Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Имидж пойдевори (фундаменти) – сезиш (ҳис қилиш) мумкин бўлган 
имидж. Харидор кўриши, ҳидлаб кўриши, эшитиши, ушлаб кўриши ва татиб 
кўриши мумкин бўлган нарса, яъни моҳиятан компания товари ёки 
маҳсулоти. Фундаментал имидж қуйидагиларни ўз ичига олади: ахлоқий 
тамойиллар (жамият учун муҳим); узоқ муддатли мақсадлар; корпоратив 
миссия; шахсий ва ишбилармонлик фалсафаси; қадриятлар ва мазмун
прагматик мақсадлар; ташқи кўриниш хулқ-атвор стандартлари. 
У компаниянинг ижобий имиджини яратиш, ривожлантириш ва 
сақлашни таъминлайди. Нуфуз ва имидж пойдеворини барпо этиш учун 
қуйидаги қадамларни қўйиш зарур. Биринчи галда корхона уларга таянган 
ҳолда ўз бизнеси мақсадлари ҳақида қоидалар ишлаб чиқиши мумкин бўлган 
ишбилармонлик тамойилларини диққат билан тафтиш қилиш зарур. Сўнгра 
тамойиллар ва мақсадларни корпорация фалсафасининг оддий ва қиска 
вртида акс эттириш зарур. Навбатдаги қадам – узоқ муддатли вазифаларни 
белгилашдир. Корхона нималар исташини аниқлаштириб олгач, у 
ходимларининг қайси стандартларга жавоб беришини ҳал қилиши лозим. 
Имидж пойдеворига асос қўйиш – режадаги барча топшириқлар уларга 
асосланадиган 
қадриятлар, 
мақсадлар, 
тамойиллар 
ва 
фалсафани 
белгилашдир. 
Ички имидж – бу фирмадаги ички муҳит, ходимларнинг фирма 
сиёсати ва раҳбариятига ижобий ва салбий муносабати бўлиб, бу энг аввало, 
ходимларнинг ўз фирмасига содиқлик даражасида ифода топади. Ички 
имидж қуйидагиларни қамраб олади: молия сиёсати; кадрлар сиёсати; 
персонал учун тренинг ва таълим дастурлари; ходимларни рағбатлантириш 
дастурлари; 
ички 
коммуникациялар. 
Компания 
ички 
имиджини 
шакллантиришда майда-чуйда нарсалар бўлмайди, ходимларнинг карьера 
ўсиши ва имкониятларидан тортиб уларни рағбатлантириш дастурларигача 
бўлган ҳамма нарса муҳим. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling