Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.16-жадвал 
Иш ўрнини лойиҳалаштириш ва унинг саломатликка таъсири 
Ишчи муҳитни 
лойиҳалаштириш 
даражаси 
Иш ўрни структурасининг 
ташқи параметрлари 
Эмоционал, ижтимоий ва 
жисмоний омилларнинг соғлиққа 
таъсири 
Бевосита иш ҳудуди Иш ўрнининг жисмоний 
чегаралари.
Эргономик мебель ва 
жиҳозлар. 
Акустика, ёритиш ва 
шамоллатиш воситаларини 
локал бошқариш.
Табиий элементлар. 
Иш ўрнида ойналар борлиги 
Ишдан қониққанлик ва 
бошқалардан алоҳида ажралиб 
туриш. 
Такрорий ҳаракатлар туфайли 
кўзга босимнинг пасайиши, 
жароҳатланиш камайиши ва 
умуртқа поғонасида оғриқ 
камайиши. 
Қулайликнинг ортиши ва 
стресснинг пасайиши. 
Ўзининг аҳамиятлилигини ва 
муштаракликни ҳис қилиш. 
Ишдан қониқиш ва стрессни 
камайтириш 
Ишчи ҳудуд 
атрофидаги 
муҳитнинг ташқи 
кўрсаткичлари 
Суҳбатлар хавфсизлиги ва 
шовқиндан ҳимояланганлик. 
Ходимларни жойлаштириш 
нормал зичлиги. 
Индивидуал ва жамоавий 
ишларни тўғри 
Психологик, эмоционал стрессни 
камайтириш. 
Ижтимоий муҳитни яхшилайди, 
ҳамжиҳатликни оширади. 
Кўзга босим пастроқ, 
қониққанлик даража юқорироқ. 


531 
уйғунлаштириш. 
Табиий, маҳаллий ёритиш 
ҳамда акс эттирилган 
люминесцент нур билан 
пастдан юқорига ёритиш.
Ҳавони совутиш тизимлари 
ўрнига табиий шамоллатиш 
Нафас олиш касалликлари 
даражасининг пасайиши 
Топшириқ 
структураси 
Ўзаро боғланган бўлинмалар 
боғланганлиги. 
Аниқ 
белгилар 
ва 
кўрсатгичлар. 
Жалб 
этувчан 
зал 
ва 
овқатланиш жойлари. 
Жароҳатланишни 
камайтирадиган архитектура. 
Иш 
жойидаги 
болалар 
муассасалари. 
Иш ўринларида жисмоний 
жиҳатдан қулайлик 
Мувофиқлаштириш ва 
ҳамжиҳатликни кучайтириш. 
Тартибсизлик ва ташвишларни 
камайтириш. 
Ажойиб иш ва иш ўрнидан 
қониқиш катталиги. 
Тасодифий жароҳатланишлар 
даражасини камайтириш. 
Ходим учун қулайлик, стрессни 
камайтириш. 
Соғликни яхшилаш 
Ташқи қулайликлар 
Ташқарида дам олиш 
масканлари мавжудлиги. 
Автотураргоҳ ва жамоат 
транспортига кириш, кафе ва 
дўконларга яқинлик
Ҳудудда тоза ҳаво. 
Ҳудудда жиноятчилик 
даражаси пастлиги 
Ҳамжиҳатлик ортиши, 
стресснинг пасайиши. 
Ходим учун қулайлик. 
Нафас олиш органлари 
ҳолатининг яхшиланиши. 
Бахтсиз ҳодисалар даражасиниг 
пасайиши 
Бугунги кунда мавжуд бўлган иш ўринлари сонини аниқлаш усуллари, 
бизнингча, иккита жиддий камчиликка эга: 
1) 
режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмига асосланади
2) 
иш ўринлари ва ходимларнинг лойиҳа бўйича юкланиши, 
ишларни бир вақтда бажришни ҳисобга олмасдан оддий тенглик сифатида 
тўғри пропорционалликда кўриб чиқилади. 
Иш ўринларининг меҳнат ресурслари билан мувозанатланганлик 
масаласи, бизнингча, Н.Горелов, В.Колесников, Ю.Лавриковнинг асарларида 
методологик тўғри акс эттирилган бўлиб, улар иш ўринлари сонини аниқлаш 
учун формулалардан ташқари, унинг ёрдамида иш ўринлари умумий сони 
меҳнат ресурслари умумий сони билан таққосланадиган, шунингдек, меҳнат 
ресурслари ҳақиқий тақчиллиги кўлами аниқланадиган ва ишлаб чиқариш 
қатнашчиларининг мувозанатланмаганлик чегаралари белгиланадиган иш 
ўринлари келтирилган сони кўрсаткичини таклиф қиладилар. 
Мамлакатмизда юқори унумдорли иш ўринларини ҳисобга олиш ва 
баҳолаш умумий мезонлари аниқланмаган. Шу муносабат билан мавжуд ва 


532 
янги ташкил қилинган юқори унумдорли иш ўринлари сонини статистик 
ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш мақсадида «юқори унумдорли иш ўрни» 
кўрсаткичини сифатли ишлаб чиқиш масаласи режалаштириш учун долзарб 
ҳисобланади 
Бундай режалаштиришдан мақсад самарасиз иш ўринларини аниқлаш 
ва уларни тугатиш ёки самарали иш ўринлари даражасига чиқариш 
масаласини ҳал қилишдан иборат (7.36-расм). 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling