Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Корхона ва ташкилотларда кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

5.3. Корхона ва ташкилотларда кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш 
босқичлари ва элементлари 
Кадрлар сиёсати анъанавий равишда қуйидаги элементларни ўз иига 
олади. 
1. 
Режалаштириш, башорат қилиш, персонал маркетинги, ишчи 
кучини танлаш, ёллаш, жойлаш, кадрлар салоҳиятини таҳлил қилиш, 
аттестация, персонал бандлиги. 
2. 
Ходимларни ўқитиш, тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, 
ташкилотга қабул қилинган янги ходимларни лавозимга кўтариш, касбий ва 
ижтимоий-психологик мослаштириш, янги лавозимга тайинланганларни 
мослаштириш. 
3. 
Ишга ёллаш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш усуллари ва 
стандартлари, ишлаб чиқариш жараёнини меъёрлаш ва тарификацция қилиш, 
меҳнат мотивацияси. 
4. 
Диагностика ва консалтинг, кадрлар аудити ва ишлаб чиқариш 
муносабатлари кадрлар консалтинги, расмий ва норасмий алоқалар, ишлаб 
чиқариш низоларининг олдини олиш, касаба уюшмалари билан ўзаро 
ҳамкорлик. 
5. 
Ходимлар учун ижтимоий шароитлар, дам олишни ташкил 
қилиш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш дастурлари, хизматлар ва 
имтиёзларни таъминлаш. 
6. 
Кадрлар сиёсати тизимининг ахборот таъминоти, кадрлар ҳисоби, 
касбий йўналтириш 
7. 
Қайта ташкил қилиш, функцияларни, лавозим мажбуриятларини 
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш. 
8. 
Ташкилий маданият – персонални умумий мақсадларга 
йўналтиришга, ходимлар ташаббусларини сафарбар қилиш ва улар ўртасида 
мулоқотни осонлаштиришга имкон берадиган стратегик восита; ходимлар 
ўртоқлашадиган қадриятлар йиғиндисидан ва ташкилотда қабул қилинган 
қоидалар ва меъёрлар тизимидан ташкил топади. 


Кадрлар сиёсатининг элементлари ходимларни бошқариш тизимларини 
таснифлаш ва унининг биринчи белгиси бўлган ташкилотлар турларини 
таснифлаш билан белгиланади. Таснифлашнинг иккинчи белгиси бошқарув 
усулларини таснифлаш билан, яъни мақсадларга қараб одамларга ва моддий 
нарсаларга таъсир қилишнинг мумкин бўлган усуллари билан боғлиқ. 
Иккинчи хусусиятни танлаш бир хил ташкилотлар қуйидаги параметрларда 
фарқ қилиши мумкинлиги билан боғлиқ: 
•қабул қилинган бошқарув тури (стратегик менежмент, стратегик 
вазифаларга эга бошқарув, стратегик режалаштириш билан бошқариш, 
рақобатли бошқариш, инновацион бошқариш, фаол бошқариш, режали 
бошқариш, реактив бошқариш, операцион-ишлаб чиқариш бошқариши); 
•қарорларни 
қабул 
қилиш 
усули 
(бошқарув 
марказлашган, 
номарказлашган, аралаш бўлиши мумкин); 
•бошқарув параметрлари (бошқариш дастурий таъминот, кузатув, 
мослашувчан, экстремал, аралаш бўлиши мумкин); 
•раҳбарлик қилиш услуби (авторитар, демократик, либерал, аралаш). 
Агар иккита корхона юқоридаги иккала белги асосида бир хил бўлса, 
улар барибир турли ташкилий шаклларга эга бўлиши мумкин. Корхонанинг 
ташкилий шаклларини тавсифловчи ва ходимларни бошқариш тизимидаги 
сифат ва миқдорий ўзгаришларга энг катта таъсир кўрсатадиган асосий 
хусусиятлар сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин: 
• 
ташкилий бошқарув шакли – чизиқли, бир чизиқли, кўп чизиқли, 
штаб, функционал, дивизионал, маҳсулот, лойиҳа, матрица, аралаш; 
• 
корхонанинг марказлашув даражаси – индивидуалистик корхона, 
корпоратив корхона (горизонтал-интеграциялашган, аралаш); 
• 
корхонанинг мослашувчанлик даражаси (ташқи ва ички шартлар 
ўзгаришига жавоб қайтариш тезлиги) – бюрократик (механистик), 
мослашувчан (органик); 
• 
ташкили хулқ-атвор – консерватив, барқарор, реактив, стереотип, 
очиқ, тадқиқотчилик, новаторлик. 
Бундан ташқари, корхонанинг ташкилий шаклларини тавсифлайдиган 
бошқа хислатлар ҳам мавжуд: 
• 
ижтимоий-меҳнат 
муносабатлари 
соҳасидаги 
сиёсат 

патерналистик, ҳамкорлик, рақобатли, солидар, субсидиар, дискриминацион, 
низоли; 
• 
коммуникация тармоқ тури – юлдузсимон, ҳалқасимон, тўлиқ; 


• 
персонал мотивацияси – ички (мазмунли, ролли), ташқи 
(маъмурий, иқтисодий); 
• 
корпоратив маданият – барқарор ёки беқарор анъаналар, умум-
гуманитар ахлоқ меъёрлари, фирм ахлоқ меъёрлари; 
• 
иқтисодий манфаатларнинг мувофиқлаштирилганлик даражаси – 
кооперация (умумий ютуқни максимал қилиш), индивидуализация (ўз 
ютуғини максимал қилиш), альтруизм (ўзгалар ютуғини максимал қилиш), 
агрессия (ютуғини минимал қилиш), тенглик (ютуқлар ўртасидаги фарқни 
минимал қилиш). 
Ташкилот кадрлар сиёсатининг элементллар таркиби ички омиллар ва 
ташқи муҳит агрессивлигидан келиб чиқиб, унинг ривожланиш стратегияси 
билан белгиланади (5.17-расм). 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling