Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
-қисм. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ АСОСЛАРИ
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
1-қисм. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ АСОСЛАРИ
1-боб. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИНИНГ УМУМИЙ МУАММОЛАРИ 1.1. Умумий тушунчалар. Фаннинг мақсади ва вазифалари Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида турли хил электрлаштирилган ускуналар ишлатилади. Электр ускуналарига техник хизмат кўрсатиш базаси ҳам тобора такомиллашиб кенгайиб бормоқда. Электр ускуналар техник эксплуатациясининг самарадорлиги электр техник хизмат кўрсатиш таннархи янги ускуна нархидан бир неча баробар пастлигидадир. Электр энергиясидан фойдаланиш маҳсулот тан нархига таъсир кўрсатади ва ортиқча энергеия исрофгарчиликларни камайтиради. Қишлоқ ва сув хўжалигида электр ускуналар эксплуатациясида унинг қуйидаги ўзига хос томонлари ҳисобга олиниши керак: техникадан фойдаланишнинг мавсумийлиги (сутка йил давомида); электр истеъмолчиларнинг тарқоқлиги ва бир биридан узоқ масофада жойлашганлиги; электр тармоқларнинг юкланиши паст даражада эканлиги; эксплуатация шароитининг хилма хиллиги, турли атроф муҳит шароитлари; техник хизмат кўрсатиш сифатининг пастлиги, хизматчиларнинг малакаси етарли эмаслиги, транспорт танқислиги ва бошқалар. «Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш» фанининг мақсади бўлажак бакалавр-энергетикларга, инженерларга турли электр ускуналардан самарали фойдаланишни, уларнинг техник эксплуатациясини ташкил қилишни, қишлоқ ва сув хўжалиги энергетикаси масалаларини ечишни ўргатишдир. Электр ускуналар эксплуатациясига электр ускуналарни тайёр ҳолга келтиришдан тортиб, уни фойдаланиш жойига олиб келиш, ўрнатиш, созлаш, ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, сақлаш жараёнлари киради. Эксплуатация – бу электр ускуналарининг барча техник имкониятларидан тўла фойдаланишдир. У ишлаб чиқариш ҳамда техник экспуатация кўринишида бўлади. Ишлаб чиқариш эксплуатацияси – бу электр ускунасидан фойдаланиб, маълум иш бажаришдир. Техник эксплуатациясига электр ускуналаридан фойдаланишда унинг барча кўрсаткичларини ишчи ҳолатида ушлаб туриш киради. Ишлаб чиқариш тизимида техник эксплуатация меҳнат ресурси таркибида иштирок этади (1.1-расм). Эксплуатациянинг мақсади электр ускуналар ва машиналардан юқори унум билан мақсадга мувофиқ фойдаланиб, электротехнологик объектлар самарали ишлашини таъминлашдир. Электр ускунасининг ишга яроқлилиги, яхши ишлаши унинг эксплуатация хизмат даражаси билан аниқланади. «Электр ускунаси эксплуатацияси ва таъмирлаш» фанини ўрганиш услублари ҳар томонлама, аниқ ечимларга эга бўлган, қишлоқ ва сув хўжалигининг ўзига хос томонларини ҳисобга олган бўлиши керак. Бунда масаланинг мураккаблигига кўра турли услублар қўлланилади. 8 Тажриба – асосий кўрсаткичларни ўзгариш қонуниятлари, бошқа кўрсаткичлар билан боғликлигини аниқлашда муҳимдир. Ўхшатиш (Аналогия) – ўрганилаётган объектнинг ўхшашликларини топиш орқали объект ҳақида маълумот олиш ва хулоса чиқарилишидир. Солиштириш – объект ёки ходисаларни унинг элементларини солиштириш йўли билан ўрганиш. Бир неча вариантлар солиштирилиб, энг самарали ва оптимали олинади. Таҳлил, бу услубда объект ҳар томонлама ўрга- нилиб, унинг барча кўрсат- кичлари ва боғликлари аниқ- ланади. Натижада эксплуата- ция қонуниятлари очилади. Синтез – олинган маълумотлар таҳлилига асос- ланиб, муҳим боғланишлар ва қонуниятларни аниқлаш ва объект ҳақида тўлароқ маълумотлар олиш. Системали ёндошиш – бу мураккаб объект ва ҳодисаларни ўрганишда унинг элементларини алоҳида-алоҳида ажратиш, элементларнинг боғлиқликларини, қонуниятларини аниқлаш ва юқори самарали натижалар олишдир (1.2-расм). Манбаа – энергия истеъмолчи – технологик объект – хизмат кўрсатиш тизимида юқори сифатли маҳсулот олишда электротехник хизматнинг роли катта бўлади. Системали ёндошишда ечимни топиш алгоритми тузилади. Бу алгоритм қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. 1- босқич. Фанни ўрганишдан мақсад ва вазифаларини шакллантириш. 2- босқич. Ўрганиш объектларини ажратиш, уни чегараларини белгилаш, объектни ўрганиш масалаларини асослаш. 3- босқич. Ўрганиш масаласини, унинг омилларини аниқлаш, бирламчи ва натижавий маълумотларни белгилаш, объект моделини тузиш. 4- босқич. Мақсадга эришиш услубларини топиш. Шу услублар билан ечимларни топиш. 5- босқич. Якуний натижаларни ва ечимларни бирламчи маълумотлар асосида топиш ва хулосалар қилиш. Электр ускуналар эксплуатациясининг асосий вазифаси технологик машиналарни самарали ишлашини таъминловчи электр ускуналарни юқори Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling