва таклифлар).
Кириш иш бағишланган илмий – техникавий муаммо (масала)нинг
замонавий аҳволини, шунингдек ишни мақсадини қисқача тавсифлаш керак.
Кириш қисмида тавсифланаётган ишдаги янгилик ва
долзарблик нимадан
иборатлигини баён этиш ва уни ўтказиш зарурлигини асослаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: