Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
-расм. Маркетинг каналларини бошқариш тизимини
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
6.25-расм. Маркетинг каналларини бошқариш тизимини
шакллантириш Маркетинг стратегияларини амалга ошириш маълум бир ҳаракатлар талаб қилади. Маркетинг фаолияти амалга ошириладиган каналлар 6.25- расмда акс эттирилган. Маркетинг каналларини бошқаришнинг стратегик йўналишлари Ҳукумат Бозор ҳолати Ишонч Молиявий ёрдам Ўзига хос товар Нарх Бренд Шахсий муносабатлар Товар сифати барқарорлиги Юқори нуфуз Ўзига хос ресурсларга эга бўлиш Протек- ционизм Асосий компетен- циялар Нарх тоифаси Товар стратегияси Брендинг стратегияси Коммуникатив стратегия Умумий қадриятлар Ҳамкорлик тажрибаси Персонал маркетингини ахборот ва коммуникация бирлиги сифатида намойиш этишда, бизнинг фикримизча, ахборот ва коммуникация функцияларини асосий функцияларга киритиш мумкин. Персонал маркетингининг ахборот функцияси – бозорни ва коммуникацияларни мақсадли гуруҳлар (бозор сегментлари) бўйича сегментлаш соҳасида режалаштириш учун асос бўлган ахборот базисини яратишдан иборат. У қуйидагиларни ўз ичига олади: • лавозимлар ва иш ўринларига қўйиладиган талабларни ўрганиш; • ташкилотнинг ички ва ташки муҳитини тадқиқ этиш; • меҳнат бозорини тадқиқ этиш; • иш берувчи сифатида ташкилот имиджини ўрганиш. Персонални бошқаришда маркетинг ахборот тизими - бу мутахассисларга маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва амалга оширишга имкон берадиган маълумот алмашиш тизими. Персонал маркетингининг коммуникацион функцияси ходимларнинг эҳтиёжларини қондириш ва ташкилотнинг иш берувчи сифатида фойдасини таъминлаш усулларини яратиш ва амалга оширишдан иборат. Коммуникация функциясининг объектлари қуйидагилар ҳисобланади: • ички меҳнат бозори қатнашчилари ва ташкилот имиджини ифодаловчилар сифатида намоён бўладиган ташкилот ходимлари; • ташкилотда бўш иш ўринларига потенциал даъвогарлар комплексли манбаси сифатида ташқи меҳнат бозори; • ташкилот ҳақида фикр-мулоҳзалар шаклланишига таъсир этувчи асосий омил сифатида бошқарув тизимининг очиқлиги. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт шаклланиши ва ривожланиши учун шароитлар пайдо бўлиши билан ташкилотларни самарали коммуникациялар билан таъминлаш ва коммуникация жараёнларини бошқариш моделарини ишлаб чиқиш муаммолари биринчи ўринга чиқиб олди. Дж. Далтон ҳозирги кунда дунёда нима сабабдан коммуникациялар роли ўсиб бораётганлигини изоҳлайдиган тўртта сабабни ажратиб кўрсатади: 1) эски ишлаб чиқариш омиллари (меҳнат, ер ва капитал) ўрнини янги омилларга (компетенция, истеъмолчилар ва билим) бўшатиб берди; 2) билим компания стратегияси нуқтаи назаридан асосий рақобатбардошлик манбасига айланди; 3) интеллектуал капитал (ахборот, билим ва тажриба) компаниянинг бош активига айланади ва унинг қиймати моддий активлардан бир неча марта ортиқ бўлиши мумкин; 4) ташкилотнинг ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатлари қиммати сифатида таърифланадиган истеъмол капитали (Customer Capital) тушунчаси пайдо бўлади. Кўриниб турибдики, рақамли иқтисодиётда ривожланаётган жамият ахборотга бўлган муносабатининг ўзгариши ва корхонанинг рақобатдошлигини ошириш учун маълумот олиш ва ундан фойдаланиш имкониятларининг кенгайиши билан ажралиб туради. Ушбу шароитларга мослашиш жараёнида коммуникацияларнинг роли ва ўрни муқаррар равишда ўзгаради, улар ҳар қандай ташкилотнинг ҳаётий ва стратегик манбаига айланади. Шундай қилиб, ташкилотнинг ривожланиши ва рақобатдошлиги алоқа маркетингининг концепциясига асосланиши мумкин, бу орқали биз ташкилот ва унинг маҳсулотлари ёки хизматларини бозорда илгари суриш самарадорлигининг асосий омили сифатида коммуникация тизимини шакллантириш ва интеграциялашган фойдаланишни тушунамиз. Ҳозирги босқичда коммуникация муаммоларини ўрганишда учта ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи ёндашув ташкилот ичидаги коммуникацияларга энг катта эътибор қаратади. Иккинчи ёндашув коммуникацияларни маркетинг тизимида товарга нисбатан кўриб чиқади. Учинчи ёндашув коммуникация деганда мураккаб динамик тизимлар ва уларнинг ахборотни тушуниш, тўплаш ва ўзгартиршга қодир бўлган қисмлари ўртасида ҳар қандай ахборот алмашинишни кўзда тутади. Ўзбекистон Республикасида коммуникация назарияси бўйича илмий ишларнинг катта қисми асосан PR, яъни оммага бағишланган. Бунда ушбу муаммонинг иқтисодий жиҳатлари турли сабабларга кўра иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлади. Аксарият компанияларда коммуникацияларга ажратилган роль айрим функцияларни бажариш: хабардор қилиш, мувофиқлаштириш, мотивация, жамоатчилик билан алоқалар, реклама ва бошқалар билан чекланади. Бунда, қоидага кўра, умумий коммуникацион концепция бўлмайди. Бугунги кунда корхонанинг бозорда муваффақиятга эришиши учун кенг доирадаги маркетинг коммуникациялар комплекси (МКК) воситаларидан фойдаланиш талаб этилиб, улар таклиф қилинаётган маҳсулот хусусиятларини, шунингдек, бозорда рақобат кучларини жойлашда рўй бераётган ўзгаришларни, истеъмолчилар хулқ-атвори хусусиятларини ва корхона фаолиятининг умумий шарт-шароитларини ҳисобга олади. Корхона, мижоз ва ресурслар (мулоқотдаги персонал, технологиялар, билимлар, мижозлар) ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими маркетинг коммуникацияларининг уч туридан иборат: • ташқи (классик) коммуникациялар компания ва у тақдим этаётган товарлар ва хизматлар ҳақида маълумотни мижозларга (потенциал ёки мавжуд мижозларга) етказиш имконини беради; • интерактив коммуникациялар – мижознинг компания вакиллари (мулоқот қилувчи персонал) билан мулоқот қилиш, WOM-коммуникациялар (word of mouth, «узунқулок гаплар»); • ички коммуникациялар – компаниянинг мулоқот қилувчи персонал билан ўзаро муносабатлари, бўлинмалар ўртасидаги коммуникациялар. Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, бугунги кунда коммуникацияларнинг нафақат бутун маркетинг комплекси учун, балки унинг асосий вазифаси расмий структура ва уни бошқариш доирасида шаклланадиган коммуникация муносабатлари норасмий элементларини ажратиш саналган корхона бошқаруви учун базавий функцияга айланиши ҳақида гапириш мумкин. Коммуникация функциясининг объектлари қуйидагилар ҳисобланади: • бўш иш ўринларига ички конкурс қатнашчилари сифатида иштирок этадиган ва меҳнат бозорида компания имиджини ифодаловчилар саналган ташкилот ходимлари; • потенциал номзодлар комплексли манбаси сифатида меҳнат Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling