Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

16

400 

Коммунал-маиший 
истеъмолчилари 
45 гача 
76-120 
151-315 
346-630 

Ишлаб чиқариш объектлари 
45 гача 
86-125 
161-320 
356-620 

Аралаш
50 гача 
86-115 
151-295 
331-565 

Товуқ фермаси
45 гача 
86-115 
151-295 
331-560 

Сут товар фермаси
45 гача 
86-115 
146-300 
331-570 

Чўчқа боқиш фермаси 
50 гача 
91-125 
151-295 
331-560 

Иссиқхона 
55 гача 
96-130 
171-360 
401-740 

Дон тозалаш пункти 
65 гача 
111-155 
206-405 
451-820 
3.5. Электр ускуналарга ҳимоя воситаларини танлаш 
Қишлоқ ва сув хўжалигидаги электр юритмалар эксплуатациясида турли 
аварияли ҳолатлар юзага келади; жумладан технологик ортиқча юкланиш, 
тўлиқсиз фазада қолиши ва фазалар носиметрияси, роторни сиқилиб қолиши, 
совитиш шароитини ёмонлашуви, изоляциясининг намланиши ва бошқалар. Бу 
авария ҳолатларда электр ускуналар (мотор) ишдан чиқмаслиги учун у ишончли 
ҳимоя қилиниши ва тармоқдан ўз вақтида ажратилиши зарур. Электр 
моторларнинг технологик ортиқча юкланиши деб технологик машиналарнинг 
қаршилик моменти ёки тезлиги ўзгариши оқибатида моторларда ортиқча ток 
бўлишига айтилади. Бу ҳолда моторлар қизиб ишлайди, изоляцияси ортиқча 
қизишдан эскиради, ўзининг изоляцияловчи хусусиятларини йўқотади, 
эластиклиги кетади, секин аста емирилади ва яроқсиз ҳолга келади. Тўлиқсиз 
фазада ишлаш режими бирор фазаси узилганда, ёки эрувчи сақлагич эриб 
кетганда, уланиш жойларида носозликлар бўлганда юзага келади. Бу ҳолда 
фазалар орасида ток ва кучланишлар қайта тақсимланади, мотор тез ишдан 
чиқади, ишлаб турсада, у қизиб кетади. Тўлиқсиз фазада иш режимига айниқса 
кам ва ўрта қувватли моторлар сезгир бўлади. Масалан 
кВт
Р 20

ли моторлар 
учун ортиқча юкланиш 50% бўлганда хавфли бўлса, 
кВт
Р 20

қувватли 
моторларда 25% ортиқча юкланиш хавфли режимлардан ҳисобланади. Мотор бу 
ҳолда қисқа туташув режимида қолади. Мотор тезда куйиб кетади, чунки 
чулғамлардан 
н
I
)
7
5
(

токи оғади. 10-15 сек. да мотор ҳарорати руҳсат берилган 
қийматидан ортиб кетади. Кичик ва ўрта қувватли моторлада қизиш доимийси 
кичик бўлади ва роторнинг тўхтаб қолиши катта хавф туғдиради. 
Ҳимоя воситаларига қўйиладиган асосий талаб шундан иборатки, улар 
электр моторни турли нонормал ва авария режимларида қизишига йўл 
қўймасликлари, тармоқни ўз вақтида ажратишлари лозим. Ҳимоя воситаси 
моторни ортиқча юкланишида унинг қувватидан тўлароқ фойдаланиш
имкониятини бериши, яъни руҳсат берилган ҳароратга яқин ҳароратда ишга 
тушиши зарур. Қисқа муддатли ортиқча юкланиш режимларида эса мотор 
ишончли ишлаб туриши лозим. Шу билан бирга ҳимоя воситалари ўта юқори 
юкланишларда моторни тармоғдан ўз вақтида, тез ажратиши ва тез совиб яна 
қайта ишга туширилишига тайёр бўлиб туриши лозим. Улар қишлоқ ва сув 


32 
хўжалиги шароитларида ишончли ишлаб туришлари, фойдаланишга қулай 
бўлишлари, турли режимларда универсал бўлишлари мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бизга ҳимоя воситаларининг кўплаб турлари маълум. Улар вазифасига 
кўра уч гуруҳга бўлинади. 
1. Махсус ҳимоя воситалари, маълум бир кўрсаткич бўйича ишга тушади
бирор хил авария режимидан ҳимоя қилади. 
Бу курилмаларга ЕЛ – 8, ЕЛ-10, Е – 511, РОФ, РНФ киради, улар тўлиқсиз 
фазада ёки фазалар носимметриясидан ҳимоя қилади. 
Сақловчи муфталар – роторни тўхтаб қолишидан ҳимоя қилади. 
ЗОУП, РУД – изоляция қаршилиги меъёрдан пасайиб кетганда тармоғни 
ажратади. 
2. Универсал воситалар бир неча авария режимларидан ҳимоя қилади. Бунда 
моторнинг бирор бир катталиги, масалан ток бўйича назорат қилиниши мумкин. 
бу гуруҳ воситаларига РТТ, РТЛ, ТРН, ТРА – иссиқлик релелари, УВТЗ, ФУЗ ва 
бошқа қизишдан ҳимоя воситалари. 
3. Учинчи гуруҳ ҳимоя воситаларига комплекс ҳимоя воситалари киради, 
улар барча авария режимларида электр моторларни ҳимоя қилади, бир неча 
кўрсаткичлар бўйича ишга тушиши мумкин. Бу гуруҳга УЗ – 1, ШЭП – 5802 
бошқариш станцияси «КАСКАД» ва бошқалар киради. Назорат қилинаётган 
катталикка қараб, барча ҳимоя воситалари бўлиши мумкин ток, иссиқлик, 
ҳарорат, фазавий, кучланиш ва комплексли бўлади. 
Ҳимоя воситаларини техник кўрсаткичлар бўйича танлаш. Ҳимоя 
воситасини танлаш учун авария режим структурасини аниқлаш керак. Авария 
режимидаги энг муҳим кўрсаткични белгилаб олиб, конкрет электр куч 
қурилмасининг катталиклари ва қийматлари бўйича ҳимоя воситасининг ишга 
тушиш ҳолати (уставка) аниқланилади. Изланишлар натижасида ҳар бир химоя 
воситасининг самарали фойдаланиш оралиқлари белгиланган. Нисбатан 
доимий, кам ўзгарувчи юкламали электр моторларда иссиқлик релеси тавсия 
қилинади. Доимий юкланишли моторлар учун фаза ўзгаришларига сезгир ҳимоя 
воситалари ўрнатилади (насос, вентиляторлар учун) (3.5-жадвал). 
3.5-жадвал 
Агросаноат мажмуасида турли технологик машиналар
электр юритмалари учун қуйидаги ҳимоя воситалари 
тавсия этилади 
Т.р. 
Корхона,
объект номи 
Иш машинасининг 
номланиши 
Электр 
мотор 
қуввати Р, 
кВт 
Тавсия
этиладиган
ҳимоя воситаси 

Чорвачилик 
фермаларда
Озуқа тарқатиш ва 
гўнг тозалаш 
транспортёрлари
Р < 1,1 
Р > 1,1 
РТЛ, РТТ 
ФУЗ-М, УВТЗ-1М 
Минорасиз сув 
насослари
Р < 1,1 
Р > 1,1 
РТЛ, РТТ 
ФУЗ-М 


33 
Минорали сув 
насослари
Р > 11 
Р < 11 
РТЛ, ТРН, РТТ 
ФУЗ-М 
Вентилятор, 
электрокалорифер 
Р < 4 
4 < Р < 11 
Р > 11 
РТЛ, ТРН, РТТ 
РТЛ, РТТ 
ФУЗ-М 
Вакуум насоси 
ҳар қандай 
РТЛ, РТТ,
ФУЗ-М 

Озуқа цехи, 
очиқ майдонлар 
Транспортёр
Р < 1,1 
Р > 1,1 
РТЛ, РТТ, ФУЗ-М 
УВТЗ-1М 
Озуқа майдалагич, 
эзгич, аралаштиргич 
ҳар қандай 
УВТЗ-1М 

Парник, 
иссиқхона 
Насос
Р < 1,1 
Р > 1,1 
РТЛ, РТТ 
ФУЗ-М 
Тупроққа ишлов 
бериш машиналари
Р < 1,1 
Р > 1,1 
РТЛ, РТТ 
ФУЗ-М 

Товуқ фермаси, 
инкубатор 
Транспортёр 
Р < 1,1 
Р > 1,1 
РТЛ, РТТ, ФУЗ-М 
УВТЗ-1М 
Вентилятор 
Р > 1,1 
Р < 1,1 
РТЛ, РТТ 
ФУЗ-М 

Хўжалик 
хусусий 
суғориш 
насослари 
Насос, жумладан сув 
остида ишловчи 
Р < 1,1 
Р > 1,1 
РТЛ, РТТ 
ФУЗ-М 
Тез ўзгарувчи юкламали, чангли бинолардаги моторлар учун (дон эзгич 
– майдалагич, арралар) ёки тез – тез қайта ишга тушиб турувчи моторлар 
учун (дозаторлар) мотор чўлғамларига ўрнатилган қизишдан сақловчи ҳимоя 
воситалари тавсия қилинади (УВТЗ, УЗ). 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling