Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


-БОБ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИ ИНСОН


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7-БОБ. КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИ ИНСОН 
РЕСУРСЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА КАДРЛАРНИ 
РЕЖАЛАШТИРИШ 
7.1.Корхона ва ташкилотларда кадрларни режалаштиришнинг 
фаолияти 
Инсон ресурсларини бошқаришда кадрлар сиёсати ва кадрлар 
стратегияси кадрларни режалаштириш ёрдамида амалга оширилиб, унинг 
моҳияти ташкилот ресурсларини мақсадли йўналтирилган ва мутаносиб 
тарзда шакллантириш ва фойдаланишдан иборат. 
Режалаштириш бу – олға қараш, олдиндан кўра билиш ва келажакда 
нима бўлишини ҳал қилиш, режа эса – режалаштириш жараёнининг 
натижасидир. 
Ташкилот фаолиятида режалаштириш менежментнинг энг муҳим 
таркибий қисмларидан бири сифатида кўриб чиқилди. Уни қўйилган 
ташкилий мақсадларга эришиш учун ташкилий ресурсларни тақсимлаш 
жараёни сифатида таърифлаш мумкин. У бошқарув мақсадларини, уларга 
эришиш воситалари ва вақтини аниқлаш, бошқарув объектларини башорат 
қилиш ва моделлаштиришни ўз ичига олади, яъни у бошқарувнинг асосий 
функцияси ҳисобланади. 
Замонавий ташкилотлар фаолиятида режалаштиришнинг ўрни турли 
назариялар: тизимлар, ахборот ва қарор қабул қилиш назариялари кесимида 
кўриб чиқилиши зарур. Тизимлар назариясига кўра, ташкилот мураккаб очиқ 
тизим, яъни ташқи муҳит билан боғлиқ ўзаро боғланган ва ўзаро алоқадор 
элементлар йиғиндиси сифатида кўриб чиқилади. Ушбу тизимда 
режалаштириш ташкилотни динамик ташқи муҳитнинг ўзгарувчан 
шароитларига мослаштирши асосий механизми сифатида намоён бўлади. 
бунда унниг структураси эҳтиёжларини акс эттирадиган режалар тизими 
ташкилотни режалаштиришнинг асосий элементи саналади. 
Ахборот назарияси ташкилотда қабул қилинадиган қарорлар 
самарадорлиги келиб тушадиган ахборот сифатига боғлиқ бўлади. Шундай 
қилиб, режалаштириш корхонанинг ахборот тизимига боғлаб қўйилади ҳамда 
ички ва ташқи муҳит ҳақида ахборотни таҳлил қилиш воситасида мақсадлар 
йиғиндисига эришиш жараёнини ифодалайди. Бунда ички ва ташқи ахборот 
оқимлари устидан сифатли мониторинг амалга ошириш имконини берадиган 
режалаштиришнинг ахборот базаси режалаштириш асосий элементига 
айланади.


Бизнес-режалаштиришнинг норматив базасини тўрт даражага ажратиш 
мумкин: 
1) 
ташкилот ресурсларидан оқилона фойдаланиш шартларини 
шакллантириш учун зарур бўлган норматив кўрсаткичлар
2) 
ташкилот фаолиятида фойдаланиладиган ресрусларга эҳтиёжни 
ҳисоб-китоб қилиш учун зарур бўлган норматив кўрсаткичлар
3) 
ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари
4) 
ташкилотнинг хўжалик фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари
Қарор қабул қилиш назарияси шундан келиб чиқадики, оқилона 
муқобил қарор қабул қилиш жараёни ташкилот фаолиятида асосий муаммо 
ҳисобланади. Амалда бошқарув қарори қабул қилиш жараёни уч босқичдан 
иборат бўлади: ташкилотнинг жорий ҳолатини баҳолаш, ташкилотнинг 
келажакдаги ҳолатини башорат қилиш, ташкилотни жорий ҳолтдан 
режалаштирилган ҳолатга ўтказиш жараёнини ишлаб чиқиш. 
Ушбу жиҳатдан режалаштириш деганда вазиятнинг берилган 
натижасини энг юқори натижага яқинлаштиришга йўналтирилган бошқарув 
қарорларини амалга ошириш режаларини ишлаб чиқиш жараёни 
тушунилади. Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат 
қиладиган режалаштириш мақсадлари асосий элементларга айланади. 
Режалаштиришнинг мақсади ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизмат 
турларига жамият эҳтиёжларини қондириш, шунингдек ривожланиш учун 
зарур фойда олиш учун ташкилотнинг барча элементларини (тизим 
сифатида) ҳар томонлама, мувозанатли ва ўзаро боғлиқлигини таъминлашдан 
иборат. Режалаштириш иш берувчининг ва ходимларнинг эҳтиёжлари ва 
манфаатларини ҳисобга олиш ва мувозанатлаши кўзда тутилган учун 
мўлжалланга (7.1-жадвал). Режалаштириш вазифаларининг учта тури 
мавжуд: 
режа-ҳисоб-китоб, 
ахборот-маълумотнома 
ва 
функционал 
вазифалар. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling