Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
Текшириш учун саволлар 
1. Электр ускуналар эксплуатациясига таъриф беринг? 
2. Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос томонларини айтинг? 
3. Қишлоқ ва сув хўжалигида қандай электр ускуналар ишлатилади? 
4. Электр ускуналарнинг қандай кўрсаткичлари бор?
5. Эксплуатацион кўрсаткичлари ҳақида маълумот беринг? 
6. Техник эксплуатацияга таъриф беринг? 
7. Қишлоқ ва сув хўжалигида қандай электр моторлар ишлатилади? 


22 
8. Қандай ёруғлик манбаалари ишлатилади? 
9. Қандай иситиш қурилмалари ишлатилади? 


23 
3-боб. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРНИ ТАНЛАШ 
 
3.1. Умумий тушунчалар 
Электр энергиясидан самарали фойдаланиш учун электр тармоқнинг 
турли қисмларига турли қувватли ва юклама ҳарактерли истеъмолчилар
уланиши мумкин. Бир фазали истеъмолчилар бир фазали трансформатор 
орқали таъминланиши мумкин. Йирик қуватли қишлоқ хўжалиги
комплекслари саноат асосли электр таъминот тизимига эга. Қишлоқ электр 
тармоқлари тармоқланган радиал бўлиб, уларнинг узунлигини камайтириш, 
кўндаланг кесим юзаларини селектив бўлиши муҳим ўрин тўтади.
Қишлоқ хўжалигида электр таъминот шароити пастлигини айтиб ўтиш 
зарур, яъни электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари пастдир. Бир фазали 
истеъмолчиларнинг салмоғининг кўплиги фазалар носимметриясига олиб 
келади ва электр энергия сифатини янада ёмон бўлишига олиб келади. Бундан 
ташқари электр энергия истеъмолининг сутка давомида нотекислиги ҳам 
электр тармоқларни нотекис юкланишига олиб келади. Ҳозирда қишлоқ 
хўжалиги ускуналарини бошқариш тизимларида турли хил яримўтказгичли 
автоматик элементлардан фойдаланилмокда, бу эса электр тармоқларда 
юқори гармоникали токлар таъсирида кучланишларнинг синусоидаллигини 
бузилишига олиб келади, бунинг натижасида электр тармоқларда қўшимча 
электр энергия исрофи бўлади. 
Демак, қишлоқ хўжалигидаги электр таъминоти структураси ва иш 
режимларидаги ўзига хос томонлари электр энергия сифатини пасайишига 
олиб келади. Қўшимча энергия исрофини юзага келтиради. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling