Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Моторларнинг иш режимлари ва изоляцияси
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
7.2. Моторларнинг иш режимлари ва изоляцияси Қишлоқ ва сув хўжалигида турли технологик жараёнлар ва технологик машиналар бўлиб, уларда фойдаланилаётган моторлар ҳам хилма-хил иш режимларда ва эксплуатация шароитларида бўладилар. Айниқса насос станцияларида, чорвачилик фермаларида ишлаб турган моторлар оғир эксплуатация шароитида ва иш режимларида бўладилар. Пахта ва дон қабул қилиш пунктларида чангли муҳитлар, омборларда, иссиқхоналарда юқори намлик, чорвачилик ва паррандачилик фермаларида юқори намлик ва кимёвий агрессив муҳит мавжуд бўлиб, электр ускуналар изоляциясига алоҳида талаблар қўяди. Ёз мавсумларида атроф муҳит ҳароратининг 40-45 0 С бўлиши моторларнинг юкланиш режимлари ва ҳароратини назорат қилиш ва зарур бўлса, қайта кўриб чиқишни тақозо қилади. Моторларни юкланиши. Изланишлардан кўринадики кўпчилик технологик жараёнларда электр моторлар тўлиқ юкланиб ишламайди. Булар сув насослари, вакуум насослар, соғиш агрегатларининг юритмалари, шлюзлар, вентиллар, озуқа тарқатиш, пахта, дон транспортерлари, вентиляторлар ва бошқалар. Бундай қурилмаларда паст юкланиш билан ишлаётган электр моторларда фойдали иш коэффициенти ва актив қувват коэффициенти пасаяди. Одатда электр моторларнинг қизиш ҳарорати чегараси 70 ° С гача бўлади, яъни электр мотор анчагина ҳарорат запасига эга бўлади, жумладан 4А, АИ серияли асинхрон моторларда ҳам деярли барча электр моторларда (қуввати 50 кВт гача бўлган) ҳарорат запаси кўпроқ бўлади, яъни улар кўпроқ юкланиб ишлай оладилар ва ўз хизмат муддатини сақлаб қоладилар. Қишлоқ ва сув хўжалигида кўпчилик жараёнлар мавсумийлиги билан ажралиб турадилар. Уларда электр моторлардан фойдаланиш коэффициенти сутка ва йил давомида паст бўлиб қолади. Масалан суғориш насослари 95 йилига 150-180 сутка ишлаб турса, мелиоратив дренаж насослари 120-150 сутка давомида ишлатилади. Тузатиш устахоналаридаги металлга ишлов бериш станоклари қисқа муддатли, қайта ишга тушадиган қисқа муддатли режимларда ишлатилади. Пахта ва дон қабул қилиш пункларида ҳам кўплаб транспортерлар, прицеп ағдаргичлар, саралагич ва тозалагичлар қисқа муддатли режимларда ишлайди ва улар йилнинг маълум бир мавсумларида ишлатилади (куз, қиш), ёки бир, икки, уч сменада ишлайди. Чорвачилик фермаларида ҳам моторлардан фойдаланиш коэффициенти 0,15…. 0,25 ни ташкил қилади. Фақат тузатиш устахоналаридаги ёрдамчи хўжалик объектларидаги вентиляторлар, фермалардаги баъзи бир моторлар йил давомида ишлаб турадилар. Бутун қишлоқ ва сув хўжалигидаги электр моторлар қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 0,25 ни ташкил қилади. Уларда ўрнатилган электр моторлар эса доимий ишлаб туриш режимида фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, уларни қисқа муддатларга ортиқча юклаш руҳсат этилади. Электр моторнинг юкланиши режими унинг қизиш ва намлик алмашиниш жараёни динамикасини белгилайди. Мотор ишлаб турганида 40-50 ° С ҳароратда бўлади ва иссиқлик ва намлик градиенти мотордан атроф муҳитга йўналган бўлади. Тўхтаб турганида эса мотор ҳаводан пастроқ ҳароратли бўлиб, намлик градиенти моторга йўналган бўлади, мотор изоляциясига намлик синга боради. Агар мотор тез-тез ишга тушириб ишлатилса, иссиқлиқ - ортиқча юкланиши таъсирида унинг изоляцияси эскира боради. Баъзида ишга тушаётган мотор зажимларида кучланиш мудати чўзилиб кетади. Узоқ муддатда ишга тушиш токи моторнинг қизиб қолиши ва тармоқдаги бошқа истеъмолчилар зажимида кучланишнинг пасайиши айниқса таъминловчи трансформатор қуввати нисбатан паст бўлганда кўзга ташланади. Баъзи бир технологик машиналар (дон эзгич, ёғоч кесиш станоги) салмоқли бўлиб, катта статик қаршилик моментига эга бўлади ва моторни ишга тушиш режимини оғирлаштиради, ишга тушиш муддатини узайтиради. Қишлоқ ва сув хўжалигининг оғир шароитларини моторлар эксплуатациясида ҳисобга олиш зарур. Қиш мавсумларида паст ҳароратда баъзи бир технологик агрегатларнинг иш машиналари ва деталлари (гўнг тозалаш транспортерининг қирғичлари) музлаб ёки қотиб қолиши мумкин. Уларни ишга туширишда моторлар қаршиликни енга олмай қисқа туташув режимида қолиши мумкин. Агар технологик машина аввалги технологик операцияни охирига етказмаган бўлса ҳам, масалан дон машинаси бункерлари ва иш камералари дон билан тўла ҳолатида тўхтаб қолган бўлса, қисқа туташув режими кузатилиши мумкин. Бундай манзара масалан тармоқда бехосдан кучланиш йўқолиб, технологик қатор тўхтаб қолганида бўлади. Яна технологик машинанинг ишчи органига бегона жисм тушиб қолса (тош, темир бўлаклари), у агрегатни тўхтатиб қўяди ва электр моторларнинг ҳимоя воситалари уни тармоқдан ажратади. Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда мотор изоляцияси катта иссиқлик ва динамик таъсирларда қолади (ишга тушиш токи). Электр моторлар чулғамлари пухта бандаж қилиниб, изоляцияга шимдирилган бўлса, унга динамик таъсир хавф 96 туғдирмайди. Лекин иссиқлик таъсирида чулғамнинг қисмлари чизиқли ўлчамларини оширади. Ток ўзгарганда мотор чулғамлари кенгайиб – торайиб туриши натижасида унинг изоляция қопламаси билан оралиқда ажралиш бўлишига олиб келади. Янги электр моторда изоляция қопламаси етарли эластикликка эга бўлади ва ўтказгич билан яхлитлигини сақлайди. Мотор эскирган сари, унинг изоляцияси аста-секин юмшоқлик ва эластиклигини йўқота боради ва изоляцияда ёриқлар пайдо бўлади. Бу ёриқлардан мотор ичига намлик, чанг ва ифлосланишлар сингиб ўтади ва изоляцияни қатламланиш жараёнини тезлаштиради. Юклама таъсирида чулғам симлари узатиб торайганидан изоляция қопламалари парчаланиб боради. Изоляция қатламидаги микроёриқлар кенгая боради. Микроёриқларга атроф муҳитдан агрессив ҳаво компонентлари ва намлик сингиб киради. Бегона компонентлар ток ўтказувчи бўлиб, намлиги ортиб бориши натижасида уларнинг қаршилиги камайиб боради. Бундай жойларда ток йўллари пайдо бўлади, ток ўтказувчи кўприклар пайдо бўлади, натижада қисқа туташув (чулғамлараро ва кейинчалик фазаларор) бўлади. Бандажлар ва чулғамларни маҳкам ўрнатилиши бўшашгани натижасида мотор магнит майдони ва механик айланиши оқибатида титраб ишлайди. Моторнинг титраши унинг емирилган изоляциялари ва бошқа қисмларига механик таъсир кўрсатиб, уни тез емирилишига олиб келади. Изоляцияси тўкилиши моторнинг токли қисмларини изоляциясиз ялонғоч қолишига ва қисқа туташув хавфига олиб келади. Электр моторларнинг ишдан чиқиш сабаблари ўрганилганда, тўхташларнинг 80% статор чўлғамлари носозлиги оқибатида юзага келиши аниқланган. Статор чулғамида ўрамлараро қисқа туташув бўлиши учун чулғамга намлик сингиб кирган ва изоляция қатламида ток ўтказувчи кўприкчалар пайдо қилган бўлиши керак. Қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқаришида умумий ишланган ҳимояланган асинхрон моторлар ишлатилади. Улар герметик бўлмай, ичига намлик ҳаводан ўтиб бевосита контактда бўлиб туради. Мотор ишлаб турганида у ўзидан намликни ҳайдайди, ўз-ўзини қуритади. Ишламай турганида эса, намлик унинг ичига сингиб боради. Шунинг учун мотор изоляциясининг ҳолатини аниқлаш учун фақат қаршилигини эмас, балки унинг ўзгариши ҳам ўлчаб кўрилади. Охирги кўрсаткич изоляцияларнинг абсорбция коэффициенти орқали аниқланади. Яъни изоляция қаршилиги 15 ва 60 секунд давомида ўлчаб олинади ва уларнинг нисбати олинади, унинг қиймати 1,3 дан катта бўлиши зарур. Мегомметр билан изоляция қаршилиги ўлчанганда унинг қаршилиги ( Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling