Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Электр ускуналарни эксплуатация шароитлари бўйича танлаш
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
3.7. Электр ускуналарни эксплуатация шароитлари бўйича танлаш
Электр ускуналарнинг фойдаланиш шароитлари. Электр ускуналарнинг фойдаланиш шароитлари унинг сутка ва йил давомида юкланиши, ишга юритиш ва ишлатиш режимлари, иш машиналарининг электр ускуналар ишончлигига бўлган талаблари билан аниқланади. Қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариши мавсумийлиги билан ажралиб туради. Бу эса уларнинг йил давомида фойдаланиш вақтини 500-1000 соат бўлишини аниқлайди .) 800 ( с Т урт . Бу ҳолатлар электр ускуналарнинг эксплуатация кўрсаткичларини пасайишига олиб келади. Айниқса чорвачилик фермаларида электр ускуналар тўхтаб турганда агресив муҳит таъсирида узоқ вақт бўладилар, ҳаводан намликни изоляциясига шимдириб ишончлилигини пасайтиради ёки бошқа нохуш оқибатларга олиб келади. Буларни олдини олиш учун, агар электр ускуналар узоқ муддат ишлатилмай қоладиган бўлса, уларни консервация қилиш тавсия қилинади. Қишлоқ ва сув хўжалигида турли технологик сабабларга кўра (ишлов берилаётган материалларни бир турлимаслиги, ва бошқалар) технологик машина ва ускуналарнинг юкланиш режимлари ўзига хос бўлади. Бу эса уларнинг электр моторларини нотекис юкланишига олиб келади. 50% электр моторлар тез ўзгарувчи ва ўзгарувчи юкланишга эга бўлиб натижада улар титраб ишлайди, изоляцияси емирилиб, ишончлилиги камаяди. Фақат венитиляторлар ва насослар бундан мустасно. Умуман электр моторларнинг 25% дан ортиги 35%гача юкланиш билан ишлайди. Электр моторларнинг тўлиқ юкланмаслиги уларнинг иқтисодий самарадорлигини ва уларнинг ресурсларидан фойдаланиш даражасини пасайтиради. Қишлоқ ва сув хўжалигида замонавий технологик тизимларнинг қўлланилиши электр ускуналар ишончлилигига талабларни оширилишига олиб келади, 35 – 40% электр моторлар масъул технологик жараёнларда ишлаб турибди ва уларнинг 1 – 2 соатга тўхтаб қолиши катта иқтисодий зарар 36 кўрилишига олиб келади. Бу эса электр ускуналарнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш тадбирларига сарфланган ҳаражатларни ўринли эканлигини кўрсатади. Электр ускуналарнинг фойдаланиш шароитларининг муҳим қисми атроф муҳит шароитларидир. Қишлоқ ва сув хўжалиги оғир атроф муҳит шароити билан ажралиб туради; бу юқори намлик, кимёвий актив моддалар, чанг ва технологик ифлосланишлар ва ҳоказо. Ташки муҳит омиллари климатик, биологик ва механик таъсирлар комплексидан иборат бўлади. Юқори намлик таъсирида электр ускуналардаги изоляция қатлами тез эскиради, ўзини хусусиятларини йўқотиб, электр ускунанинг ишдан чиқишига олиб келади, намлик % 60 бўлганда металл юзаларида ҳам коррозия – емирилиш жараёни бошланади. Айниқса, чорвачилик ва парандачилик фермарларида ҳаво таркибида кимёвий фаол моддалар бўлиб, улар юқорида кўрсатилган емирилиш жараёнларини тезлаштиради, электр ускунанинг хизмат муддатини камайтиради. Изоляция қобиғининг намланиши унинг диэлектрик хусусиятларини пасайтиради, айниқса электр ускуна ишлатилмай турганда бу жараён тезлашади. Ҳаво таркибида аммиак бўлганда намлик юқори бўлиб, ҳарорат ўзгариб турса изоляция қаршилиги тез пасая боради. Қишлоқ ва сув хўжалигида 3-5% моторлар чангли муҳитда ишлайди. Чанг электр жиҳоз устига ўтириб намлик ва агрессив муҳитни ушлаб туради ва уни емиради, моторларни совитиш шароитларини ёмонлаштиради, уларни ортиқча қизишига олиб келади. Чорва фермаларида қуруқ омухта ем беришда чанг чиқиб, агрессив муҳит таъсирини янада мураккаблаштиради. Бу ҳолда чанг зарралари электр ускуналарнинг нам юзаларига ўтириб, уларнинг юза қисмида калинлашиб боради. Бу эса турли хил салбий оқибатларга, масалан моторларни тормозланиб қолишигача олиб келади. Чорва фермаларида, дон сақлаш ва қайта ишлаш пунктларида турли микроорганизмлар, кемирувчилар, заракунандалар кўпайиши учун қулай шароит мавжуд бўлади. Улар ҳаёт фаолияти давомида электр ускуналарни емирилишига, уларни тез ишдан чиқишига олиб келади. Демак электр ускуналарни танлашда, уларда техник эксплуатация тадбирларини белгилашда атроф муҳит шароитларини албатта ҳисобга олиш зарур. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling