Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
Мойни регенерация қилиш. Эксплуатация даврида мой оксидланади
(эскиради), бунда унинг кимёвий таркиби ўзгариб боради, кислота ва смолалар ҳосил бўлади, бирданига янги мой таркибида бўладиган табиий оксидланишни тўхтатувчи элементлар парчаланади. Мой эскириши натижасида трансформатор изоляциясининг емирилиши тезлашади. Айниқса органик асосли изоляция емирилади. Лекин эскиришда мойнинг 3-5% қисмини ташкил қилган углеводородлар емирилади, мойнинг қолган қисми (95-97 %) сифатли, ўзгаришсиз бўлиб қолади. Шунинг учун мойнинг эскирган қисмидан тозалаб у регенерация қилиниши мумкин. Мой дастлабки сифат кўрсаткичларига қайтиши мумкин ва у 5-7 йил яна эксплуатация қилиниши мумкин. Лекин регенерациядан кейин мой барқарорлигини қисман йўқотади ва у профилактик синовлардан ўтказиб турилиши зарур. Статистик маълумотлар трансформаторларнинг 30% авариялари мойи сифатсиз бўлганлигидан эканлигини кўрсатади. Мойнинг ва охир оқибат трансформаторнинг хизмат муддатини ошириш учун қатор чора тадбирлар кўрилади. 1. Мойни ташқи атмосфера билан контакти бутунлай ёки қисман йўқотилади. Европа давлатларида кичик трансформаторларни бутунлай герметик қилиб ишлашади. Францияда мой ҳаводан азот қатлами билан ажратилади, яъни бакнинг мойсиз қисмида вакуум ҳосил қилиб, азот билан тўлдирилади. (Йирик трансформаторларда). Бакнинг устки қисмидаги азот учун қопча ўрнатилади. Қоп эластик бўлиб ҳарорат ўзгариши билан ҳажмини ўзгартиради. 90 Россия трансформаторлари мой кенгайиш камераси билан чиқарилади. Камера бак томига ўрнатилади. Қўшимча камера мойнинг ҳаво билан контакт юзасини минимал бўлишини таъминлайди. Йирик трансформаторларда расширителига фильтр ўрнатилиб, у ҳавонинг намлигини ва кислородини ушлаб қолади. 2. Эксплуатация даврида трансформатор мойининг ҳарорати пасайтирилади. Трансформатор баки ёрқин ранглар билан бўёқ қилинади. Вентиляция ситемасини самарали ишлаб туриши таъминланади. 3. Мойга махсус стабилизаторлар ёки ингибиторлар қўшилади. Улар антиоксидловчи бўлиб, мойни барқарорлаштиради. Присадкалар оксидланиш жараёнларини тўхтатибгина қолмай яна мойни металл таъсирларидан ҳам ҳимоя қилади. Мой дастлабки ҳом ашёси (нефть) таркибига қараб турли таркибли бўлиши мумкин. Шунинг учун янги мой олиб келинган бўлса, уни бакдаги мойга қўшишдан олдин мойдан намуна олиб текшириб кўриш, мой идиентив бўлсагина мойни қўшиш мумкин. Мой учун мос ингибитор танланади. 4. Қуввати 160 кВА ва ундан катта бўлган трансформаторларда мойни мунтазам регенерация қилиб туриш учун термосифон фильтрлар ишлатилади. Бу усул трансформатор мойини хизмат муддатини узайтиришнинг энг такомиллашган услубларидан бўлади. Термосифон адсорбент билан тўлдирилган ва патрубоклар (қувурлар) орқали бакнинг устки ва пастки қисми билан боғланган цилиндрик идиш бўлиб, бакдаги мойнинг пастки ва юқори қисми ҳароратлари фарқи натижасида мой айланишини таъминлайди (6.5-расм). Мой термосифон фильтрдан ўтганда сув, кислоталар, смола, шламдан тозаланади. 6.5-расм. Термосифон фильтрнинг конструкцияси: 1,5–бункерлар; 2–тўр тўсиқ; 3–абсорбент; 4–фильтр корпуси; 6,7–патрубкалар. Термосифон фильтрдаги силикател массаси мой масасининг 0,25..1,5 %ни ташкил керак. Силикагел миқдори кўпроқ бўлса мой сифатлироқ бўлиб тозаланади. Силикагел миқдори фильтонинг хизмат муддатини белгилайди. 91 Фильтрни улаб қўйиш ёки ажратиб қўйиш мумкин ёки умуман ечиб қўйиш, бошқа трансформаторга ўрнатилиши мумкин. Сорбентлар, агар мой кислоталик рақами 0,1 мг КОНдан ортса, трансформатор (қуввати 630 кВАгача бўлса) алмаштирилади, юқорироқ қувватли трансформаторларда эса 0,1 мг КОН ва сувда эриган кислоталар миқдори 0,014 мг КОН дан ортиқ бўлганда. Сорбентни фильтрга солишда унинг намлик миқдори 0,5% дан кам бўлиши зарур. Кам қувватли қишлоқ хўжалиги тармокларидаги куч трансформаторларида термосифон фильтри бўлмайди. Куч трансформаторларини эксплуатация ва ремонт шароитларида бак томидаги қопкасида сўрувчи патронлар ўрнатилади. Трансформаторларга ремонт пайтида термосифон фильтр ёки намликни шимувчи патрон ўрнатилиши мумкин (6.6-расм). Фильтрдаги ишлаб бўлган абсорбент 600- 700 0 С гача қиздирилганда унда тутилиб қолган барча органик моддалар куйиб кетади актив юзаси тўла тикланади. Термосифон фильтрларда силикогелга намликни актив тутиб қолувчи- цеолит қўшиш яхши натижалар беради. Агар цеолит силикогелга нисбатан 1 : 5 таркибида фильтрга қўшилганда трансформатор мойининг электр мустаҳкамлиги аввал ортади (W атм =77-84 %)36 кВ/см дан 46,8 КВ/см гача, кейин аста секин пасайиб боради, 6 ойдан кейин 25,5 кВ/см бўлади. Циолит олти ой эксплуатация даврида 56 % намликни ўзида тутиб қолади. Фильтрда циолит миқдори 1:2,5 гача оширилганда циолитнинг самарали ишлаш муддати 8-10 ойга етди. Бу эса Республикамиз шароитида ҳаво намлиги юқори бўладиган мавсумни тўлиқ эгаллаш имконини беради. Мавсум охирида эса абсорбент фильтрдан олиб тикланади ёки янгиси юкланади (октябр-май). Бир мавсумда циолит ўз массасининг 35-50% миқдорида намликни ушлаб қолади. Мой электр мустаҳкам бўлиб қолади. 5. Мунтазам равишда мой сифати режага кўра текшириб турилади. Зарур бўлса тозаланади, Техник эксплуатация қоидаларига кўра эксплуатацияда бўлган трансформатор мойи қуйидаги муддатларда синаб турилади: 6.6.-расм. Намликни шимиб олувчи патрон конструкцияси: 1–корпус; 2–абсорбент. - Термосифон фильтрсиз ишлаб турган трансформаторлар учун 1 йилда 1 марта (қисқартирилган анализ); 92 - Термосифон фильтри бўлган куч трансформаторлари учун уч йилда 1 марта (қисқартирилган анализ). - Трансформатор ва мойли аппаратураларни капитал ремонтидан кейин; - Трансформатор чулғамлари ва чиқишлари изоляцининг tg ва С 2 /С 50 меъёридан юқори бўлса. Трансформатор мойининг tg ўлчаб кўрилади. Агар трансформатор газ релесида ёнувчи газ қайд қилинса, навбатдан ташқари мой намунаси олиниб, алангаланиш ҳарорати аниқланади. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling