Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
5.10-жадвал
Кадрлар сиёсатининг кадрлар иши билан ўзаро боғлиқлиги Кадрлар иши Кадрлар сиёсати тури очиқ ёпиқ Персонал ёллаш Меҳнат бозорида рақобат юқори Ишчи кучи тақчил, янги иш кучлари оқими йўқ Персонални мослаштириш Рақобат муносабатларига тезда қўшилиш қобилияти, янги ходимлар томонидан таклиф қилинган ташкилотга янги ёндашувларни киритиш Мураббийлар институти ("тьюторлар") туфайли самарали мослашиш, жамоанинг юқори жипслиги, ташкилот маданиятига қўшилиши Персонални ривожлантириш Ташқи марказларда амалга оширилади, янгиликни ўзлаштиришга хизмат қилади Ички корпоратив марказларда амалга оширилади, умумий қарашлар ва умумий технологиялар шакллантириш, ташкилот ишига мослаштиришга хизмат қилади Персонални илгари суриш Ўсиш имконияти қийинлашган, чунки персонални ташқаридан ёллаш тенденцияси устунлик қилади Юқори лавозимларга тайинлашда доим компания ходимлари афзал кўрилади, карьерани режалаштириш амалга оширилади Персонални мукофотлаш ва мотивация Рағбатлантириш (ташқи мотивация) масалалари афзал кўрилади Мотивация масалалари афзал кўрилади (барқарорлик, хавфсизлик, ижтимоий ҳимоя ва б.) Инновациялар жорий қилиш Янги ходимлар томонидан доимий инновацион таъсир, инновациялар асосий механизми – самарали шартнома, ташкилот ва ходим жавобгарлигини белгилаш Инновациялар ишлаб чиқиш жараёни ташаббуси билан чиқиш, алоқадорлик ҳисси юқорилиги, инсон ва корхона бирлигини англаш ҳисобига ўзгариш Кадрлар билан ишлашда иккита асосий тадбир умумийлиги тушунилади: • ташкилотнинг барча бўлинмаларини зарурий ва сифатли ишчи кучи билан таъминлаш; • ходимлар мотивациясини меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришишга йўналтириш. Кадрлар ишини амалга ошириш тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади: -баъзи ходимларнинг камчиликларини бошқаларнинг хислатлари билан қоплаш; -ўзларининг ва жалб қилинган ходимларнинг оптимал комбинацияси; -ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш; -бошқа компанияларнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олиш (бенчмаркинг); -демократия ва адолат; -мусобақалашув; -мунтазам ўқиш ва ривожланиш. Кадрлар сиёсатини амалга оширишда муаммолар пайдо бўлиши мумкин, агар илгари кўриб чиқилмаган омилларнинг таъсири кучайган бўлса, бу вазиятнинг кескин ўзгаришига олиб келади, масалан, бозорда сезиларли ўзгариш юз берганда, мавжуд компанияни сиқиб чиқариши мумкин бўлган янги маҳсулот пайдо бўлиши ва бошқалар. Шу муносабат билан, меҳнатга лаёқатли меҳнат жамоасининг шаклланиши ва ишлаши учун зарур шарт- шароитларни таъминлаш учун кадрлар билан ишлаш тизими ва усуллари ташкилотнинг ички ва ташқи муҳитидаги ўзгаришлар билан бир вақтда янгиланиши керак. Шу билан бирга, зарур ислоҳотларни амалга ошириш, одамлар билан ишлашнинг эски усулларини сақлаб қолиш, мос келувчи кадрлар захирасисиз раҳбарларни алмаштириш, олий даражада эски менежерларни сақлаган ҳолда қуйи даражада бошқарувчиларни тубдан янгилаш ўрнига кадрлар ишида маҳаллий, хусусий ва иккинчи даражали ўзгаришлардан қочиш зарур. Кадрлар инновацияси - бу кадрлар иши соҳасидаги, шунга мос равишда ишлаб чиқилган ва кейинчалик фойдаланиш учун таклиф қилинган ижодий фаолликнинг натижаси (янги кашфиёт, билим, усул, тамойил ва бошқалар). У қуйидаги шаклларда расмийлаштирилиши мумкин: патентлар, ноу-хау, рационализаторлик таклифлари; тушунча, илмий ёндашув ва кадрлар ишининг тамойиллари; ташкилий, ўқув, ишлаб чиқариш, логистика ёки ходимларни бошқаришнинг бошқа тузилмаси; ҳужжатлар (стандартлар, тавсиялар, услублар, кўрсатмалар ва бошқалар); меҳнат бозорини маркетинг тадқиқотлари натижалари ва бошқалар. Кадрлар инновацияси янгилик киритишга айланиши учун унинг амалий ёки илмий-техник ривожланиши (синовдан ўтиши) зарур, ва кадрлар ишининг ўзгаришига ва иқтисодий, ижтимоий ва бошқа таъсирга олиб келадиган инновацияга айланиши учун амалий фаолиятда кадрлар инновацияларидан фойдаланиш керак. Кадрлар инновацияси кадрлар ишини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларидан фойдаланиш натижасида вужудга келади. Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling