9
ишончли ишлашини ташкил қилишдан иборатдир. Бу ерда қуйидагиларни
ажратиб кўрсатиш мумкин:
- Электр ускуналарни зарур ишончлилигини таъминлаш;
- Электр ускуналаридан самарали фойдаланишни таъминлаш;
- Эксплуатация харажатларини камайтириш.
1.2-расм.
М-Э-Т-Х тизимининг умумийлаштирилган схемаси:
М – манбаа;
Э – электр
истеъмолчи;
Т – технологик объект;
Х – эксплуатация хизмати;
ЭУ – электр ўзгарткич;
ЭИ – электр истеъмолчи;
ЭТ – электр
энергиясини узатиш
тармоғи.
Фаннинг мақсади ва вазифалари қатор техник, технологик социал-
иқтисодий масалаларни қўяди. Бу масалалар давлат, вилоят, туман, объектлар
даражасида
ечилиши мумкин; жумладан мутахасисларни малакасини
ошириш, оптимал гуруҳ структураларини жорий қилиш, иш
сифатини
ошириш, ремонт тузатиш базаларини ташкил этиш, тузатиш –
таъмирлаш
базаларини, таъминловчи – хизмат кўрсатувчи базаларин оптимал ташкил
этиш, уларни комплекс бошқариш системаларини ишлаб чиқиш,
электротехник хизмат ишини меъёрий хужжатларини ишлаб чиқиш.
Электр
ускуналар эксплуатациясини ташкил этиш масалалари илмий асосланган
ҳолда ечилиши зарур.
1.2. Электр ускуналарининг кўрсаткичлари
Электр ускунанинг у ёки бу эксплуатацион
талабларга жавоб бера
оладиганлигини кўрсатувчи сифат хоссалари ва кўрсаткичлари эксплуатацион
кўрсаткичлар (ЭК) дейилади. Улар хоссаларига кўра номинал, ишчи, якуний
булиш мумкин.
Номинал кўрстакичлар бу электр ускунанинг ясалган (тайёрланган)
завода, паспортида кўрсатилган кўрсаткичларидир. Бу кўрсаткичлар синаб
кўриб, ускунанинг конструктив ишланишидан келиб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: