Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Ҳис қилиб бўлмайдиган имидж – бу харидор «мен»и, яъни 
харидорнинг ҳис қилиб бўладиган нарсаларга, хизмат кўрсатилишига ва 
фирма ходимларининг унга бўлган муносабатига, сервисга жавоб реакцияси; 
корпоратив руҳ; персонал мотивацияланганлиги. Компаниянинг ижобий 
имиджини ратиш – шунчаки яхши реклама кампаниясидан анча кўпроқ, бу 
мураккаб ва серқирра режа бўлиб, унинг ҳамма қисмлари ўзаро боғлиқ ва 


бир-бирига асосланади. Режа унинг барча бўлимлари ҳамжиҳатликда 
ишлаганда энг самарали бўлади. 
Ташқи имидж – дастлабки уч омилнинг таъсири плюс реклама 
кампанияси, маҳсулот сифати, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар 
ва жамоатчилик ишлари шакллантирадиган компания ҳақида жамоатчилик 
фикри. 
Ташқи имидж қуйидагиларни ўз ичига олади: товарлар/хизматлар 
сифати, корпоратив реклама, ҳис қилинадиган имидж (ахборот ресурси), ном, 
логотип, шиор, жамоатчилик фаолияти, ҳомийлик, хайрия ишлари, 
персоналнинг ташқи кўриниш ва хизмат мажбуриятларига муносабат 
стандартлари, ОАВ билан алоқалар. 
Имидж яратиш узоқ муддатли мақсадга йўналтирилган ва мураккаб 
компаниялар жараёнида рўй беради. Унга киришишда сўз билан ифодалаш
PR воситалари билан қўллаб-қувватланадиган таъриф бериш керак. Имиджни 
ифодалаш ва шакллантириш жараёнининг ўзи эса фирма фаллсафасини 
ишлаб чиқишга хизмат қилади. 
Имидж шакллантириш жараёнига бир нечта омил таъсир кўрстади. 
Биринчидан, компаниянинг реклама фаолияти ва унинг бизнес-ҳамкорлар 
муҳитидаги нуфузи. Компания номи қанчалик баланд бўлса, четдан иш 
қидирувчиларда у ҳақида тасаввур ҳам шунчалик юқори бўлади. Ташкилот 
қанчалик йирик бўлса, унинг яхши образга эга бўлиш имкони ҳам юқоридир. 
Иккинчидан, компания персонали – унда ишлаётганларнинг ҳам, бўшатилган 
(бўшаган) ходимларнинг ҳам қониққанлиги. Ходимлар ўз иши ҳақида 
қанчалик кўп салбий маълумот тарқатадиган бўлса, профессионаллар 
ҳамжамиятида компания жалб этувчанлиги шуналик паст бўлади. Бу омил 
компанияда кадрлар сиёсати қанчалик пухта уйлаб чиқилганлигига тўғридан-
тўғри боғлиқдир. Ташкилот имиджини шакллантиришнинг асосий 
элементлари 6.12-жадвалда келтирилган. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling