Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-расм. Инқироз шароитларида персонални бошқаришда


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

5.13-расм. Инқироз шароитларида персонални бошқаришда 
инновацияларни амалга ошириш алгоритми 
Қуйидагиларда инқирозли ҳолат мавжудлигини аниқлаш: 
ташкилот персонали 
персонални бошқариш тизими 
Инновациялар зарурлигини англаб етиш 
Инновациялар мазмунини ва уларни амалга ошириш бўйича
чора-тадбирларни режалаштириш
Персонал таркибида инновациялар тарафдорлари, ўтказувчилар ва
уларга қарши бўлганларни аниқлаш
Персонал салоҳиятини баҳолаш: 
етарли сифатида
етарли эмас сифатида
Персонални бошқаришда 
инновациялар амалга ошириш 
Персонал қаршилигини бартараф 
қилиш воситаларидан фойдаланиш
Персонал харажатлари структурасини оптималлаштириш, ташкилотнинг инсон 
капиталини ошириш билан боғлиқ моддаларни ажратиш 


Инқирозга қарши кадрлар сиёсатини ишлаб чиқишда корхонанинг 
инновацион салоҳияти даражаси, шу жумладан унинг кадрлар салоҳияти 
тўғрисидаги, нафақат ходимларнинг сифатини таърифлайдиган, балки 
ходимларнинг 
рақобатдош 
устунликларини 
тўплаш 
учун 
уни 
"интеллектуализация қилиш" имкониятларини тавсифловчи маълумотлар 
бўлиши керак. 
Амалга оширилаётган кадрлар тадбирларига ва инқирозли корхонада 
кадрлар хизматининг ривожланиш даражасига қараб, инқирозга қарши 
персонални бошқариш тизимини ўзгартириш бўйича уч хил сиёсат ажралиб 
туради. 
1.Тузатиш киритувчи кадрлар сиёсати персонални бошқариш тизимида 
кичик ўзгаришлар ва янгиликларни назарда тутади, бу эса ўзлаштирилган 
кадрлар технологиялари ва техникаларини инқироз даври талабларига 
мослаштиришга имкон беради. Ушбу стратегия персонални бошқариш 
тизими ривожланган ва кадрлар хизмати кучли бўлган корхоналар учун энг 
мақбулдир. 
2.
Модернизация кадрлар сиёсати кадрлар хизматининг таркибини, 
кадрлар тадбирларини ўтказиш мазмуни ва усулини жиддий ўзгартиришни 
талаб қилади ва корхона фаолиятининг барқарор даврига кўпроқ хос бўлади. 
Бу кадрлар ишининг энг мақбул йўналишлари амалга ошириладиган, 
персонални бошқариш бўйича малакали мутахассислар мавжуд корхоналар 
учун энг мақбулдир. 
3.Қайта ташкил этиш кадрлар сиёсати инқирозли корхонанинг 
вазифаларини ҳал қилишга қодир бўлган персонални бошқаришнинг янги 
тизимини яратишни талаб қилади. Бу баъзи оддий кадрлар тадбирлари 
ўтказиладиган корхоналарда қўлланилади, аммо улар тизимсиз ва паст 
касбий даражада, корхонанинг барқарор ишлаши учун кўпроқ мос бўлган, 
эскирган самарасиз технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
иқтисодиётининг 
ижтимоий 
йўналтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ташкилотнинг кадрлар сиёсати 
ҳам ижтимоий йўналтирилган бўлиши, яъни персонални бошқаришнинг 
вазифалари, функциялари, тамойиллари ва усулларини акс эттирувчи, 
ташкилотнинг вазифалари ва мақсадларига мос келадиган ходимларни 
бошқариш стратегияси ва тактикасини белгилаб бериши керак (5.14-расм). 
Бу ишчилар ва компания фаолият кўрсатадиган ҳудудлардаги ходимларнинг 


жавобгарлигини белгиловчи ташкилотнинг ишчиларини кутишларини амалга 
оширишга қаратилган бўлиши керак. 
Муайян корхонанинг кадрлар соҳасидаги хусусияти шундаки, унинг 
кадрлар сиёсати юқори мансабларни эгаллаб турган чекланган сонли 
шахслар томонидан ишлаб чиқилмайди, балки барча даражадаги раҳбарлар, 
мутахассислар, илмий ходимлар, барча структурали бўлинмаларнинг кадрлар 
хизматлари ходимларининг жамавий ҳаракатлари натижаси ҳисобланади. Шу 
соҳада тўпланган тажриба мамлакатнинг йирик корхоналарида уларнинг 
асосида фирма кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ётадиган персонални 
бошқариш фирма тизимлари яратилгани ҳақида гапиришга имкон беради. 
Корхона ва ташкилотлар кадрлар сиёсатининг асосий йўналишлари 
қуйидагилардан иборат: 
1. 
Тармоқда персонални стратегик бошқариш ва ривожлантириш 
умумий тамойиллари яратиш. 
2. 
Корхоналарни стратегик режалаштиришда кадрлар сиёсатини 
бошқарувнинг барча поғоналарида кадрлар ишини ҳисобга олган ҳолда 
интеграциялаш. 
3. 
Персонал тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг янги усуллари ва 
тизимларини жорий қилиш. 
4. 
Мувофиқлаштирилган умумий меҳнатга ҳақ тўлаш ва тариф 
сиёсати юритиш. 
5. 
Корхонанинг иш самарадорлиги, меҳнат сифати ва унумдорликни 
оширишга қаратилган ижтимоий кафолатлар ва иқтисодий стимуллар ишлаб 
чиқиш. 
6. 
Ташкилот ходимларининг ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя 
қилиш, касаба уюшмалари ва меҳнат жамоаси вакиллари билан ишлаш
корхона фахрийларининг фирма таъминоти. 
7. 
Инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги муаммоларни 
тадқиқ этиш. 
8. 
Кадрларни бошқариш юқори даражасини таъминлаш мақсадида 
норматив ва услубий материаллар тайёрлаш. 
9. 
Персоналнинг корхона ва бутун тармоқ стратегияси ва вазифалар 
ҳақида 
хабардорлиги, 
фирма 
имиджи 
ва 
корпоратив 
маданият 
шакллантириш. 


10. 
Структурали бўлинмаларда ҳар йили кадрлар аудити ўтказиш 
ҳамда кадрлар хизмати фаолиятига ва кадрлар сиёсатига тузатишлар 
киритиш. 
11. 
Кадрлар ишининг ижтимоий-психологик таъминоти. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling