Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Фан ижтимоий ишлаб чиқариш турларидан биридир


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/108
Sana12.10.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1699718
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   108
Bog'liq
137 ilmij tadqiqot asoslari

Фан ижтимоий ишлаб чиқариш турларидан биридир. 
Илмий тадқиқотлар самараси турлича бўлди[32]: 
— 
иқтисодий самарадорлик (миллий даромаднинг ошиши, иш 
самарадорлиги ва маҳсулот сифатининг ошиши, илмий тадқиқотларга 
бўлган харажатнинг камайиши); 
— 
ижтимоий – иқтисодий самарадорлик (оғир меҳнат шароитини
бартараф этиш, атроф муҳитни тозалаш, тиббий – гигиена шароитини 
яхшилаш ва ҳ. к.); 
— 
мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш; 
— 
мамлакат илмий салоҳиятининг обрўси. 
Илмий тадқиқотлар самарадорлигини баҳолаш учун улар натижаси қай 
даражадалигини тасвирловчи турли мезонлар қўлланади. 
Фундаментал назарий тадқиқотларни самарадорликнинг миқдорий 
кўрсаткичлари билан баҳолаш қийин. Улар, одатда, ишламалар 
бошлангандан сўнг анча кейин самара бера бошлайди. Бундан ташқари, улар 


153
натижасидан иқтисодиётнинг турли соҳаларида фойдаланилади. Шунинг 
учун кутилаётган самарани баҳолаш қийин. Бундай татқиқотлар учун, 
қоидага кўра, сифат мезонлари белгиланади: ҳодисанинг янгилиги, мамлакат 
фанининг обрўси, иш халқаро миқёсда кенг тан олиниши, мамлакат мудофаа 
имкониётига қўшилган хисса: монографиялар ва улар олимларининг 
ишларидан турли мамлакатларда фойдаланилиши ва б. 
Амалий илмий тадқиқотлар ва тажриба – конструкторлик ишланмалар 
турли миқдорий мезонлар[32] билан баҳоланади, шулардан асосийси - иқтисодий
самарадорлик. Бу жорий этишга бўлган харажат, жорий этиш қўллами, 
муддати ва ҳ.к. омилларга боғлиқ. 
Илмий ходимнинг иш самарадорлиги ишланманинг янгилиги, эълон 
қилинган мақолалар сони, ишдан кўчирмалар олиш ва ҳ.к. билан баҳоланади. 
Янгилик мезони – бу, авторлик гувоҳномаси ва патентлар миқдори, 
кўчирма(иштибоҳ)лар олиш — илмий ходим ишларига ҳаволалар сони. 
Иқтисодий баҳолаш эса камдан – кам қўлланади. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling