Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
1.3. Техник эксплуатация асослари 
Электр ускуналарнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун уларнинг 
техник эксплуатация тизими ишлаб чиқилади, ва амалга оширилади. Бу тизим 
техник ва ташкилий тадбирларни ўз ичига олиб, электр ускуналарни ишончли 
ва соз ишлаши учун хизмат қилади. Техник эсплуатация тизими қуйидаги 
асосий элементларни ўз ичига олади. 
Техник эксплуатация принциплари: 
а) тўхтаб қолишдан кейин кўрик ўтказиш, бу ҳолда тадбирлар ҳажми 
электр ускунанинг зарарланиш даражасига қараб белгиланади ва ўтказилади. 
б) профилактик техник эксплуатация чоралари олдиндан тузилган 
режага асосан электр ускуна ишлаб турганида тўхтатилган ҳолатда 
ўтказилади. 
в) кўрикдан кейинги техник эксплуатация чоралари диагностика 
кўринишида ўтказилади. Зарур бўлганда электр ускуна ҳолатига қараб 
қўшимча тадбирлар режалаштирилади.
Тўхтаб қолишлар оқибатлари кам бўлганда (а) принцип ишлатилади
яъни электр ускуна тўхтаб қолсагина у техник эксплуатация қилинади 
(тузатилади). Хизмат муддати тугаган электр ускуналар алмаштирилади. 
Профилактик принцип энг маъқул ва самарали бўлиб, у кўпроқ 
қўлланилади. Бу принципнинг қатор қулайликлари бор: 
1. Техник тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб турилади ва электр 
ускунанинг соз ишлаб туриши учунгина етарли тадбирлар билан 
чегараланади. 
2. Режали бўлиб, доим бир хил муожалалар ўтказилади ва юқори 
сифатли бўлади. 


13 
3. Иқтисодий самарали, электр ускунанинг бир қисми ёки детали 
созланади ва бутун машинани беҳосдан тўхтаб қолишнинг олди олинади. 
Профилактик эксплуатация тадбирлари календар ёки регламентли 
муддатларда бўлиши мумкин. 
Календар муддати – режада кўрсатилган календар вақтида ўтказилади. 
Регламентли муддат – электр ускуна маълум бир ҳажм иш бажарганда 
ўтказилади (марта уланишлар сони, кВт ּсоат ва ҳоказо). 
Ремонт цикли электр ускунанинг техник эксплуатация тадбирлари 
кетма-кетлигидир. ГОСТ 18322-78 га кўра ремонт циклига техник хизмат 
кўрсатиш, жорий ва капитал ремонт киради (1.5-расм).
1.5-расм. Енгил (а) ва оғир (б) эксплуатация шароитларида
электр моторларнинг ремонт циклининг структураси:
Б – эксплуатация бошланиши; ТХК – техник хизмат кўрсатиш;
ЖР – жорий ремонт; КР – капитал ремонт. 
 
Техник хизмат кўрсатиш – электр ускунани ишлаб турганида, соз ва 
ишчи ҳолатда фойдаланиш учун ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир.
Техник хизмат кўрсатиш ўз вақтида ўтказилса, кичик ҳажмда, кам 
ҳаражат билан бажарилади ва электр ускунанинг беҳосдан ишдан 
чиқишининг олди олинади. 
Жорий ремонт – электр ускунанинг айрим қисмлари ва деталларини 
алмаштириш, тузатиш йўли билан уни ишчи, соз ҳолатда ушлаб туришдир. 
Маълумки, ҳар қандай машинанинг қисмлари турлича тезликда эскиради. 
Унинг яроқсиз қисмларини ўз вақтида алмаштириш ёки созлаш бутун 
механизмни ишчи ҳолатда ушлаш имконини беради. 
Капитал ремонт – электр ускунанинг барча қисмларини тузатиш ва 
ресурсини қайта тиклашдан иборат бўлиб, у тўла таъмирланади. 


14 
Бундан ташқари техник хизмат ходимлари оператив хизмат ишларини 
ҳам бажарадилар: узиш-улаш, схемаларни ўзгартириш, тўхтаб қолган электр 
ускуналарни носозликларини йўқотиб, ишчи ҳолатда ушлаш. Профилактик 
тадбирларнинг оптимал даврийлиги технологик зарар, профилактик 
тадбирлар ва капитал таъмирлаш учун кетган харажатларни ҳисобга олиб 
аниқланади (1.6-расм). 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling