Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
–
7 2,00 10 – 6.5-жадвалдаги натижалардаги йиллик ўртача ҳароратнинг ўзгаришидан фойдаланиб трансформаторнинг юкланиш режимини тўғирлаш мумкин бўлади, подстанциянинг юкланиш режими ўрнатилади. Иссиқлик юклама градиентини (ишлаб чиқариш ва маиший истеъмолчилар бўлганда) ҳисобий даврдаги ўртача суткалик ҳароратнинг ҳар бир градусига тўғри келган миқдори 0,5*10 -2 дан 2,6*10 –2 гача бўлади. Яна шуни таъкидлаш жоизки, трансформатор мойининг совитиш имконияти уни қуюқлигига ва у ўз навбатида трансформатор ҳароратига – унинг юкламасига ва атроф муҳит ҳароратига боғлиқ бўлади. Агросаноат мажмуи объектларининг электр таъминоти очиқ трансформатор подстанцияларида амалга оширилади ва трансформаторлар қуёш нурлари ва шамол таъсирида бўладилар. Қуёш нурлари таъсирида мойнинг юқори қатламлари қизийди. Унинг ҳарорати пастки қатламларига нисбатан, трансформатор бакининг ўлчамларига қараб, (8-15) О С га юқори бўлади. Қуёш нурлари таъсирида мойнинг эскириши тезлашиб, эксплуатация муддатлари қисқаради. Трансформатор баки қўшимча равишда яна қуёш нурларидан тўсилса, унинг қизиши ва эскиришининг олди олинади. 6.5 жадвал Трансформатор ҳароратининг мавсум давомида ўзгариши Йил ойларида Номинал қувватига нисбатан юклама Ўртача ойлик ҳарорат Ҳарорат, О С Ҳавонинг Трансформато р мойининг Ҳароратлар фарқи Май 0,65 26 56 30 Июл 0,49 34 65,5 31,.5 Август 0,48 29 61 32 Сентябр 0,66 22,5 51 28,5 Октябр 0,84 20,0 50 30 Ноябр 0,96 17 58 41 84 Январ 1,05 2 56 54 Март 0,9 16 59 43 Доимий шамоллар трансформаторнинг иссиқлик режимни яхшилайди. Шамол тезлиги 2 м/с дан ошса, трансформатор юкламасини ошириш мумкин бўлади. Шамол тезлиги ортган сари трансформаторнинг совиш шароити яхшилана боради.Шамол таъсирида трансформатор мойининг ҳарорати (5- 10) О С га пасайиши кузатилган (6.3-расм). 6.3-расм. Трансформатор мойининг юқори қатлами ҳароратининг шамол тезлигига боғлиқлик графиги. Трансформатор юкламаси фазаларда турлича бўлганда, турли уланиш схемаларида, трансформатор чулғамлари турлича қизийди. Нол кетма-кетлик токларини камайтириш учун қишлоқ хўжалиги электр таъминот тизимларида трансформаторларнинг фаза чулғамлари «юлдуз-юлдуз нолли» схемадан «юлдуз-нолли зигзаг» схемасига ўтказилади. Бунда трансформаторни қизиши камаяди. Бак ичида ҳарорат фарқи камайиб, ҳарорат майдони текисланади. Трансформаторнинг юкламаси н S 2 , 0 бўлганда бакнинг максимал ва минимал ҳароратлари фарқи (5-10) О С ни ташкил килса, н S 4 , 0 юкланиш билан ишлаганда ҳароратлар фарқи - C t o 40 гача бўлади. Трансформатор чўлғамлари «учбурчак –нолли юлдуз» схемасида уланса ҳам унинг қизиши пасаяди. Умуман олганда, трансформаторнинг фазалар бўйича носимметрик ва нотекис юкламаларида қизиш даражаси фазалар юкланишига, носимметрия даражасига, чулғамларнинг уланиш схемасига ва уланиш группасига боғлиқ бўлади. Ёпиқ трансформатор подстанцияларида трансформатор хоналарининг вентиляциясида табиий совуқ бинолардан ва иншоотлардан фойдаланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling