Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-жадвал  Компаниянинг персоналга эҳтиёжи ва манфаатлари


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.1-жадвал 
Компаниянинг персоналга эҳтиёжи ва манфаатлари 
Бизнес эҳтиёжлари ва 
манфаатлари 
Ходимларнинг эҳтиёжлари ва 
манфаатлари 
Компаниянинг кадрлар билан узоқ 
муддатли 
ҳимояланганлигини 
таъминлаш 
Ўзинниг 
ижоди 
салоҳияти 
ва 
қобилиятларини максимал даражада 
амалга ошириш 
Иқтидорли ходимларни аниқлаш ва 
ривожлантириш 
Ўз маҳорати ва профессионаллик 
даражасини ошириш 


Қимматли 
кадрлар 
ва 
етакчи 
мутахассислар қўнимсизлигига йўл 
кўймаслик 
Компанияда 
карьера 
ўсиш 
имкониятларидан фойдаланиш 
Компаниянинг иш берувчи сифатида 
жалб 
этувчан 
имиджини 
шакллантириш 
Моддий фаровонлик даражасини 
ошириш 
Режа-ҳисоб-китоб вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олди: 
• 
чиқарилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ҳам, янги 
маҳсулотлар ўзлаштириш учун ҳам ташкилий ресурсларга эҳтиёжни 
аниқлаш; 
• 
корхона ва унинг структурали бўлинмалари ишлаб чиқариш 
қувватларини ҳисоб-китоб қилиш.
Ахборот-маълумотнома вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
• 
зарур справочник ва норматив маълумотларини ишлаб чиқиш; 
• 
режа ҳужжатларини шакллантириш; 
• 
маълумотнома, норматив ва режа ахборотлари тўплаш ва сақлаш.
Функционал вазифалар қаторига қуйидагилар киритилади: 
• 
режа ҳужжатлари тайёрлаш ва ишлаб чиқиш; 
• 
кадрлар масалаларини ҳал қилиш; 
• 
маълумотларни қайта ишлаш; 
• 
режа ечимларини оптималлаштириш. 
Режалаштириш жараёни режада ўзининг мантиқий якунини топади. 
Режа деб унда қуйидагилар акс эттириладиган расмий ҳужжатга айтилади: 
• 
ташкилот ва унинг фаолиятидаги айрим томонларнинг 
режалаштириш башоратлари (ушбу ҳолатда - персонал); 
• 
ташкилот олдида турган оралиқ ва якуний вазифалар
• 
жорий фаолиятни мувофиқлаштириш ва ресурсларни тақсимлаш 
механизмлари; 
• 
фавқулодда форс-мажор ҳолатлар учун ҳаракатлар дастурлари. 
Инсон ташкилотнинг энг қиммали ресурси сифатида кўриб 
чиқиладиган замонавий жамиятда ташкилотга рақобатли устунликни 
таъминлаш мақсадида ўз ходимларининг билимлари ва компетенцияларидан 
максимал фойдаланиш ташкилот раҳбариятининг биринчи галдаги 
вазифасига айланади. 
Персонални (инсон ресурсларини) бошқариш, бошқача айтганда – 
кадрларни режалаштиришнинг умумий тизими муҳим элементини 


ифодалайди. У кадрлар сиёсатининг стратегияси, мақсади ва вазифаларини 
белгилаб беришга ёрдам беради ва мос келувчи чора-тадбирлар тизими 
орқали уларга эришишга хизмат қилади. Кадрларни режалаштиришнинг 
моҳияти ташкилотнинг инсон ресурсларини мақсадли йўналтирилган ва 
мутаносиб равишда шакллантириш ва фойдаланишдан иборат. У 
ходимларнинг қобилиятлари, мойилликлари ва компетенциялари ташкилот 
талабларига мувофиқлигини таъминлаш асосида зарур миқдорда керакли 
пайтда иш ўринларини тўлдиришга қаратилган, мақсадли йўналтирилган 
фаолиятни ифодалайди. 
Кадрларни режалаштириш ёрдамида қуйидагилар аниқланади: 
• 
қанча ва қандай малакали ходимлар қачон ва қаерда зарур 
бўлади; 
• 
персоналнинг у ёки бу тоифаларига қандай талаблар қўйилади 
(бунинг учун профессионал ва таълим стандартлари, малакавий доиралар 
қўлланади); 
• 
қандай килиб керакли персонал жалб қилиш ва кераксиз 
персонални қисқартириш; 
• 
кадрлардан уларнинг салоҳиятига мувофиқ қандай фойдаланиш; 
• 
қанадай қилиб бу салоҳиятнинг ривожланишини таъминлаш
малака ошириш; 
• 
қандай қилиб меҳнатга адолатли ҳақ тўланишини, персонал 
мотивациясини ташкил қилиш ва унинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш; 
• 
режалаштириш чора-тадбирлар қандай харажатлар талаб қилиши. 
АҚШ мисолида персонални режалаштириш эволюцияси 7.2-жадвалда 
акс эттирилган. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling