148
барча оралиқ ва якуний натижалар, шу жумладан салбийлари билан бирга
баён этилиши керак.
5.2. Илмий материалларни нашрга тайёрлаш
Илмий материалларни нашр қилиш — илмий ходим, илмий муассаса ёки
корхона жамоаси бажарадиган илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик
ишлари натижаларига муаллифлик ҳуқуқини ошкора ҳимоя қилиш
шаклларидан бири.
Илмий материалларни нашр қилиш ёки ошкора ёки ёпиқ тарзда амалга
оширилиши мумкин. Очиқ матбуотда муайян талабларга зид бўлмаган ишлар
эълон қилинади.
Илмий материаллар қўйидаги кўринишда эълон қилиниши мумкин:
—
монография;
—
вақтли журналдаги мақола;
—
ОЎЮ, ИТИ асарлари тўпламидаги, халқаро, соҳа ва бошқа хил
конференциялар тўпламидаги мақола;
—
расмий кенгаш ва конференцияларнинг докладлари тезиси;
—
реформатив журналлардаги мақола;
—
давлат қайдномасига эга ИТИ бўйича ҳисоботлар;
— кашфиёт ва очилган янгиликка потентлар;
—
республика илмий – техникавий кутубхоналарда депонентланган
ишлар;
—
газетадаги мақолалар.
Илмий материалларни нашрга тайёрлаш ўз ичига қўйидаги
босқичларни олади:
—
илмий материални нашр қилувчи ношир қўйган талабларни ўрганиш;
— танланган илмий иш бўлими мазмунини ёзма баён қилиш;
— соф патентликка кўра мақола мазмунини текшириш;
— очиқ матбуотда эълон қилиш учун мақолани экспертизадан ўтказиш,
кашф этиш, янгилик яратиш унсурларини йўқлиги;
— мақолани ички ва ташқи тақризга бериш;