Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-жадвал  Маркетинг стратегияси ишлаб чиқиш босқичлари


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

6.8-жадвал 
Маркетинг стратегияси ишлаб чиқиш босқичлари 
Маркетинг тадқиқотлари 
Бозорни тадқиқ этиш 
Фирмалар фаолиятини тадқиқ этиш 
Бозор сиғимини таҳлил қилиш 
Истеъмолчилар талабини тадқиқ 
этиш 
Бозордаги рақобат даражасини
рақобатчи фирмалар фаолиятини 
тадқиқ этиш 
Конъюнктура ва унинг 
динамикасини тадқиқ этиш 
Тармоқ тадқиқотлари 
Умумий маиший шароитлар 
тадқиқотлари 
Маркетинг макро- ва микромуҳит 
тадқиқотлари 
Ишлаб чиқариш-савдо фаолияти 
кўрсаткичларини таҳлил қилиш
Ташкилий структурани таҳлил 
қилиш 
Харажатлар таҳлили 
Молиявий таҳлил
Мавжуд моделлар таҳлили 


Маркетинг стратегияси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 
1. 
Стратегик дастурлар вариантларини аниқлаш (глобал, сотув 
соҳасидаги, нарх, савдо маркаси, рағбатлантириш, талаб) 
2. 
Стратегия вариантини танлаш (диверсификация ёки концентрация) 
3. 
Стратегия режаси ва кўрсаткичлари, тактик усуллар тизимини ишлаб 
чиқиш
4. 
Стратегияни қайта кўриб чиқиш
Маркетинг нуқтаи назаридан муҳит субъектларнинг ўз мақсадларига 
эришишдаги муваффақият ва муваффақиятсизлик даражасини, қайта алоқа ва 
мослашувни, назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган омилларни 
қамраб олади. 
Бизнес-муҳитга таъсир этадиган асосий ўзгаришлар қуйидагича 
тавсифланиши мумкин: ишбилармонлик муҳитини белгилаб берадиган 
омиллар глобал иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларга таъсир этувчи 
омилларга қараганда ўзгарувчанлиги пастроқдир. Бироқ бу ҳодисалар 
алоҳида кўриб чиқилиши мумкин эмас. 
Маркетинг назорат қиладиган омиллар қаторига бозор муносабатлари 
субъектлари (ёлланма ходимлар, иш берувчилар, воситачилар ва б.) 
томонидан бошқарилиши мумкин бўлган омиллар киритилади. Улар 
қаторига, шунингдек, маркетинг тартиб-таомиллари билан белгланадиган 
омиллар ҳам киради: 
• ишчи кучи таклиф қилинадиган ёки ходимларни ёллаш у ердан амалга 
ошириладиган мақсадли бозорни танлаш; 
• маркетинг мақсадлари – белгиланган сифатларда ишга жойлаштириш, 
бозорда ишчи кучи сифатини ошириш мақсадида янги ёки қўшимча 
сифатларга эга бўлиш; ишни ўзгартириш; аввалги иш ўрнини сақлаб қолиш, 
энг кам харажатлар билан зарур сифатларга ишчи кучини ёллаш; тайёрланган 
ишчи кучини ёллаш бўйича харажатлар ва ўз эҳтиёжларига мувофиқ кадрлар 
тайёрлаш ва қайта тайёрлашни мустақил амалга ошириш муқобил 
харажатлари таққослаш; 
• 
маркетинг ташкилоти – маркетинг функцияларини бошқариш 
учун структурали тузилиш; 
• 
бозор муҳити ўзгаришида мос келувчи ўзгаришлар киритиш 
имконини берадиган назорат; 
• 
маркетинг структураси – қўйилган мақсадларга эришиш ва 
мақсадли бозорни қондириш учун маркетинг элементлари бирикуви. 


Маркетинг 
фаолиятига 
сиёсий-ҳуқуқий, 
ижтимоий-иқтисодий, 
демографик, илмий-техник, экологик, маданий ва мустақил ахборот муҳити 
каби назорат қилинмайдиган (лекин тартибга солинадиган) муҳит омиллари 
таъсир кўрсатади. 
Маркетингнинг кадрлар жиҳати раҳбарлик қилиш услубининг 
ўзгаришига олиб келиши муқаррар бўлган омиллар билан боғлиқ. шу билан 
бир пайтда, персонал касбий ўсишга катта қўйилмалар, бошқарув ва иш 
усуллари янада мослашувчан бўлиши талаб қилади. Меҳнат шартномасининг 
ўзгарган характери персонални ташкилот уларни умрбод иш билан 
таъминлашини кутишдан маҳрум қилди, лекин ходимлар уларга ёлланма 
ходимлар ва/ёки ўзини-ўзи банд қилганлар сифатида уларга керак бўладиган 
кўникмаларни қўлга киритади. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling