156
ФАН ВА ТЕХНИКАДАГИ СИСТЕМАВИЙ ЁНДОШИШ
ТЕРМИНЛАРИ ҚИСҚАЧА ЛУҒАТИ
Абстракция — 1) нарсалар ва улар ўртасидаги муносабатларнинг бир
қатор
хоссаларини фикран ажратиш; 2) унинг моҳиятини очиб берувчи
хоссаларни ажратиш мақсадида кўриб чиқилаётган ҳодисанинг
жиддий
бўлмаган томонларида уларнинг идроклаш жараёнида ажратиш натижасида
ҳосил бўладиган айрим тушунча.
Агностицизм — фалсафий таълимот, объектив борлиқ ва ҳақиқатнинг
объектив моħиятини билишни рад этади, фаннинг вазифасини ҳодисаларнинг
билиш
билан чегаралайди, нарсалар моҳияти ва табиий ҳамда ижтимоий
жараёнлар ривожланиш қонуниятларини билиш мумкин эмас деб ҳисоблайди.
Адекватный — тенг, айнийлик, тўла мувофиқлик.
Академизм — илмий ва таълим фаолиятидаги соф назарий йўналиш.
Аксиома — 1) бирор назариянинг шу назария бошқа қоидаларини
исботлаш асосида ётувчи илк, бошланғич қоида, бунинг миқёсида у
(бошланғич ҳолат) исботларсиз қабул қилинади; 2) исботлаш
талаб
этилмайдиган соф ҳақиқат.
Актуальный — долзарб, ҳозирги вақт учун аħамиятли.
Алгоритм — 1) қатъи белгиланган қоида бўйича татбиқ этиладиган
операциялар тизими, у тадрижий равишда бажарилгандан сўнг қўйилган
масалани
ечимга олиб келади; 2) бошланғич берилганларни изланаётган
натижага келтирувчи моҳиятни белгиловчи ва операциялар кетма –
кетлигининг ифодаси.
Альтернатива — муқобиллик; бир – бирини инкор этувчи икки
имкониятдан бирини танлаш зарурати.
Анализ — таҳлил: 1) яхлитни таркибий қисмларга фикран ёки
физик
ажратишдан иборат илмий тадқиқот усули; 2) бўлакларга ажратиш,
ниманидир кўриб чиқиш.
Аналог — ўхшаш; бошқа нарса, ҳодиса ёки тушунчага мувофиқ бирор
нарса, ҳодиса ёки тушунча.