Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Технологик қурилмаларнинг электр жиҳозларини ремонт


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
11.7. Технологик қурилмаларнинг электр жиҳозларини ремонт 
қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш 
Электр жиҳозларга хизмат кўрсатишни ва ремонт қилишни ташкил этиш 
технологик қурилмаларнинг бузилмасдан ишлашини таъминловчи муҳим 
масаладир. Жиҳозни ишлатиш давомида унинг таркибий қисмлари ейилади, 
яъни 
яхши 
ишлаши 
учун 
зарур 
бўлган 
механик 
ва 
электр 
характеристикаларини аста-секин йўқотади. Масалан, электр мотор ўқи 
подшипникларда айланганда унинг сирти емирилади, подшипниклардаги мой 
ифлосланади, иссиқ мой томчилари чўлғамларнинг изоляциясига тушиб уни 
секин-аста ишдан чиқаради. Юқорида айтилганидек, электр занжирини 
коммутацияловчи кўпгина электр аппаратлар (рубильниклар, контакторлар, 
релелар, кнопкалар) нинг контактлари оксид пардаси билан қопланади, куяди, 
шу сабабли уларнинг ўтиш қаршилиги ортади, контакт бирикмаси қизийди ва 
контакт ишдан чиқади. Атроф-муҳит ҳароратининг муқаррар равишда 
ўзгариши ярим ўтказгичли элементлар иш режимларининг ўзгаришига олиб 
келади. 
Олдини олиб, ростлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш, ишдан чиққан 
элементларни алмаштириш электр жиҳозларнинг узоқ муддат ишлашини 
таъминлайди. Даврий синовлар, ишламай қолишларни статистик ҳисоблаб ва 
уларни таҳлил қилиб бориш жиҳозни ремонт қилишнинг энг мақбул 
муддатларини белгилаш, унинг хизмат муддатини узайтириш имконини 
беради. Технологик ускуналарнинг электр жиҳозларини корхоналарнинг 
ремонт хизмати ходимлари ишлатишади. Бунда улар жиҳозларнинг 
бузилмасдан ишлашини таъминлаш мақсадида режали олдини олиб 
таъмирлаш тизимини ўтказиш системасига асосланиб иш олиб борадилар. Бу 
тизим мунтазам кузатувларга ҳамда даврий ремонт ишларига асосланади. 
Кузатув вақтида электр жиҳознинг нуқсонлари ва унинг ремонт талаблиги 


166 
аниқланади. Режали олдини олиб таъмирлаш тизими кундалик қаров, хизмат 
кўрсатиш, жорий ва капитал ремонтларни ўз ичига олади. Электр жиҳозга 
хизмат кўрсатиш уни ҳар куни кўздан кечириш ва тозалашдан иборат. Бунда 
эксплуатация жараёнида пайдо бўлган майда камчилик ва нуқсонларни ўз 
вақтида аниқлаш ва йўкотиш жуда муҳим. Электр жиҳозга хизмат 
кўрсатишда эътиборсизликка йўл қўйиб бўлмайди, чунки ўз вақтида 
тузатилмаган майда камчилик йирик нуқсонга ва жиҳознинг тўсатдан туриб 
қолишига олиб келиши мумкин. 
Иш жараёнида олинган маълумотлар ҳамда жиҳозни ишлатишга оид 
инструкциялар асосида ремонтларни таҳлил қилиш ва планлаштириш 
бўлимлари календар графиклар тузади. Бу графикларда ҳар бир жиҳозни 
кўздан кечириш, техник хизмат кўрсатиш ва ремонт қилиш муддатлари 
кўрсатилади. 
Электр жиҳозга хизмат кўрсатиш уни эксплуатация қилиш қоидалари 
бажарилишини кузатишдан, даврий кўздан кечириш ва олдини олиб техник 
хизмат кўрсатиш ишларини ўтказишдан иборат. Электр жиҳозни ишлатишда 
ремонтчи ходим наряд билан расмийлаштирилган топшириқ олади, унда 
текшириш керак бўлган жиҳоз ва бажариладиган ишларининг турлари 
кўрсатилади. Ремонт хизмати мутахассислари даврий кичик ремонтларни 
амалга оширадилар: ейилган деталларни (электр двигателлар чўткалари, реле 
ва бошқа коммутацияловчи элементларнинг контактли группалари) 
алмаштирадилар, механизмлар ва электр аппаратларни ростлайдилар. 
Электр жиҳознинг жорий ремонтида айрим қурилмалари қисмларга 
ажратилади ва тузатилади, кичик ремонт тадбирлари бажарилади, электр 
ўлчаш асбоблари текширилади, электр машиналар батамом қисмларга 
ажратилиб, ремонт қилинади, бошқариш системалари ҳамда ҳимоя 
аппаратларининг белгиланган ишга тушиш вақти ва токи ростланади, электр 
тармоқнинг шикастланган қисмлари алмаштирилади. 
Жорий ремонтни Ремонт цехи ходимлари ва ихтисослашган ремонт 
бўлимлари бажаради. Ремонт қилинган ҳамма узел ва аппаратлар ростланади 
ҳамда ишлаши текширилади. Электр жиҳознинг капитал ремонти, олдин 
айтилганидек, одатда электр ускуналарни модернизация ва реконструкция 
қилиш билан бирга олиб борилади. Капитал ремонтда схема тўлиқ қайта 
монтаж қилинади, кўпгина узеллар, асбоблар ва аппаратлар ремонт қилинади 
ёки алмаштирилади. Капитал ремонтда корхонанинг ҳамма ремонт 
хизматлари қатнашади. 
Электр жиҳоз тўсатдан ишламай қолганида у режадан ташқари ремонт 
қилинади. Ремонтнинг бу тури авария ремонти деб аталади. Авария 
ремонтида ремонтчи ходим электр ва функционал схемалар бўйича билими 
асосида 
ишламай 
қолган 
қурилмани 
ҳимоя 
системалари 
ва 
блокировкаларнинг ишлашига, товуш ва ёруғлик индикациясига қараб ҳамда 
тестли асбоблар ёрдамида аниқлайди. Нуқсон тўғридан-тўғри жиҳозда 
бартараф қилинади ёки ишламай қолган элемент янгиси билан 
алмаштирилади.

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling