Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

6.12-жадвал 
Корхона (ташкилот) имиджини шакллантиришнинг асосий 
элементлари 
Асосий элемент 
Хусусиятлари 
Ахлоқий тамойиллар 
Тамойиллар – бу ташкилотда қарор топган 
қоидалардир. Корхона тамойиллри аниқ 
ифодаланганда маълум бир тугаллик мавжуд 
бўлади. Ҳаёт ўзгаради, лекин тамойиллар ўша-ўша 
қолаверади. Масалан: 


• 
мижоз билан муносабатларда тўлиқ 
ҳалоллик; 
• 
давлат солиқ органлари учун молия 
шаффофлиги; 
• 
энг аввало, маҳсулот сифати ҳақида 
ғамхўрлик ва б. 
Компания яратиш 
мақсади ҳақида қоида 
Мақсад ҳақида қоида мажбуриятларни белгилаб 
беради. У корхонани ваъда қилинган хизматларни, 
белгиланган вазифа ёки топшириқларни 
бажаришга йўналтиради. Мақсад ҳақида қоида – 
компанияни илгари ҳаракатлантирадиган ички 
кучдир. Масалан: 
• 
ўзининг бозор сегментида мустаҳкам ўрин 
топиш; 
• 
доимий мижозлар билан алоқаларни 
мустаҳкамлаш; 
• 
курсатилаётган хизматлар хилма-хиллиги 
ва ассортиментни такомиллаштиришга интилиш; 
• 
истеъмолчилар дидини ўрганиш ва унга 
амал қилиш 
Шахсий ва 
ишбилармоник 
фалсафаси 
Раҳбарият компания яратиш мақсадлари ҳақида 
қоида ва тамойиллардан келиб чиқиб, корпоратив 
фалсафа ишлаб чиқиши зарур 
Ташқи кўриниш ва 
хулқ-атвор 
стандартлари 
Компанияда қабул қилинган стандартларнинг ёзма 
баёни. Стандартлар корхона фалсафаси, 
мақсадлари ва тамойилларига жавоб беради, амал 
қилади, белгилаб беради. Стандартлар – корхона 
ходимлари қўлидаги воситалар бўлиб, улар 
ёрдамида жамият нигоҳидаги компания имиджи 
қўллаб-қувватланади 
Ташкилот имиджини шакллантиришнинг тўртта асосий қоидаси 
мавжуд. 
1-қоида. Компания имиджи бутун бозор ёки унинг маълум бир 
сегменти эҳтиёжларини қондиришга қаратилган компанияни ривожлантириш 
стратегиясига мос келиши лозим. Истеъмолчига бу компаниянинг мижоз 
эҳтиёжларини қондиришга ва, мос равишда, «мижоз эҳтиёжларидан» имидж 
шакллантиришга интилиши сифатида етказилиши лозим. 


2-қоида. 
Компания 
имиджи 
компаниянинг 
ривожланиш 
даражасига/босқичига мос келади. 
3-қоида. Компаниянинг ички имиджи унинг ташқи имиджига мос 
келади. 
4-қоида. 
Компания 
имиджи 
у 
мавжуд 
бўлган 
жамият 
ривожланишининг замонавий босқичига мос келади. 
Шундай қилиб, компания корпоратив имиджи ташкилот миссияси, 
корпоратив индивидуаллик ва корпоратив айнан ўхшашлик асосида 
шаклланади. Стратегик корпоратив айнан ўхшашлик ва стратегик корпоратив 
индивидуаллик корпоратив имидж шакллантиришнинг асоси ҳисобланади. 
Фақат корпоратив айнан ўхшашлик ва корпоратив коммуникацияларни фаол 
амалга ошириш устида ишлаш натижасидагина ўзининг корпоратив имиджи 
яратилади. 
Имиджни янги ташкилот учун яратилиши ёки маълум бир 
жамоатчилик гуруҳи онгида шаклланган имиджни ўзгартириш мумкин. 
Имидж 
шакллантириш 
муваффақиятли 
жараёни 
бошқарувни 
(режалаштириш, ташкил қилиш, назорат) талаб қилди. 
Корхона имиджини бошқариш – бу бошқа объектлар – рақобатчиларга 
нисбатан рақобат муҳитида динамик ривожланиши учун шароитларни 
белгилаб берадиган ва корхона салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигида 
устунликлар яратадиган хусусиятлар йиғиндисини шакллантириш жараёнида 
бошқарув қарорлари ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишдир (қ. 
6.27-расм). 
Корпоратив имиджни бошқариш жараёни ташкилотнинг визуал 
атрибутларини (лого, фирма бланклари, интерьер, ташқи кўриниш ва 
ходимлар хулқ-атвори) ишлаб чиқишдан анча олдин бошланади. У 
тасаввурни, шунингдек, ташкилотнинг ижтимоий аҳамиятга молик мақоми 
сифатида миссияни шакллантиришдан бошланади. Кейин, корпоратив 
индивидуаллик ёки "ташкилотнинг шахсияти" аниқланади. Корпоратив 
индивидуаллик - компанияда баҳам кўриладиган ва индивидуал корпоратив 
маданиятнинг моҳиятини белгилайдиган қадриятлар, мулоҳазалар ва хулқ-
атвор меъёрлари. Корхона индивидуаллиги - бу компания аслида нима 
эканлиги, шахснинг, одамнинг ўзига хослигидир. Корпоратив шахсият 
ташкилий маданиятда акс этади, бу компаниянинг турмуш тарзи, вақтни 
"сарфлаш", моддий, молиявий, ахборот, инсоний ва бошқа манбалардан 
фойдаланиш усулларини акс эттиради. Масалан, Microsoft ўз ресурсларини 


келажакнинг истиқболли ва деярли ҳаёлий лойиҳаларига, ижодий 
йўналтирилган ходимларни танлаш ва қўллаб-қувватлашга, дунёнинг глобал 
телекоммуникацион инфратузилмасини ривожлантиришга сарфлайди. 
Шунингдек, компания дунё бу ҳақида билиши ва унга яхши муносабатда 
бўлиши учун миллионлаб доллар сарфлайди. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling